Sayt test rejimida ishlamoqda

Салиев Гайратбек Закировичовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паренхиматоз органлар шикастланганда янги композит плёнкали гемостатик қоплама ишлаб чиқиш ва самарадорлигини экспериментал баҳолаш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2022.4.PhD/Tib2908.
Илмий раҳбар: Абдуллажонов Бахромжон Рустамжонович, т.ф.д доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Ходжиматов Гуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халиков Сарвар Пулатович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиникагача бўлган токсикологик ва фармакологик тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, жарроҳликда паренхимал қон кетишини тўхтатиш учун янги маҳаллий полимер плёнка имплантациясининг самарадорлигини экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композит пластинкани оксидланган вискоза билан мустаҳкамлаш жигар юзасига ёпишиши, ёрилишга чидамлилиги, гигроскопиклиги, бактерицид фаоллиги ва коагуляцион фаоллиги нуқтаи назаридан имплантнинг физик-кимёвий хусусиятларини яхшилаши аниқланган;
ўз-ўзидан тўхтаб қолмайдиган ва маҳаллий гемостатик воситалардан фойдаланишни талаб қиладиган фаол аралаш қон кетишига эришиш имконини берувчи жигар шикастланишини экспериментал моделлаштириш усули ишлаб чиқилган;
оксидланган вискоза толалари билан мустаҳкамланган гемостатик композит пластинка жарохат юзасига тез ёпишгани ҳолда паренхиматоз қон кетишини тўхтатиши, шунингдек, ёрилишга етарли даражада чидамлилиги ҳамда яллиғланиш реакциясисиз ва инфицирланишсиз биодеградацияланиш билан тавсифланиши тажрибада исботланган;
пластинкали имплантантни оксидланган вискоза билан мустаҳкамлаш, целлюлозадан фарқли ўлароқ, жигарнинг жарохат юзасини битиши яққол намоён бўлувчи яллиғланиш реакциясисиз ҳамда фиксация сохасида грануляцион тўқима шаклланмаган ҳолда қопламанинг босқичма-босқич биодеградацияланиши билан тавсифланиши гистоморфологик тадқиқотлар орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 августдаги 06/21-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 12 январдаги 08/35-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: оксидланган вискоза толалари билан мустаҳкамланган композит пластинка паренхиматоз аъзолар хирургиясида маҳаллий қон тўхтатувчи восита сифатида қўллашга имкон бергани ҳолда ёрилишга етарли даражада чидамлиликка, эгилувчанликка ва ёпишқоқликка эга эканлиги аниқланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Паренхиматоз аъзолар хирургиясида турли хил махаллий гемостатик воситаларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланма РШТЁИМ Фаргона филиали бўйича буйруқ (05.01.2023 й.; №9), РШТЁИМ Наманган филиали бўйича буйруқ (10.01.2023 й.; №194/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: оксидланган вискоза толалари билан мустаҳкамланган композит пластинкадан фойдаланиш бир марта қўллаш орқали гемостазга эришишга имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: такомиллаштирилган усулни амалиётга жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 10,8 кундан 5,4 кунгача кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 млн. 900 минг сўмга камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: такомиллаштирилган даволаш усули ётоқ-ўрин айланмасининг ҳисобига ҳаражат камайишидан бир нафар бемордан 1 млн. 900 минг сўмни, иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: жигар жароҳатларида композит пластикасини жигар юзасига ёпишиши, ёрилишга чидамлилиги, гигроскопиклиги, бактерицид фаоллиги ва коагуляцион фаоллиги, қон кетишни тўҳташга имкон беради (Фойдали модел учун патент FAP 02186, 26.12.2022 й.). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Паренхиматоз аъзолар хирургиясида турли хил махаллий гемостатик воситаларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланма РШТЁИМ Фаргона филиали бўйича буйруқ (05.01.2023 й.; №9), РШТЁИМ Наманган филиали бўйича буйруқ (10.01.2023 й.; №194/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: каламушларда жигар шикастланишини моделлаштиришнинг тавсия этилган усули юзаки очиқ жарохатнинг шаклланиши ва аралаш қон кетиши ҳисобига турли имплантларнинг маҳаллий гемостатик самарадорлигини баҳолаш учун объектив тажрибавий тадқиқотлар ўтказишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ўтказилган экспериментал тадқиқот ишлаб чиқилган усулнинг самарадорлигини асослашга ва даволашга сарфланган ҳаражатларнинг пасайиши ҳисобига 1 нафар бемор учун (прейскурант бўйича 1 кунлик ётоқ ўрин 244 минг сўм) 2 млн. 440 минг сўм пул тежалишига имкон берган. Хулоса: ишлаб чиқилган усул самарадорлигини экспериментал асослаш сарфланган материаллар ва дори воситаларини қисқартириш ҳисобига бир нафар бемор учун 1 ойда 7 млн. 320 минг сўмни тадбиқ кўлами учун ўртача иқтисод қилиш имконини беради. 
учинчи илмий янгилик: оксидланган вискоза толалари билан мустаҳкамланган янги композит пластинка бир марта қўллаш орқали гемостазга эришишга имкон бериши, ўз шакли ва фиксацион пишиқлигини сақлаб қолиши ҳамда перифокал ўзгаришлар ривожланмагани ҳолда босқичма-босқич сўрилиши тажрибада аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Паренхиматоз аъзолар хирургиясида турли хил махаллий гемостатик воситаларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланма РШТЁИМ Фаргона филиали бўйича буйруқ (05.01.2023 й.; №9), РШТЁИМ Наманган филиали бўйича буйруқ (10.01.2023 й.; №194/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги оксидланган вискоза толалари билан мустаҳкамланган янги композит пластинка бир марта қўллаш орқали гемостазга эришишга имкон бериши, ўз шакли ва фиксацион пишиқлигини сақлаб қолиши ҳамда перифокал ўзгаришлар ривожланмагани ҳолда босқичма-босқич сўрилиши тажрибада аниқланишини имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги янги композит пластинка бир марта қўллаш орқали гемостазга эришишга имкон бериши билан 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 20,8 кундан 10,4 кунгача қисқартириши хисобига, дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: композит пластинка қўллаш орқали гемостазга эришиш ётоқ-ўрин айланмасининг ошиши ҳисобига ҳаражат камайишидан 1 млн. 900 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: вискоза асосидаги гемостатик плёнканинг биодеградацияси ҳужайра жавоб реакциясини келтириб чиқармаслиги, шунингдек, шикастланган жигар юзасининг регенерация соҳасида зич бириктирувчи тўқимали чандиқнинг шаклланиши ҳамда маҳаллий битишма жараёнининг кузатилмаслиги исботланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Паренхиматоз аъзолар хирургиясида турли хил махаллий гемостатик воситаларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланма РШТЁИМ Фаргона филиали бўйича буйруқ (05.01.2023 й.; №9), РШТЁИМ Наманган филиали бўйича буйруқ (10.01.2023 й.; №194/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Nа-Cа-карбоксиметилцеллюлоза билан оксидланган вискоза бирикмаси асосидаги имплантат узоқ муддат сурункали қўлланилганда тажриба ҳайвонларининг организмида патологик ўзгаришларни келтириб чиқармаслиги, исботланган барқарор гемостатик таъсири эса, уни паренхиматоз аъзолар хирургиясида тадбиқ этиш ва клиник синовлар ўтказишга имкон бериши аниқланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган усулни тадбиқ этиш беморларнинг меҳнат қобилиятини тезроқ тикланиши ҳисобига ҳаражатларни камайтиришга имкон берди 1 нафар бемор учун меҳнат қобилиятини йўқотган беморлар сонининг 12,4% дан 2,6% га қисқаришига. Хулоса: бир нафар беморни ногиронликнинг бир йиллик пенсиясини ҳисоблаш асосида ногиронликни камайтириш бўйича кутилаётган бир йиллик иқтисодий самара 8 млн. 376 минг сўмни ташкил қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish