Sayt test rejimida ishlamoqda

Саитов Дилишер Нуридуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак етишмовчилиги (гемодиализ) фонида оёқлар диабетик гангренаси бўлган беморларни даволаш тактикасини танлаш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2022.2.PhD/Tib2907.
Илмий раҳбар: Матмуротов Қувондик Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Мусашайхов Хусанбой Таджибаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак етишмовчилиги (режали гемодиализ) фонида оёқлар диабетик гангренаси бўлган беморларни даволаш  натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак етишмовчилиги фонида оёқлар диабетик гангренаси бўлган беморларда оёқлар периферик артерияларини реваскуляризацияловчи эндоваскуляр амалиётларни амалга ошириш хусусиятлари аниқланган;
режали гемодиализ фонида оёқлар диабетик гангренаси бўлган беморларда комбинирланган эндоваскуляр амалиётларни бажаришнинг юқори самарали схемаси аниқланган;
сурункали буйрак етишмовчилиги фонида оёқларнинг диабетик гангренаси бўлган беморларда каминвазив эндоваскуляр реваскуляризацияловчи жарроҳлик амалиёти усули такомиллаштирилган;
режали гемодиализда оёқлар диабетик гангренаси бор беморларда амалиётдан кейинги асоратларни камайиши билан такомиллаштирилган комбинирланган эндоваскуляр усулнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 24 августдаги 08/021-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 10 июндаги 02/2120-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: режали гемодиализ фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларда такомиллаштирилган стратегия бўйича эндоваскуляр реваскуляризацияловчи амалиётларни амалга ошириш, амалиётдан кейинги асоратларни кескин камайтиришга, оёқ панжаларининг таянч фаолиятини ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш билан сақлаб қолинишига имкон берди (DGU 25166, 28.04.2023-й.). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли жарроҳлик бўлими ҳамда Хоразм вилоят клиник шифохонасининг йирингли жарроҳлик бўлими амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 21-июндаги 8н-р/696-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашув буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларнинг даво чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда касаллик асоратларининг олдини олиш имкониятини беради. Тўғри танланган даволаш усули буйрак етишмовчилиги фонида оёқлар диабетик гангренасида шифохонада бўлиш даври 1-2 кунга қисқартирилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларда касаллик белгиларини эрта аниқлаш оёқдаги бошқа йирингли  касалликларининг дифференциал диагностикаси учун зарур бўлган лаборатор маркерлар, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган ортиқча сарф-харажатлар ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Буйрак етишмовчилиги фонида оёқларда диабетик гангренаси бўлган беморларга хос бўлган касаллик белгилари аниқланиб, касалликни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига  маблағнинг ўртача 500.000 сўмини иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларда периферик артерияларда эндоваскуляр реваскуляризацияловчи амалиётларни амалга ошириш стратегиясини аниқлашда артериялар зарарланишининг табиатини ҳисобга олиш кераклиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли жарроҳлик бўлими ҳамда Хоразм вилоят клиник шифохонасининг йирингли жарроҳлик бўлими амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 21-июндаги 8н-р/696-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларда касаллик белгиларини эрта аниқлаш, оёқдаги бошқа йирингли касалликларнинг дифференциал диагностикаси учун зарур бўлган лаборатор маркерлар, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган ортиқча сарф-харажатлар ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда юқорида кўрсатилган лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш бошқа қўшимча маркерлар аниқланиши учун керак бўладиган сарф-харажатларни чеклайди ҳамда беморлар даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250.000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 200.000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 7 кундан 5 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 500.000  сўм, бюджет ҳисобидан эса 400.000 сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: ДПС да оёқ панжаси гангренасининг юзага келиши ва ривожланиши этиопатогенезида оёқ панжасининг артериал озиқланиши ҳажми ва қон айланишининг бузилишини қоплаш имконияти нуқтаи назаридан, орқа катта болдир артерияси асосий рол ўйнайди, чунки орқа артериал ҳавзаси изоляцияланган зарарланишида оёқ панжасида йирингли-некротик жараённинг юзага келиш эҳтимоли 59,9% га тенг (р>0,05);
учинчи илмий янгилик: комбинирланган эндоваскуляр даволаш усуллари фонида оёқ панжасидаги кичик жарроҳлик амалиётларни бажариш учун мақбул шароитлар такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли жарроҳлик бўлими ҳамда Хоразм вилоят клиник шифохонасининг йирингли жарроҳлик бўлими амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 21-июндаги 8н-р/696-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги асоратларни, статсионарда ётоқ кунларини камайтириш ва умумий сарф-харажатни камайтириш имконини беради. Сурункали буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларда турли сабаблардан келиб чиқувчи оғриқ синдромини, қон кетиши, портал гипертензия, бактериал инфекция, гепаторенал синдром каби оғир асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, беморларда олиб бориладиган асосланмаган жарроҳлик стратегияси кўп ҳолларда реабилитация борасида жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки йирингли-некротик яра биринчи навбатда кўп ҳолларда иккинчи оператсияни амалга оширишни ва бунинг оқибатида қайта анестезияни талаб қилади, бу эса бемор ва умуман организм учун қўшимча стрессдир, иккинчидан, панжада ҳосил бўлган чандиқли жараён фонида беморларнинг ҳаракатланиши кескин чекланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: 1) мақсадсиз дори-дармонлар қўлланилишининг олдини олиш; 2) тор мутахассис шифокорлар маслаҳатининг тежалиши беморларнинг шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига сабаб бўлади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250.000 сўм, бюджет ҳисобидан  даволанаётган бемор учун эса 200.000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 10 кундан 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан  500.000 сўм, бюджет ҳисобидан  эса 400 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: Комбинирланган каминвазив амалиётларнинг бажарилиши (асосий гуруҳ (n=68)) бўйича такомиллаштирилган жарроҳлик стратегияси 73,5% ҳолларда яхши натижаларга олиб келди (р>0,05), бу таққослаш гуруҳидаги беморларга (58,2%) қараганда анча юқори ҳисобланади. Ушбу олиб борилган жарроҳлик тактикаси натижасида амалиётдан кейинги даврда ўлим ҳолатларининг паст даражаси қайд этилган - 4,4% (n=3) (таққослаш гуруҳида - 13,9% (n=11)) (р>0,05);
тўртинчи илмий янгилик: буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларда оёқ панжасини таянч функциясини сақлаб қолишга қаратилган комбинирланган эндоваскуляр амалиётларни ўтказиш тактикаси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли жарроҳлик бўлими ҳамда Хоразм вилоят клиник шифохонасининг йирингли жарроҳлик бўлими амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 21-июндаги 8н-р/696-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эндоваскуляр реваскуляризацияловчи муолажаларидан кейин беморларни қайта тикланиш даври бажарилган операцияни босқичи ҳисобланмайди, балки бу давр инсоннинг одатий ижтимоий фаолиятини тиклаган ҳолатга ҳаётга қайтиши учун муҳим шарт бўлиб ҳисобланади. Бажарилган қайта тиклаш жарроҳлик амалиётлари танланган йўли ва услуби барча ҳолатларда оёқ панжасидаги соғлом тўқималарнинг ҳажмини ҳисобга олган ҳолда алоҳида танланган ҳолатда шундай танланиши керакки, бунда панжанинг ҳамма фаолиятини имкон даражада сақлаб қолиш, оптимал биомеханикани яратиш ва панжада амалга оширилган оператциядан кейинги ўзгаришлар ва бошқа асоратлар ривожланишини олди олиниши керак. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморларда йирингли жарроҳликда такомиллаштирилган даволаш ва ташхислаш алгоритмини қўллаш жами йиллик иқтисодий самарадорлик 24 000 000 сўмни ташкил қилади (ўртача 1 йил давомида буйрак етишмовчилиги фонида оёқларида диабетик гангренаси бўлган беморлардан 30 нафари даволанса 800 000х30=24 000 000 сўмни ташкил этади). Хулоса: Сурункали буйрак етишмовчилиги фонида ДПС билан панжа гангренаси бўлган беморларда комбинацияланган эндоваскуляр амалиётларни амалга ошириш оёқ панжаси функсионал фаолиятининг сақланиб қолинишини 59,4 дан 72,3% гача (р>0,05), таянч-ҳаракатланиш фаолиятини 78,3 дан 90,7% гача яхшилайди (р>0,05) ва ўз навбатида оёқларнинг юқори ампутациялари частотасини 21,5 дан (n=17) 8,8% (n=6) гача камайтиради (р>0,05). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish