Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов Зиядулла Эшмаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқ арид зона шароитида ўлим вақтини аниқлаш», 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib457.
Илмий маслаҳатчи: Индиаминов Сайит, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Рузиев Шерзод Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Вавилов Алексей Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Эшбоев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Караганда тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқ арид зонанинг турли ҳарорат шароитида  қон йўқотиш ва асфиктик ҳолатлар танатогенезини ҳисобга олган ҳолда, ўлим вақтини аниқлашга доир қўшимча мезонлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқ арид зонанинг турли ҳарорат шароитида қон йўқотиш ва асфиктик ўлимдан сўнгги даврнинг турли муддатларида, мурда ўзгаришлари шаклланиши, динамикаси, мушаклар суправитал реакциялари, шунингдек, бош мия, юрак ва жигар тузилмаларидаги аутолитик жараённинг ўзига хос жиҳатлари ва динамикасига асосланиб, ўлим вақтини аниқлаш юзасидан қўшимча мезонлар ишлаб чиқилган;
иссиқ арид зонанинг турли ҳарорати шароитларига мувофиқ, қон йўқотиш ва механик асфиксия ҳолатлари танатогенезидан келиб чиққан ҳолда мурда доғлари, совуши, қотиши, қуриши ва чириши жараёнлари ҳамда мушаклар суправитал реакцияларининг шаклланиши ва ривожланиши динамикасининг ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
массив қон йўқотишдан сўнг иссиқ арид зона юқори ҳарорат шароитида, ўртача ҳарорат кўрсаткичларига нисбатан, мурда доғлари, қуриш, қотиш ва чириш жараёнлари 1,5-2,0 маротабагача тезлашиши ва совуши секинлашиши, механик асфиксияда эса юқори ҳароратда, ўртача ҳарорат кўрсаткичларига нисбатан, мурда доғлари, қотиш ва чириш жараёнлари ривожланиши 2,5-3,0 маротабагача тезлашиши ва совуш жараёни шу нисбатда секинлашиши асослаган;
иссиқ арид зонанинг турли ҳарорат шароитларида қон йўқотиш ва механик асфиксия оқибатидаги ўлимдан сўнгги даврда бош мия, миокард ва жигар тўқималари ҳамда қон томирлар тузилмаларидаги аутолитик жараёнлар шаклланиши динамикасининг морфологик кўринишилари ва морфометрик кўрсаткичларининг ўзига хос жиҳатлари ва уларнинг юқори намликли иқлимнинг ўртача ҳарорат шароитларидаги кўрсаткичлари орасидаги фарқ тафовутлари аниқланган;
иссиқ арид зонанинг турли ҳарорат шароитларида мурда ўзгаришлари, мушаклар суправитал реакциялари ҳамда бош мия ва ички органлар тузилмаларидаги аутолитик ўзгаришлар динамикасига таяниб, қон йўқотиш ва асфиктик ҳолатларда ўлим вақтини постмортал даврнинг 72-76 соати (3 сутка) гача вақт давомида ишончли тарзда аниқлаш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 24 августдаги 47-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 7 августдаги 9376-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: иссиқ арид зонанинг турли ҳарорат шароитида қон йўқотиш ва асфиктик ўлимдан сўнгги даврнинг турли муддатларида, мурда ўзгаришлари шаклланиши, динамикаси, мушаклар суправитал реакциялари, шунингдек, бош мия, юрак ва жигар тузилмаларидаги аутолитик жараённинг ўзига хос жиҳатлари ва динамикасига асосланиб, ўлим вақтини аниқлашга доир қўшимча мезонлар ишлаб чиқилгани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.08.2023 й.;№ 059/AF/2023) буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган алгоритм ва услубларнинг экспертлик амалиётига жорий этилиши натижасида, иссиқ арид зона шароитида ўлим вақтини доир экспертиза хулосаларининг сифати оширилган ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланиши ва объективлиги таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган суд тиббий текширув услублари қўлланилганда қўшимча текширишлар ўтказилиши талаб этилмаслиги натижасида тадқиқотга талаб этиладиган вақт 8-10 кундан 3,5-4 кунгача қисқариш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (ананавий усулнинг ўртача нархи 570000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи эса 275000 сўм). Хулоса: тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда эксперт тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробар қисқартириб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 295000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: иссиқ арид зонанинг турли ҳарорати шароитларига мувофиқ, қон йўқотиш ва механик асфиксия ҳолатлари танатогенезидан келиб чиққан ҳолда, мурда доғлари, совуши, қотиши, қуриши ва чириши жараёнлари ҳамда мушаклар суправитал реакцияларининг шаклланиши ва ривожланиши динамикасининг ўзига хос жиҳатлари аниқлангани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.08.2023 й.; № 059/AF/2023) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижаларининг экспертлик амалиётига жорий этилиши натижасида иссиқ арид зона ташқи муҳитининг ҳар хил ҳарорат шароитларида қон йўқотиш ва механик асфиксия оқибатида вафот этган шахслар ўлим вақтини ишончли тарзда аниқлаш имконини берган. Бундан ташқари, қон йўқотиш оқибатидаги ўлимдан сўнг, механик асфиксия туфайли содир бўлган ўлимга нисбатан, қуриш ва совуш жараёнларининг ривожланиши 1,0-2,0 маротаба тезлашади, мурда доғларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш вақти шунча маротаба камаяйиши асослаб берилган. Бу эса ўз навбатида, экспертиза хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Шу муносабат билан, қўшимча ёки такрорий экспертизалар ўтказишнинг олди олинган, яъни ижро муддатини кескин қисқартирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган суд тиббий текширув услублари қўлланилганда қўшимча текширишлар ўтказиш ва врач мутахассислар маслахатлари олиниши талаб этилмаслиги натижасида тадқиқотга талаб этиладиган вақт 5-6 кундан 2±0,2 кунгача қисқариш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (ананавий усулнинг ўртача нархи 472000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи эса 235000 сўм). Хулоса: тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда эксперт тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробар қисқартириб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 237000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: массив қон йўқотишдан сўнг иссиқ арид зона юқори ҳарорат шароитида, ўртача ҳарорат кўрсаткичларига нисбатан, мурда доғлари, қуриш, қотиш ва чириш жараёнлари 1,5-2,0 маротабагача тезлашиши ва совуши секинлашиши ҳамда механик асфиксияда эса юқори ҳароратда, ўртача ҳарорат кўрсаткичларига нисбатан, мурда доғлари, қотиш ва чириш жараёнлари ривожланиши 2,5-3,0 маротабагача тезлашиши ва совуш жараёни шу нисбатда секинлашиши асослагани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.08.2023 й.; № 059/AF/2023) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижаларининг экспертлик амалиётига жорий этилиши натижасида иссиқ арид зона юқори ҳарорат шароитида, ўртача ҳарорат кўрсаткичларига нисбатан, мурда доғлари, қуриш, қотиш ва чириш жараёнлари 1,5-2,0 маротабагача тезлашиши ва совуши секинлашиши, механик асфиксияда эса юқори ҳароратда, ўртача ҳарорат кўрсаткичларига нисбатан, мурда доғлари, қотиш ва чириш жараёнлари ривожланиши 2,5-3,0 маротабагача тезлашиши ва совуш жараёни шу нисбатда секинлашиши  асослаб берилган. Бу эса ўз навбатида, экспертиза хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Шу муносабат билан, қўшимча ёки такрорий экспертизалар ўтказишнинг олдини олган, яъни ижро муддатини кескин қисқартирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган суд тиббий текширув услублари қўлланилганда қўшимча текширишлар ўтказилиши талаб этилмаслиги натижасида тадқиқотга талаб этиладиган вақт 4-5 кундан 2,0-2,5 кунгача тавсия этилган суд тиббий текширув услубларини  амалга ошириш учун 2±0,1  кун талаб қилинади, анъанавий тарзда текширув ўтказишда эса 4-5 кун қисқариш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (ананавий усулнинг ўртача нархи 250000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи эса 125000 сўм). Хулоса: тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда эксперт тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2,0-2,5 баробар қисқартириб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 125000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: иссиқ арид зонанинг турли ҳарорат шароитларида қон йўқотиш ва механик асфиксия оқибатидаги ўлимдан сўнгги даврда бош мия, миокард ва жигар тўқималари ҳамда қон томирлар тузилмаларидаги аутолитик жараёнлар шаклланиши динамикасининг морфологик кўринишилари ва морфометрик кўрсаткичларининг ўзига хос жиҳатлари ва уларнинг юқори намликли иқлимнинг ўртача ҳарорат шароитларидаги кўрсаткичлари орасидаги фарқ тафовутлари аниқлангани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.08.2023 й.; № 059/AF/2023) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижаларининг экспертлик амалиётига жорий этилиши натижасида иссиқ арид зона ташқи муҳитининг ҳар хил ҳарорат шароитларида қон йўқотиш ва механик асфиксия оқибатида вафот этган шахсларда бош мия, миокард ва жигар тўқималари ҳамда қон томирлар тузилмаларидаги аутолитик жараёнлар шаклланиши динамикасининг морфологик кўринишилари ва морфометрик кўрсаткичларининг ўзига хос жиҳатлари ва уларнинг юқори намликли иқлимнинг ўртача ҳарорат шароитларидаги кўрсаткичларига нисбатан, фарқ тофавутлари ҳар иккала ўлим ҳолатида ўлим вақтини ишончли тарзда аниқлаш имкон берган. Бундан ташқари, қон йўқотиш оқибатидаги ўлимдан сўнг, механик асфиксия туфайли содир бўлган ўлимга нисбатан, қуриш ва совуш жараёнларининг ривожланиши тезлашиши, мурда доғларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш вақти камайиши асосланган. Бу эса ўз навбатида, экспертиза хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Шу муносабат билан, қўшимча ёки такрорий экспертизалар ўтказишнинг олдини олган, суд тиббий экспертиза текширувларининг муддатини кескин қисқартирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган услубларга кўра вафот этган шахслар жасадини қўшимча текшириш ва мутахассислар маслаҳатлари зарурати йўқлиги натижасида суд тиббий экспертиза текширувини амалга ошириш вақти 6±0,5 кундан 2,2±0,3 кунгача қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (ананавий усулнинг ўртача нархи 478000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи эса 238500 сўм). Хулоса: тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда эксперт тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробар қисқартириб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 239500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: иссиқ арид зонанинг турли ҳарорат шароитларида мурда ўзгаришлари, мушаклар суправитал реакциялари ҳамда бош мия ва ички органлар тузилмаларидаги аутолитик ўзгаришлар динамикаси асосида, қон йўқотиш ва асфиктик ҳолатларда ўлим вақтини постмортал даврнинг 72-76 соат (3 сутка) давомида ишончли тарзда аниқлаш имкониятлари асослангани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (16.08.2023 й.; № 059/AF/2023) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари бўйича қон йўқотиш ва механик асфиксия ҳолатларидан ўлимдан кейинги 42-48 соатгача бўлган даврда бош мия, узунчоқ мия, миокард ва жигар тўқималари ва қон томир тузилмаларида аутолитик жараёнларнинг вақт давомидаги динамикаси ўлим вақтини 1,0±0,3 соат оралиғида ишончли аниқлаш имконини беради ва 48-52 соатдан 72-76 соатгача бўлган даврда 3,0 ± 1,0 соат оралиғида ўлим вақтини аниқлаш учун хизмат қилади. Иссиқ арид шароитида ўлим вақтини аниқлаш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар, экспертлик амалиётига жорий этилиши натижасида, экспертиза хулосаларининг объективлиги ва ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Бу эса ўз навбатида, суд-тергов жараёни иштирокчиларининг эътирозларини бартараф этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган алгоритм ва услубларга кўравафот этган шахслар жасадларини қўшимча текшириш ҳамда иш материаллари маълумотларини ўрганишзарурати йўқлиги натижасида суд тиббий текширувни амалга ошириш учун керак бўладиган вақт 5-6±0,5 кундан 2,5±0,3 кунгача қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (ананавий усулнинг ўртача нархи 530000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи эса 200000-265000 сўм). Хулоса: тавсия этилган усул ёрдамида эксперт тадқиқотларини ўтказиш вақтини 1,5-2 баравар қисқартириб, ҳар 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 265000-330000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish