Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Фарида Муиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онтогенез ва патология шароитида ўпканинг ҳужайра ва тўқималари ҳамкорлигида туғма ва орттирилган иммунитетнинг шаклланиши», 14.00.02 – Морфология, 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tib592.
Илмий маслаҳатчилар: Блинова Софья Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дауреханов Асатай Маметович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: онтогенезда ва патологик шароитда туғма ва орттирилган иммунитетни шакллантириш жараёнида ўпкада ҳужайра ва тўқималар муносабатларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пренатал ва постнатал онтогенезда ўпканинг бошқарув тузилмалари ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик ҳамда тажриба шароитида пневмония ривожланиши динамикасида мукоцилиар клиренс компонентларни ўрни исботланган;
биринчи марта туғма ва орттирилган иммунитетнинг таркибий қисмлари ва инсон ўпкасининг эндокрин тузилмалари (апудоцитлар ва нейроэпителиал таначалар) ўртасида пренатал онтогенезнинг турли босқичларида ва туғилишдан кейин морфофункционал ўзгаришлар ўрни исботланган;
янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларда пневмонияни ташхислашда иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиб, ҳужайравий иммунитетнинг ошиши ва бир вақтнинг ўзида ўпканинг эндокрин аппарати функционал фаоллигини пасайиши, пролифератив фаолликнинг турли ёш гуруҳлари ҳар хил даражаси, анти-апоптотик омил Bcl-2ифодаси даражасининг пасайиши исботланган;
биринчи марта янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс  синдромининг турли шаклларида тажриба шароитида иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосда самарадорлигини таҳлил қилиш учун комплекс ёндашув,  назорат гуруҳига нисбатан CD3 кўпроқ даражада ва CD20нинг камроқ даражада ифодаланишининг пасайиши, Bcl-2ифодасининг ошиши, апудоцитлар ва нейроэпителиал сонининг камайишининг ўрни исботланган;
бронхоэктазияда апудоцитлар ва нейроэпителиал таначалар сонининг кўпайиши, ўпкада сурункали яллиғланиш шароитида иммунитет компонентлари етишмовчилигининг морфологик белгилари ўрни ва аҳамияти исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 24 августдаги 44-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий  этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 15 августдаги 9495-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: пренатал ва постнатал онтогенезда ўпканинг бошқарув тузилмалари ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик ҳамда тажриба шароитида пневмония ривожланиши динамикасида мукоцилиар клиренс компонентларни ўрни исботлангани Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (17.03.2023 й.; № 4/1-Т), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича (20.03.2023 й.; № 17) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича (16.03.2023 й.; № 10) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш тартиби пульмонологияда биринчи марта туғма ва орттирилган иммунитет компонентлари ва пренатал ва постнатал онтогенезда ўпканинг бошқарув тузилмалари ўртасидаги морфофункционал кўрсаткичларининг ўрни ва ахамияти асосланган ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиши баҳоланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пренатал ва постнатал онтогенезда ўпканинг бошқарув тузилмалари ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик жавоб реакциясининг ҳолатини башорат қилиш орқали сарф харажатларга бюджетдан ташқари маблағларини 118000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ўпканинг бошқарув тузилмалари ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик жавоб реакциясининг ҳолатини башоратлаш ва ташхислаш учун сарф харажатларни қисқартириб, 1 та ташхис ҳисобига шифохонанинг бюджетдан ташқари маблағларни 118000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: биринчи марта туғма ва орттирилган иммунитетнинг таркибий қисмлари ва инсон ўпкасининг эндокрин тузилмалари (апудоцитлар ва нейроэпителиал таначалар) ўртасида пренатал онтогенезнинг турли босқичларида ва туғилишдан кейин морфофункционал ўзгаришлар ўрни исботлангани Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (17.03.2023 й.; № 4/1-Т), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича (20.03.2023 й.; № 17) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича (16.03.2023 й.; № 10) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш тактикаси биринчи марта экспериментал пневмония ривожланиш динамикасида мукоцилиар клиренс компонентлари, ўпканинг иммун ва бошқарув тузилмалари ўртасида морфофункционал муносабатлар мавжудлиги инобатга олган тартибида янги туғилган чақолоқларда касалликни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: биринчи марта туғма ва орттирилган иммунитетнинг таркибий қисмлари ва инсон ўпкасининг эндокрин тузилмалари, яъни апудоцит ва нейроэпителиал таначалар ўртасида пренатал онтогенезнинг турли босқичларида ва туғилишдан кейин морфофункционал ўзгаришларини баҳолаш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 118000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Хулоса: ўпканинг бошқарув тузилмалари ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик жавоб реакциясининг ҳолатини башоратлаш ва ташхислашга сарф харажатларни қисқартириб, 1 та ташхис ҳисобига шифохонанинг бюджетдан ташқари маблағларни 118000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларда пневмонияни ташхислашда иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиб, ҳужайравий иммунитетнинг ошиши ва бир вақтнинг ўзида ўпканинг эндокрин аппарати функционал фаоллигини пасайиши, пролифератив фаолликнинг турли ёш гуруҳлари ҳар хил даражаси, анти-апоптотик омил Bcl-2 ифодаси даражасининг пасайиши исботлангани Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (17.03.2023 й.; № 4/1-Т), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича (20.03.2023 й.; № 17) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича (16.03.2023 й.; № 10) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш тратиби янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларда пневмонияни ташхислашда иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиш натижасида, ҳужайравий иммунитетнинг ошиши ва бир вақтнинг ўзида ўпканинг эндокрин аппарати функционал фаоллигини пасайиши, пролифератив фаолликнинг турли ёш гуруҳлари ҳар хил даражаси, анти-апоптотик омил Bcl-2 ўрни ва аҳамияти орқали касалликни ташхсилаш ҳамда пульмонологлар шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларда пневмонияни ташхислашда иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиб ташхислаш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларда пневмонияни ташхислашда иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланиб, 1 та ташхис ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: биринчи марта янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс  синдромининг турли шаклларида тажриба шароитида иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосда самарадорлигини таҳлил қилиш учун комплекс ёндашув,  назорат гуруҳига нисбатан CD3 кўпроқ даражада ва CD20нинг камроқ даражада ифодаланишининг пасайиши, Bcl-2ифодасининг ошиши, апудоцитлар ва нейроэпителиал сонининг камайишининг ўрни исботлангани Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (17.03.2023 й.; № 4/1-Т), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича (20.03.2023 й.; № 17) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича (16.03.2023 й.; № 10) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш тартиби биринчи марта янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс синдромининг турли шаклларида тажриба шароитида иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосда самарадорлигини таҳлил қилиш учун комплекс ёндашув,  назорат гуруҳига нисбатан CD3 кўпроқ даражада ва CD20нинг камроқ даражада ифодаланишининг пасайиши, Bcl-2ифодасининг ошиши, апудоцитлар ва нейроэпителиал сонининг камайишининг ўрни исботланган, беморлар ҳаёт сифатининг пасайиши, ногиронликнинг олдини олишга қаратилганлигини кўрсатиб ўтилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: биринчи марта янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс  синдромининг турли шаклларида тажриба шароитида иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосда самарадорлигини таҳлил қилиш учун комплекс ёндашув,  назорат гуруҳига нисбатан CD3 кўпроқ даражада ва CD20нинг камроқ даражада ифодаланишининг пасайиши, Bcl-2ифодасининг ошиши, апудоцитлар ва нейроэпителиал сонининг камайишининг ўрнини исботлаш имконини берган. Хулоса: биринчи марта янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс синдромининг турли шаклларида тажриба шароитида иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосда самарадорлигини таҳлил қилиш учун комплекс ёндашув,  назорат гуруҳига нисбатан CD3 кўпроқ даражада ва CD20нинг камроқ даражада ифодаланишининг пасайиши, Bcl-2ифодасининг ошиши, апудоцитлар ва нейроэпителиал сонининг камайишининг ўрни исботланиб, 1 та ташхис ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни 118000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: бронхоэктазияда апудоцитлар ва нейроэпителиал таначалар сонининг кўпайиши, ўпкада сурункали яллиғланиш шароитида иммунитет компонентлари етишмовчилигининг морфологик белгилари ўрни ва аҳамияти исботлангани Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (17.03.2023 й.; № 4/1-Т), Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича (20.03.2023 й.; № 17) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича (16.03.2023 й.; № 10) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган баҳолаш ва ташхислаш тартиби бронхоэктазияда апудоцит ва нейроэпителиал таначалар сонининг ортишини кўрсатиш билан биргаликда, янги туғилган чақалоқларнинг ўпкасида юзага келадиган сурункали яллиғланиш шароитида иммунитет компонентлари етишмовчилигининг морфологик кўрсаткичларини баҳолаш морфологик ташхислаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: бронхоэктазияда апудоцит ва нейроэпителиал таначалар сонининг кўпайиши, ўпкада сурункали яллиғланиш шароитида иммунитет компонентлари етишмовчилигининг морфологик белгиларини баҳолаш орқали бюджетдан ташқари маблағларни 118000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ўпканинг бошқарув тузилмалари ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик жавоб реакциясининг ҳолатини башоратлаш ва ташхислашга сарф харажатларни қисқартириб, 1 та ташхис ҳисобига шифохонанинг бюджетдан ташқари маблағларни 118000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish