Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошматов Хасанбой Зухриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшли болаларда Ледд синдромини ташхислаш ва жаррохлик йўли билан бартараф қилиш усулларини такомиллаштириш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1786.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Шухрат Абдурасулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Оллабергенов Одилбек Тожиддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: Ледд синдроми аниқланган болаларда унинг анатомик шакллари ва ҳамрох келувчи туғма нуқсонларни инобатга олган ҳолда эхографик ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали жаррохлик усули билан даволаш натижаларини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор туғма ривожланиш нуқсонлари бўича ўтказилган эпидемиологик тадқиқотлар асосида Ледд синдромининг турли анатомик шаклларининг Республика ҳудудлари бўйича тарқалиш даражаси аниқланган;
Ледд синдромини ташхислашда текширув муддатлари ва ҳамрох аномалияларни инобатга олган ҳолда мезентериал гемодинамиканинг миқдорий ва сифатий баҳолаш орқали энг ахборотли эхографик мезонлари аниқланган;
эрта ёшли болаларда даволашнинг эрта ва кечки натижалари тахлилига асосан Ледд синдромининг анатомик шаклларини инобатга олган ҳолда мақбул тактика ва самарали хирургик усули асосланган;
Ледд синдроми ташхисланган эрта ёшли болаларда даволаш ва реабилитация босқичларида малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш бўйича тавсиялар асосланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти 2023 йил 27 июндаги 06/19 сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йилдаги 24 июндаги 06/3476 сонли хати юборилган)
биринчи илмий янгилик: илк бор таянч муассаса сифатида Республика перинатал маркази, ҳудудий муассаса сифатида Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мисолида ишлаб чиқилган “Туғма нуқсонларни назорат қилиш бўйича сифат регистри” номли электрон платформа ёрдамида клиник материалларни умумлаштириш орқали эрта ёшли болалар орасида ичак ротатсиясининг бузилиши ва бошқа аномалиялар таркибида Ледд синдромининг турли анатомик шаклларининг Республика ҳудудлари бўйича тарқалиш даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (17.02.2023 й.; №11), Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.02.2023 й.; №17) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижасида Республиканинг барча ҳудудларидан олинган маълумолар жамланмаси асосида катта маълумотлар базасида туғма ривожланиш нуқсонлари клиник ва эпидемиологик тавсифини ўрганиш ва бошқа тадқиқотлар билан таққослаш, шунингдек, илк бор туғма ривожланиш нуқсонлари мониторинги асосида қайд қилинган Ледд синдромининг демографик кўрсаткичларга кўра нисбий хавфни баҳолаш имконияти пайдо бўлган. Хазм тракти туғма нуқсонлари билан туғилган чақалоқлар ва гўдаклар популятсиясида Ледд синдромининг ягона туғма нуқсон сифатида умумий хиссаси 62,0% ни ташкил қилган, 38,0% беморларда ҳамроҳ туғма нуқсонлар, уларнинг 27,3% ида хазм трактининг икки ва ундан ортиқ аномалиялари бирга учраши аниқланган. Ледд синдромининг умумий тарқалиш кўрсаткичи 0,02:10000 дан 0,33:10000 гачани, ўртача превалентлиги эса 0,11:10000 ни ёки 1:92022 нисбатда учраши аниқланган. Ледд синдроми билан туғилишнинг хавф омиллари бўлиб онанинг ҳомиладорлик паритети ва чақалоқнинг тана вазни хисобланиб, максимал нисбий хавф кўрсаткичи 3000 граммдан кам вазнда туғилган болаларга ҳамда илк ҳомиладорликдан туғилган чақалоқларга тўғри келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: неонатал хирургия бўлимларида нуқсонни қайд қилиб борувчи маълумотлар базаси асосида туғма нуқсонларни назорат қилиш бўйича ишлаб чиқилган сифат регистри ва электрон платформа Ледд синдромининг анте- ва постнатал ташхислаш мезонлари, стандартлаштирилган текширув бўйича ёндашувларни белгилаш, ичак малротатсиясининг анатомик шаклларига боғлиқ равишда оператив даволашга аниқ кўрсатмаларни белгилаш имконини яратиш билан бирга ҳудудларда туғруққа кўмаклашувчи ва болалар даволаш-профилактика муассасаларида нуқсонни қайд қилиб борувчи мониторинг дастурлари, маълумотлар базаларини ўз ичига олувчи ягона тизимни жорий қилиниши туғма нуқсонлар бўйича реал маълумотларни олиш, нуқсон билан туғилган чақалоқларни йўналтириш ва даволаш усулларини такомиллаштиш имкониятини яратади. Хулоса: неонатал хирургия бўлимларида нуқсонни қайд қилиб борувчи маълумотларни рақамлаштириш натижасида чоп этилувчи маълумот манбааларнинг қисқариши, уларни расмийлаштиришга кетадиган вақтни тежаш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади.
иккинчи илмий янгилик: Ледд синдромини анъанавий усулда ташхислаш бемор боланинг клиник холати ва рентгенологик текширув маълумотларига асосланади. Бунда тасвирий рентгенография кам ахборотли бўлиб, унга кўра касалликни ишончли ташхислаш имкони бўлмайди. Шунинг учун ичакнинг буралган ичак сохаси ва ичак тутқичининг қон томир халқасида мезентериал қон томирларнинг мавжуд эхографик визуализатсия усулларини такомиллаштириш ва янги усулларини излаш мезентериал бассейнда қон айланишнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини эходопплерографик баҳолаш имконини беради. Эхографик жихатдан патогномоник бўлган “гирдоб” белгиси ушбу гуруҳ бемор болаларни олиб бориш тактикасини аниқлаш билан бирга жарроҳлик аралашувининг шошилинчлик даражасини белгилашда асосий бўлиб хисобланади, ичак тутқичи қон томирларида қон айланишининг сақланганлиги эса беморларни оператсиядан олдин тайёрлашни режалаштириш имкониятини белгилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (17.02.2023 й.; №11), Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.02.2023 й.; №17) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ултратовушли сонография усули Ледд синдромида ичак буралишининг мавжудлиги ва унинг даражасини тезкор ташхислаш имконини беради ва оператсия олди тайёргарлик муддати, тезкор оператсия бажарилиши хисобига беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ижтимоий-иқтисодий самарадорликни баҳолаш учун диагностик усулни (тиббий технологияни -ТТ) танлаш имконини берувчи ва арзон, бироқ самаралироқ бўлиши ёки унинг афзалликлари қўшимча харажатларни оқлаши каби бир нечта талабларга жавоб берадиган усул бўйича тахлил қилнди. Тахлил усулининг моҳияти, қўшимча маълумотларган эга бўлиш учун сарфланган харажатлар “қиймат/самарадорлик” нисбатини аниқлашдан иборат (масалан, йил давомида нечта хаётнинг сақлаб қолиниши, касаллик асоратларини камайтириш сони ва ҳ.). Хисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилди: Қиймат/самарадорлик=(TTx нинг умумий қиймати -ТТy нинг умумий қиймати)/(TTx самарадорлиги-TTy самарадорлиги); бу ерда, ТТх ва ТТй нинг умумий қиймати – ТТх ва ТТй ни амалга оширишга сарфланган пул бирлигидаги бевосита ва билвосита харажатлар; ТТх ва ТТй самарадорлиги – ТТх ва ТТй қўлланилиши натижасида олинган тиббий ёки ижтимоий самарадорлик. Ичак тутилишларининг юқори шакллари, хусусан Ледд синдромида анъанавий усулда хазм тракти рентгеноконтраст текшируви учун (қайта текширувларни инобатга олган ҳолда) ҳар бир беморга кутилаётган сарф-харажатлар ўртача 172 000 сўмни ташкил қилади. Таклиф қилинаётган усулда эса ушбу қиймат 21 000 сўмни ташкил қилади, яъни харажатларни 6 мартага камайтириш имконини беради. Ултратовуш сонографияда ичак ротатсияси билан кечувчи аномалияларни ташхислаш имконияти 94,1% сезувчанликда аниқланса, анъанавий усулда 85% ни ташкил қилади. Рентгенконтрастли текширувга тайёргарлик муддати билан хисобланганда анъанавий усулда ташхисни аниқлаш учун кетган вақт ўртача 8 соатни ташкил қилса, ултратовушли сонографияда ушбу муддат 1 соатга қисқаради. Агар вилоят миқёсидаги болалар тиббий муассасасига ичак тутилиши белгилари билан бир йилдаги мурожаатлар сони ўртача 263 деб олинса, у ҳолда мазкур усул татбиқ қилинганидан сўнг бир муассаса учун жами иқтисодий самардорлик  5 673 173 сўмни ташкил қилади. Хулоса: Ледд синдромига гумон қилинган болаларда қорин бўшлиғи УТС текшируви 95% ли аниқлик билан ташхислаш имкониятини беради. УТС учун  патогномоник белги бўлиб хисобланган “гирдоб” белгиси 92,3% болаларда аниқланди ва интраоператсион даврда Ледд синдроми тасдиқланган. Ледд синдроми гумонланган бемор болаларда “гирдоб” белгисини аниқлаш бўйича УТС текширувининг махсуслиги, сезувчанлиги, мусбат ва манфий прогностик кўрсаткичлари мос равишда 85,7%, 91,7%, 90,9% ва 94,1% ни ташкил қилган. Тадқиқот учун танланган ва таклиф қилинган усулда ташхисланган беморларда (26 та) даволаниш учун кетган харажатлар 8 808 800 сўмга ёки ҳар бир бемордан 338 800 сўмга иқтисод қилинган. Бир йилдаги мурожаатлар сонига нисбатан эса (263 та бемор), татбиқ масштаби бўйича жами йиллик иқтисодий самарадорлик 89 104 400 сўмни ташкил қилган.
учинчи илмий янгилик: ташхислашдаги комплекс ёндошув Ледд синдроми ва юқори ичак тутилишининг турли анатомик шаклларини аниқлаш, асосий ёки қўшимча касалликлар, юзага келган асоратлар билан боғлиқ бўлган соматик фонни инобатга олган ҳолда оператсия ўтказилиши лозим бўлган ичак бўлимларининг холатига кўра радикал ёки паллиатив оператсиялар ўтказиш имконини беради. Мазкур тадқиқот ишида асоратланиш кўрсаткичларини Cлавиен-Диндо таснифидан фойдаланган ҳолда баҳолаш амалган оширилди ва ушбу таснифнинг болалардаги хирургик асоратларни стандартлашган ҳолда баҳолашдаги яроқлилик даражаси ўрганилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (17.02.2023 й.; №11), Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.02.2023 й.; №17) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ледд синдроми бўйича оператсия ўтказилган эрта ёшли болаларда таклиф қилинаётган диагностик ва тактик ёндошувлар Cлавиен–Диндо бўйича ИИИ-В даражали асоратларни 85,2% ҳолларда И-ИИ даражага кўтариш, оператсиядан кейинги эрта хирургик асоратларни 2,2 марта (31,0% дан 14,0% гача) камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: УТС усули Ледд синдромида ичак буралишининг мавжудлиги ва унинг даражасини тезкор ташхислаш имконини беради ва оператсия олди тайёргарлик муддатини қисқартириш ва тезкор оператсия бажарилиши хисобига беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини қисқартиради. Бунинг учун даволашга кетган харажатларни иқтисод қилиниши қуйидаги формула ёрдамида хисобланди: Ed=(Kk.kχ-Kk.kγ)×Toъr.×S; бу ерда Ed – даволашга кетган харажатлар иқтисоди; Кк.кх – анаъанавий усулда ташхисланган беморларнинг койка-куни учун харажатлар; Кк.кй – таклиф қилинган усулда ташхисланган беморлар койка-куни учун харажатлар; Тўр. – таклиф қилинган усула ташхисланган беморларнинг шифохонода ўртача даволаниш муддати; С – таклиф қилинган усулда ташхисланган беморлар сони. Бу ҳолда хисоблашлар қуйидагича кўринишга эга бўлди: Ed=(108000-59600)×7×26=8 808 800 сўм. Шундай қилиб, тадқиқот учун танланган ва таклиф қилинган усулда ташхисланган беморларда (26 та) даволаниш учун кетган харажатлар 8 808 800 сўмга ёки ҳар бир бемордан 338 800 сўмга иқтисод қилинди. Бир йилдаги мурожаатлар сонига нисбатан эса (263 та бемор), татбиқ масштаби бўйича жами йиллик иқтисодий самарадорлик 89 104 400 сўмни ташкил қилади. Хулоса: Ледд синдроми ёки ичак малротатсиясининг бошқа турларида радикал, паллиатив ёки симултан оператсияларга кўрсатмалар қорин бўшлиғи аъзолари қўшма туғма нуқсонлари ва ҳамроҳ патологиялари, ҳамда юзага келган асоратларни инобатга олган ҳолда белгиланиши лозим. Ичак тутқичи ва мезентериал қон томирлар етарлича кенглик ва узунликка эга бўлганда 38,0% беморларда оператсия тугалланган ротатсия ва аппендектомиясиз йўғон ичак фиксатсияси билан якунланиши мумкин.
тўртинчи илмий янгилик: татбиқ қилинган тавсиялар оператсиядан кейинги эрта даврда Ледд синдроми билан оператсия ўтказилган беморларни олиб бориш тактикаси ва даволаш чора-тадбирлари оператсия ва оғриқсизлантириш давомийлиги, қон кетиш хажми, ичак перисталтикасининг тикланиши ва беморларни фаоллаштириш каби кўрсаткичларга асосан ҳаётий муҳим аъзолар функсиясини қувватлаб туриш, хазм тракти функсиясини тиклаш, сув ва электролитлар, шунингдек, оқсил ва озиқ моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжни қоплаш, адекват оғриқсизлантириш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (17.02.2023 й.; №11), Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.02.2023 й.; №17) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот гуруҳларидаги бемор болаларда хирургик даволаш натижаларини баҳолашда асосан даволашга салбий таъсир қилувчи интраоператсион ва оператсиядан кейинги даврдаги омилларга асосландик. Хирургик даволаш натижалари ҳар икки тадқиқот гуруҳида асоратланиш кўрсаткичи, асорат турлари ва леталлик даражасини таққослама тахлил қилиш орқалди амалга оширилди. Ушбу тадқиқот натижаларидан келиб чиққан хулосаларга асосан энг яхши натижаларга эришишга қаратилган хирургик тактикани танлашга имкон берди. Хирургик даволашнинг бевосита яқин натижаларини таққослаш жараёнида бемор болаларнинг клиник ва функсионал холатидан ташқари асоратланиш хавфини ошириши мумкин бўлган омилларнинг аҳамиятлилик даражаси ва мезонларнинг фарқланиш кўрсаткичлари инобатга олинди. Ледд синдроми билан оператсия ўтказилган эрта ёшли болаларда  оператсиядан кейинги мослашув даврларида кузатиладиган омилларни эрта бартараф этиш оператсиянинг травматик омилини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги мослашув даврида тадқиқот гуруҳларидаги беморларда ичак перисталтиканинг тикланиши 3,1 суткадан 1,8 суткагача камайтиришга эришилди ва ушбу кўрсаткичлар энтерал озиқлантиришни бошлаш учун кўрсатма бўлиб хисобланди. Энтерал озиқлантиришни бошлаш эса 4,3 суткадан 2,1 суткагача қисқартиришга эришилди, ва унинг натижасида беморларни эрта фаоллаштириш, интенсив терапия муддати, парентерал оғиқлантириш хажмини камайтириг имконияти яратилди. Беморларнинг интенсив терапия шароитида бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига парентерал озиқлантириш учун воситаларга бўлган эхтиёж камайтирилди ва 1 кунда ўртача 158000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Ледд синдроми билан хирургик даволанган эрта ёшли болаларда оператсиядан кейинги эрта мослашув даврида  интенсив терапия ва парентерал оғиқлантириш хажмини камайтириш имконияти яратилди. Бир йилдаги мурожаатлар сонига нисбатан (ўртача 8 нафар бемор) 1264000 сўм, татбиқ масштабига кўра (50 та бемор) эса 7900000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish