Sayt test rejimida ishlamoqda

Холдарова Индира Абдукаримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Буллингнинг олдини олишда лидерлар салоҳиятидан фойдаланиш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4428.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Мадрахимова Феруза Рузимбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабда буллингни олдини олишда педагогик алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда модул дарслар ёрдамида лидерларнинг билимларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буллингнинг келиб чиқиши ва олдини олишниниг педагогик алгоритми оила ҳамда таълим муассасасининг ўзаро интеграциясининг мазмун-моҳиятини белгиловчи маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг педагогик имкониятлари интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзаро муносабатлар амалийлигига йўналтирилган замонавий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда стандарт ва ностандарт вазиятларда макро ва микро  муҳитга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
буллингни олдини олишда лидерларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясининг юксалишидаги тутган ўрнини белгилаш, ҳолатни холис баҳолаш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик мезонлари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар мактабдан ташқари вақтда буллингни олдини олишга оид ижтимоий лойиҳалардаги фаолияти, уларнинг билим ва кўникмалари ижтимоий вазиятларни бошқариш, ўз-ўзини англаш, соғлом муносабат тамойиллари, сабаб ва оқибат тенденсияларига давлат ва нодавлат ташкилотларининг таҳқирлаш ҳолатларининг олдини олишда коллаборатив ҳамкорлиги асосида таълимининг парадигмалари ва стратегиялари такомиллаштирилган;
жамоада дўстона муҳитни яратишда “Тенгдош-тенгдошга ўргатади” тамойилига мувофиқ лидерлар салоҳиятидан фойдаланиб буллингнинг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларнинг шаклланишига оид эмпатия, коммуникатив кўникмалар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни англашга йўналтирилган “Биз буллингга қаршимиз”, “Ёмон тингловчилар”, “Менинг ҳуқуқларим”, “Бизнинг савол”, “Буллинг менинг ҳаётимда”, “Мен эмас Биз”, “Характер”, “Менинг табиий ҳис туйғуларим” каби интерфаол ўйинлар, жамоавий-ижодий фаолиятга йўналтирилган модулли ўқитиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буллингнинг олдини олишда лидерлар салоҳиятидан фойдаланиш юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
буллингнинг келиб чиқиши ва олдини олишниниг педагогик алгоритми оила ҳамда таълим муассасасининг ўзаро интеграциясининг мазмун-моҳиятини белгиловчи маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг педагогик имкониятлари интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзаро муносабатлар амалийлигига йўналтирилган замонавий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда стандарт ва ностандарт вазиятларда макро ва микро  муҳитга устуворлик бериш каби таклиф ва хулосалардан “Мактабнинг буллингга қарши кураш бўйича Низоми” ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг умумта'лим мактабларига жорий этилган (Халқ та'лими вазирлигининг 2022-йил 23-декабрдаги 06-06/1-2796-сон ма'лумотномаси). Натижада умумий ўрта таъли мактабларида ўқувчилар орасида буллингни олдини олишнинг назарий асосларини ишлаб чиқишга эришилган;
буллингни олдини олишда лидерларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясининг юксалишидаги тутган ўрнини белгилаш, ҳолатни холис баҳолаш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик мезонлари ишлаб чиқилиб Ёшлар иттифоқининг тизимида жорий этилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2022-йил 20-декабрдаги 04-13/997-сон маълумотномаси). Натижада синф, мактаб, туман (шаҳар) вилоят ва республика сардорларининг органиграммаси мақбуллаштирилган ва замонавий йўналишлар таълим, медиа, маданият, спорт, инклюзия асосида фаолиятини олиб боришга хизмат қилган;
ўқувчилар мактабдан ташқари вақтда буллингни олдини олишга оид ижтимоий лойиҳалардаги фаолияти, уларнинг билим ва кўникмалари ижтимоий вазиятларни бошқариш, ўз-ўзини англаш, соғлом муносабат тамойиллари, сабаб ва оқибат тенденсияларига давлат ва нодавлат ташкилотларининг таҳқирлаш ҳолатларининг олдини олишда коллаборатив ҳамкорлиги асосида таълимининг парадигмалари ва стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2022-йил 26-декабрдаги 02-07/1012-сон маълумотномаси). Натижада давлат ва нодавлат ташкилотининг буллингни олдини олиш бўйича тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйишга хизмат қилган;
жамоада дўстона муҳитни яратишда “Тенгдош-тенгдошга ўргатади” тамойилига мувофиқ лидерлар салоҳиятидан фойдаланиб буллингнинг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларнинг шаклланишига оид эмпатия, коммуникатив кўникмалар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни англашга йўналтирилган “Биз буллингга қаршимиз”, “Ёмон тингловчилар”, “Менинг ҳуқуқларим”, “Бизнинг савол”, “Буллинг менинг ҳаётимда”, “Мен эмас Биз”, “Характер”, “Менинг табиий ҳис туйғуларим” каби интерфаол ўйинлар, жамоавий-ижодий фаолиятга йўналтирилган модулли ўқитиш технологиясига доир таклифи Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Буллинг профилактикаси бўйича чора-тадбирлар режаси” ҳамда Ёшлар форумида “Замонавий таълим болалар нигоҳида: З авлод” лойиҳасининг дастурини ишлаб чиқишда методик ёрдам сифатида хизмат қилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 1-15-23-4478-сон маълумотномаси). Натижада лидерларнинг буллингни олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish