Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадманов Мирзамахмуд Алишерович
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббий таълим жараёнида фанлараро интеграцияни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (урология фани мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тиббиёт) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Ped537.
Илмий раҳбар: Маматкулов Бахром, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01
Расмий оппонентлар: Мирсолиева Мухаббатхон Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашев Файзулло Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахимова Лола Анваровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.  
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт таълимида фанлараро интеграциялашган ўқитиш методикасини кредит-модул тизимини жорий этиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник фанларни ўқитишда таълим дастурларининг вертикал ва горизонтал интеграцияси, таълим траекторияси ҳамда тизимни яратишнинг эргонометрик талаблари, таълим элементларинига кўра тиббиёт таълими жараёнининг фанлараро интеграцияси такомиллаштирилган;
урологик касалликларни олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволашга  қаратилган комплекс тизимли чора-тадбирлар - сийдик йўллари инфекцияси, простата бези хавфсиз гиперплазияси, сийдик тош касаллиги мавзуларини ўқитиш жараёни мутахассисларнинг поликлиника ва стационар шароитидаги фаолиятларига кўра оптималлаштирилган;
оилавий шифокорлар ва мутахасисларни тайёрлашда касбий компетентликни ривожлантириш жараёнининг самарадорлигини таъминловчи тизимли, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган омилларни эътиборга олган ҳолда касбий ривожланишнинг ўзига хос жиҳатлари - врач-бемор, ижтимоий меҳнат, врач-бемор оиласи ўртасидаги муносабатлар ҳамда касбий бурч ва мажбуриятларга оид фаолият турларини баҳолаш мезонлари асосланган;
урологик касалликлар орасида кенг тарқалган простата бези хавфсиз гиперплазияси симптомларини йиғма баҳолашнинг халқаро “IPSS” саволномаси беморнинг касбга оид характеристикаси, жинсий ҳаёт тарзи ва зарарли одатларига кўра оптималлаштирилган;
тиббий клиник фанларни замонавий инновацион, интерфаол таълим усулларини қўллаган ҳолда ўқитишда дарсларни бемор демонстрацияси орқали (беморнинг розилиги билан) ёки симуляцион марказларда олиб борилганда талабаларнинг билимлари 87-92% га, амалий кўникмалари 85-90%га ошиши исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит модул тизимини жорий этишда  малакали мутахассисларни, хусусан урологларни тайёрлаш доирасида олинган тадқиқот  натижалари асосида:
клиник фанларни ўқитишда таълим дастурларининг вертикал ва горизонтал интеграцияси, таълим траекторияси ҳамда тизимни яратишнинг эргонометрик талаблари, таълим элементларинига кўра тиббиёт таълими жараёнининг фанлараро интеграцияси такомиллаштирилганлиги ҳамда урологик касалликларни олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволашга  қаратилган комплекс тизимли чора-тадбирлар - сийдик йўллари инфекцияси, простата бези хавфсиз гиперплазияси, сийдик тош касаллиги мавзуларини ўқитиш жараёни мутахассисларнинг поликлиника ва стационар шароитидаги фаолиятларига кўра оптималлаштирилганлигига оид таклифлар “Бўлажак оилавий шифокорларни тайёрлаш учун кредит модул тизимини жорий этишда фанлараро интеграция асосида ўқув жараёнини ташкил этиш” мавзусидаги (Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2023 йил 9 январда 8н-р/44-сон билан тасдиқланган), “Урология фанини бошқа фанлар билан интеграциясини таъминлашда педагогик технологияларни қўллаш” мавзусидаги (Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2023 йил 9 январда 8н-р/42-сон билан тасдиқланган), “Малака ошириш тингловчилари учун урология фанини ўқитишда педагогик технологияларни қўллаш” мавзусидаги услубий тавсияномаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2023 йил 9 январда 8н-р/43-сон билан тасдиқланган, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 25-июлдаги №176 “Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасаларида тиббий таълим жараёнида фанлараро интеграцияни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига тадбиқ этиш тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган). Натижалар тиббиёт йўналиши таълим жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
оилавий шифокорлар ва мутахасисларни тайёрлашда касбий компетентликни ривожлантириш жараёнининг самарадорлигини таъминловчи тизимли, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган омилларни эътиборга олган ҳолда касбий ривожланишнинг ўзига хос жиҳатлари - врач-бемор, ижтимоий меҳнат, врач-бемор оиласи ўртасидаги муносабатлар ҳамда касбий бурч ва мажбуриятларга оид фаолият турларини баҳолаш мезонлари асосланганлигига оид таклифлар соғлиқни сақлаш тизимининг ўқув ва амалий фаолиятига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Тошкент давлат стоматология институти ўқув жараёнига, Республика ихтисослаштирилган урология илмий - амалий тиббиёт маркази, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 08н-з/51-сон маълумотномаси). Натижалар кредит модул тизимини жорий этишда тиббиёт фанлари ўқитишнинг ўзига хос ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда фанлараро интеграция асосида ўқув жараёнини самарали ташкил этиш имконияти яратилган;
урологик касалликлар орасида кенг тарқалган простата бези хавфсиз гиперплазияси симптомларини йиғма баҳолашнинг халқаро “IPSS” саволномаси беморнинг касбга оид характеристикаси, жинсий ҳаёт тарзи ва зарарли одатларига кўра оптималлаштирилганлиги ҳамда тиббий клиник фанларни замонавий инновацион, интерфаол таълим усулларини қўллаган ҳолда ўқитишда дарсларни бемор демонстрацияси орқали (беморнинг розилиги билан) ёки симуляцион марказларда олиб борилганда талабаларнинг билимлари 87-92% га, амалий кўникмалари 85-90%га ошиши исботланганлигига оид таклифлар соғлиқни сақлаш тизимининг ўқув ва амалий фаолиятига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Тошкент давлат стоматология институти ўқув жараёнига, Республика ихтисослаштирилган урология илмий - амалий тиббиёт маркази, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 08н-з/51-сон маълумотномаси). Натижалар назарий, амалий билимлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичларини ўртача 29,1% дан 93,7% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish