Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Зиёдулла Ахмадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик кластерларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш", 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt368.
Илмий маслаҳатчи: Абдураҳманова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупатахович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик кластерларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра кластерларга автоном фаолият юритувчи ишлаб чиқариш тузилмаларига нисбатан кенгроқ маънода қарашга асосланган тадқиқотлар орқали “саноат кластери” тушунчаси ҳудудий ва функционал мезонлар асосида ўзаро боғлиқ тизимда фаолият юритувчи, юқори технологияли ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва ўз нуфузга эга бўлган ҳолда инновацион маҳсулот ёки хизматларни яратиш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи рақобатда устуворлик ва қўшилган қиммат яратишни назарда тутувчи ҳамжамият сифатида такомиллаштирилган; 
хорижий давлатларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг савдо уйи (ваколатхона)сини ташкил қилиш ҳамда жаҳонда тўқимачилик саноати таниқли брендлари вакилларининг республикада ҳар йили ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноатида ҳудудий агломерациялар ривожланишининг ЭГ агломерация индекси миқдорий мезонларини “концентрация етарли эмас” (γ〖ЭГ〗_к≤0,02); “мақбул даражадаги концентрация” (0,02≤γ〖EG〗_k≤0,05); “сезиларли агломерация” (γ〖EG〗_k  ≥ 0,05)  диапазонлари чегарасида баҳолаш таклифи асосланган;
тўқимачилик кластерининг шаклланиши, ривожланиши ва самарадорлигига таъсир этувчи омиллар динамик тизим ҳаракатини 50 йиллик истиқболли симуляцияси модели асосида пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича 2021-2026 йилларда ташаббускор лойиҳаларни амалга ошириш истиқбол параметрлари белгиланган;
тўқимачилик кластерларининг Европа бозорларига экспортни амалга оширишда ГСП+ махсус преференцияларига мослашувчан маҳсулот диверсификацияси аниқланиб, экспортнинг 2026-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик кластерларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кластерларга автоном фаолият юритувчи ишлаб чиқариш тузилмаларига нисбатан кенгроқ маънода қарашга асосланган тадқиқотлар орқали “саноат кластери” тушунчаси ҳудудий ва функционал мезонлар асосида ўзаро боғлиқ тизимда фаолият юритувчи, юқори технологияли ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва ўз нуфузга эга бўлган ҳолда инновацион маҳсулот ёки хизматларни яратиш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи рақобатда устуворлик ва қўшилган қиммат яратишни назарда тутувчи ҳамжамият сифатида такомиллаштирилган услубий ёндашувдан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Б2Б маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 23-январдаги 20-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида ҳудудий ва функционал мезонлар асосида ўзаро боғлиқ тизимда фаолият юритувчи, юқори технологияли ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва ўз нуфузга эга бўлган ҳолда инновацион маҳсулот ёки хизматларни яратувчи “саноат кластери” тушунчаси бўйича янада кенгроқ назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
хорижий давлатларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг савдо уйи (ваколатхона)сини ташкил қилиш ҳамда жаҳонда тўқимачилик саноати таниқли брендлари вакилларининг республикада ҳар йили ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-январдаги ПФ-2-сон “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 28-апрелдаги 02/22-317-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикадаги тўқимачилик корхоналари ва кластерларининг халқаро миқёсдаги ишлаб чиқариш ва савдо ҳамкорлари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда жаҳон бозорларига чиқиш имкони яратилган;
тўқимачилик саноатида ҳудудий агломерациялар ривожланишининг ЭГ агломерация индексини миқдорий мезонларини “концентрация етарли эмас” (γ〖ЭГ〗_к≤0,02); “мақбул даражадаги концентрация” (0,02≤γ〖EG〗_k≤0,05); “сезиларли агломерация” (γ〖EG〗_k  ≥ 0,05)  диапазонлари чегарасида баҳолаш таклифи Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси фаолиятига 2023-йил 20-апрелдаги №05/1-Х-сонли буйруғи асосида жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023-йил 28-апрелдаги 02/22-317-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон ҳудудларида тўқимачилик корхоналарини мақсадли жойлаштириш механизмлари ишлаб чиқилиб, жумладан, Наманган вилоятида тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишида ишлаб чиқариш ҳажмини 2026-йилга якуни бўйича 14,1 трлн. сўмга етказиш кўзда тутувчи лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган;
тўқимачилик кластерининг шаклланиши, ривожланиши ва самарадорлигига таъсир этувчи омиллар динамик тизим ҳаракатини 50 йиллик истиқболли симуляцияси модели асосида пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича 2021-2026-йилларда ташаббускор лойиҳаларни амалга ошириш истиқбол параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича 2021-2026 йилларда ташаббускор лойиҳаларни амалга ошириш “йўл хариталари” ишлаб чиқишга оид қарорларида инобатга олинган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023-йил 28-апрелдаги 02/22-317-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон тўқимачилик саноатида шаклланадиган кластерларнинг глобал рақобатда устунлигини таъминлаш бўйича асосий омилларни аниқлаш имконияти яратилган; 
тўқимачилик кластерларининг Европа бозорларига экспортни амалга оширишда ГСП+ махсус преференцияларига мослашувчан маҳсулот диверсификацияси аниқланиб, экспортнинг 2026-йилгача аниқланган прогноз кўрсаткичлари “Арт Софт Тех” МЧЖ ҳамда “Мега Ҳоме Техтиле” МЧЖлар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023-йил 28-апрелдаги 02/22-317-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу корхоналарда ТИФ ТН бўйича 6114; 6202; 6211 код маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйиш ва мазкур маҳсулотларнинг ГСП+ тизими асосида Европа бозорларига экспорт қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish