Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахтамов Азим Аъзамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак ёшдаги болаларда чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва туғма чиқишини эрта аниқлаш, даволаш ва олдини олиш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3. PhD/Tib365.
Илмий раҳбар: Джураев Ахрор Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Хамраев Фарход Шарофович, тиббиёт фанлари доктори; Умаров Файзулла Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёти институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак ёшдаги болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта аниқлаш, функционал даволаш ва реабилитация усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўкрак ёшдаги болаларда соннинг туғма чиқишини эрта функционал даволаш усули такомиллаштирилган, бунда клиник шина ёрдамида чаноқ-сон ва тизза бўғимларида фаол ҳаракат сақланган ҳолда сон чиқишини оғриқсиз ва қонсиз усулда қуймич косачасига солиш самарадорлигининг ошиши,  шина тасмачаларини ва сонларни кериб тутиб турувчи пружинали ажратгич бола ёши ва гавдасига кўра осонлик билан зарур ҳолатга ўзгартирилиб, қўллаш қулай, енгил ҳамда анъанавий гипсли боғламдан афзалроқ эканлиги исботланган;
ишлаб чиқилган чаноқ-сон бўғими дисплазиясини даволаш алгоритми орқали бемор ёши, чиқиш даражасига кўра фиксация муддати, даволаш ва реабилитация усулларини танлаш, диспансеризация даври, даволаш усулларини коррекция қилиш каби мезонларга асосланган холда асоссиз равишда даволаш усулларини қўллашни олдини олиш мумкинлиги исботланган;
ишлаб чиқилган «деротацион этикча» товон қисмида ўрнатилган бурчак ўлчагич ёрдамида 5-200 оралиғида мўътадил ички ротацияни таъминлаши орқали чаноқ-сон бўғимида ҳаракат ҳажмининг тикланиши ва эришилган коррекция ҳолатининг сақлаб қолиниши хамда ностабилликнинг олди олиниши исботланган;
клиник ва генеологик мезонлар хамда ирсий ва (ташқи/ички) муҳит омилларининг ўзаро таъсирини баҳолашга асосланган холда болаларда чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва  туғма чиқишини наслдан наслга ўтиш эҳтимоли асосланган;
бола оёқларини танадан ёзилган ва 40-450 узоқлаштирилган холатда  йўргаклаш чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва соннинг туғма ярим чиқишини ривожланишини олдини олиши исботланган;
рентгенологик тасвирда соннинг горизонтал ва вертикал силжиши масофаларининг нисбатига кўра ишлаб чиқилган баҳолаш тактикаси чаноқ-сон бўғими дисплазиясини эрта ташхислаш имкониятини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 2023 йил 22 июн 35-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 26 июн №8707 сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: кўкрак ёшдаги болаларда соннинг туғма чиқишини эрта функционал даволаш усули такомиллаштирилган, бунда клиник шина ёрдамида чаноқ-сон ва тизза бўғимларида фаол ҳаракат сақланган ҳолда сон чиқишини оғриқсиз ва қонсиз усулда қуймич косачасига солиш самарадорлигининг ошиши, шина тасмачаларини ва сонларни кериб тутиб турувчи пружинали ажратгич бола ёши ва гавдасига кўра осонлик билан зарур ҳолатга ўзгартириш орқали қўллаш усули Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (18.09.2021 й.; №12), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (22.09.2021 й.; №29) ва Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2023 й.; №6) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган ортопедик шинанинг қўлланилиши кўкрак ёшдаги болаларда соннинг туғма чиқишини қонсиз усулда даволаш самарадорлигини оширади, ривожланиш эҳтимоли бўлган асоратлар (асептик некроз) улушинини камайтиради, реабилитация сифатини яхшилайди. Чаноқ-сон бўғимининг фаол функционал ҳаракатини қисқа муддатларда мутаносиб тикланиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: функционал даволашнинг янги усулини амалиётга амбулатор шароитда жорий қилиниши бемор стационарга камида икки ҳафта ётса ўртача бюждетдан бир бемор учун 560 000 сўм иқтисод қилинади, бюждетдан ташқари 150 00 сўм тежаб қолиниши мумкин. Хулоса: функционал даволашнинг янги усулини амалиётга жорий этилиши бир нафар бемор ҳисобига бюждетдан 560 000 сўм, бюждетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган чаноқ-сон бўғими дисплазиясини даволаш алгоритми орқали бемор ёши, чиқиш даражасига кўра фиксация муддати, даволаш ва реабилитация усулларини танлаш, диспансеризация даври, даволаш усулларини коррекция қилиш каби мезонларга асосланган холда асоссиз равишда даволаш усулларини қўллашни олдини олиш орқали Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (18.09.2021 й.; №12), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (22.09.2021 й.; №29) ва Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2023 й.; №6) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: функционал даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; асоратлар улушини камайтириш орқали беморларда функционал даволанишдан кейинги реабилитация самарадорлиги ошади ва ногиронлик улуши камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир нафар бемор амбулатор шароитда даволаш ва реабилитация муолажаларини самарали ўтказилиши даволаш жараёнининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: бир бор рентген тасвир қўлланилмаслиги – 46 600 сўм, массаж ва жисмоний машқлар онаси томонидан бажарилиши ҳисобига баъзи физиотерапевтик муолажалар қўлламаслик – 116 400 сўм, бир беморда асорат (асептик некроз) ривожланмасдан ногиронлик кузатилмаслиги  бир йилда 6 432 000 сўмни (бир нафар бемор учун жами 6595 000) ташкил этади. Хулоса: даволаш алгоритмини амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюждет маблағларини 6 595000 сўм ва бюждетдан ташқари 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган «деротацион этикча» товон қисмида ўрнатилган бурчак ўлчагич ёрдамида 5-200 оралиғида мўътадил ички ротацияни таъминлаши орқали чаноқ-сон бўғимида ҳаракат ҳажмининг тикланиши ва эришилган коррекция ҳолатининг сақлаб қолиниши хамда ностабилликнинг олди олиниши орқали Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (18.09.2021 й.; №11), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (22.09.2021й.; №30) ва Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2023 й.; №5) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги чаноқ-сон бўғимида ҳаракатларни ишга солиш учун тавсия этилган қурилма амалиётга жорий этилиши натижасида жисмоний актив ва пассив машқларни бажариш уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилиши чаноқ-сон бўғимида мўътадил функционал ҳаракатни эрта тикланишига имконият яратади. Қурилма уй шароитида ота-оналар назоратида қўлланилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Реабилитацион муолажаларни қурилма ёрдамида (амбулатор шароитда) бажарилиши бир бемор учун бўғимларда ҳаракатни чекланишида қўлланиладиган жисмоний машқлар комплекси бир сеанс – 23 600 сўм, бир курс даволанишда 10 сеанс – 236 000 сўм. Бир йилда 4 бор даволаниш зарурати бўлиб бир йиллик бюждетдан ҳаражат – 944 000 сўм бўлиб, бир бемор учун бир йилда бюждетдан 1 866 400 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: чаноқ-сон бўғимида ҳаракатларни ишга солиш учун қурилма амалиётга жорий этилиши бир бемор ҳисобига бюждет маблағларини йилига 1866400 сўм иқтисоб қилиш имкониятини берди.
тўртинчи илмий янгилик: клиник ва генеологик мезонлар ҳамда ирсий ва (ташқи/ички) муҳит омилларининг ўзаро таъсирини баҳолашга асосланган холда болаларда чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва туғма чиқишини наслдан наслга ўтиш эҳтимоли асослаб Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (18.09.2021 й.; №12), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (22.09.2021й.; №29) ва Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2023 й.; №6) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган соннинг туғма чиқишини наслдан-наслга ўтиш эҳтимолини прогноз (башорат) қилиш дастури қариндошлар ўртасида никоҳланиш ҳолатларини камайтириб туғма касалликлар билан туғиладиган болалар улушини камайтириб профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қариндошлар ўртасидаги битта никоҳланишни олдини олиб битта бемор ногирон бола туғилишини олдини олиш давлат томонидан бюждет ҳисобидан сарф-харажатларни бир йил ҳисобидан 6 360 000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Авлодида туғма касаллик кузатилган ортопедик даволаш, реабилитацион муолажаларнинг амбулатор шароитда қўлланилиши бир нафар бола ҳисобига бюждет ҳисобидан 440 минг сўм, бюждетдан ташқари маблағларни 150 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: авлодида соннинг туғма чиқиши кузатилган беморларда касалликни эрта аниқлаш, амбулаторн шароитда эрта даволаш ва реабилитация муолажаларни амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюждет маблағларини 560 000 сўмга, бюждетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: бола оёқларини бешикда танадан ёзилган ва 40-450 узоқлаштирилган холатда йўргаклаш чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва соннинг туғма ярим чиқишини ривожланишини олдини олиши Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (18.09.2021 й.; №12), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (22.09.2021й.; №29) ва Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2023 й.; №6) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дисплазияни чиқишга ўтишини олдини олади яъни касаллик оғирлашишига йул қуйилмайди; касаллик енгил кечиб гипсли боғламасиз даоланади; даволаниш муддати қисқаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дисплазия мавжуд бўлган чақалоқни бешикка кенг йўргаклаш усулини қўлланилиши ва 3 ойлик (рентген тасвир қилиш) муддатгача соғломлаштириш 1 нафар бемор учун (амбулатор шароитда даволаниш учун) 1 та клиник шина – 180 000, 1 та Виленский шина 130 000 сўм яъни бир нафар бемор учун касаллик енгил кечганда 310 000 сўм иқтисод қилинади (умумий иқтисодий самарадорлик буюждетдан ташқари 1 бемор учун 310 000 сўм ташкил қилди). Хулоса: сонни туғма чиқишини эрта аниқлаш ва даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 6 432 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 310 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
олтинчи илмий янгилик: рентгенологик тасвирда соннинг горизонтал ва вертикал силжиши масофаларининг нисбатига кўра ишлаб чиқилган баҳолаш тактикаси чаноқ-сон бўғими дисплазиясини эрта ташхислаш Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (18.09.2021 й.; №12), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (22.09.2021й.; №29) ва Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.05.2023 й.; №6) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чаноқ-сон бўғими дисплазиясини рентгенометрик баҳолаш дисплазияни аниқ баҳолаб, баҳолашда кузатиладиган хатоликлар улушини камайтиради, касалликни эрта ташхислаш ва даво усулларини эрта қўллаб даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бир болани чаноқ-сон бўғимини қўшимча (аксиал) рентген тасвир қилиш зарурати бўлмаслиги бюждет ҳаракатларидан 47 000 сўм маблағни тежаб қолиш имконини беради. Бўғим ҳолатини аниқ баҳолаб даволаш заруратини бўлмаслигини ва 10 нафар бемордан 470 000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: чаноқ-сон бўғимини рентгенометрик тўғри баҳолаб даволашга зарурат йўқлиги ва ортопедик кузатувга олиш бюждет ҳисобидан бир бола учун 560 000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish