Sayt test rejimida ishlamoqda

Борсук Денис Александровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ веналарининг варикоз кенгайишини минимал инвазив даволаш натижаларини яхшилаш усуллари», 14.00.34 - Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Фан доктори (DSc) диссертацияси мавзуси Россия федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Жанубий Урал давлат тиббиёт университети" Федерал давлат бюджет олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши йиғилишида 2021 йил 22 декабрдаги 6-сонли баённома билан рўйхатга олинган.
Илмий маслаҳатчи: Фокин Алексей Анатольевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Россия федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Жанубий Урал давлат тиббиёт университети" Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Богачев Вадим Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Бахритдинов Фазлитдин Шамситдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «А.Н. Сизганов номидаги Миллий хирургия илмий маркази» АЖ (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий минимал инвазив аралашувларнинг техник, тактик, ташкилий, молиявий ва иқтисодий имкониятларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва оптималлаштириш йўли билан оёқ веналарининг варикоз кенгайиши билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эндовеноз лазер облитерацияси жараёнида вена деворларининг шикастланиш чуқурлигидаги морфологик фарқлар, энергиянинг бир хил чизиқли зичлигидаги нурланиш кучига қараб аниқланганлиги, шунингдек техник (олти ойлик облитерация частотаси) ва клиник (оғриқ синдромининг интенсивлиги, хавфсизлиги) натижаларда фарқ йўқлиги исботланган;
қуйилиш қисми диаметри 2 сантиметрдан юқори бўлган йирик  калибрли вена томирларида, шунингдек, катта тери ости венаси тизими тузилишидаги s- ва h-типли супрафасциал ирмоқларида ўтказилган эндовеноз лазер облитерациясининг самарадорлиги ва хавфсизлиги асосланган;
маҳаллий анестетикларга аллергияси бўлган беморларда қўшимча седация ёки наркоз қўлламаган ҳолда, фақат совутилган физиологик эритма ёрдамида тумесценция билан 1470 нм радиал ёруғлик узатгичларидан фойдаланиб, эндовеноз лазер облитерациясини амалга ошириш имконияти намойиш этилган ва икки ҳалқали нурланиш толаларини, шунингдек, "Қўлда ушланадиган MHP02 (Colibri) ёруғлик узатгич" тизимини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланган;
катта тери ости томирларининг эндовеноз лазер облитерацияси пайтида тери ости нервларининг шикастланиш даражаси ва бу симптомларнинг беморлар ҳаёт сифатига таъсири аниқланган, эндовеноз термооблитерациядан кейин иккиламчи телеангиэктазиялар ривожланишининг частотаси ва хавфи омиллари аниқланган, шунингдек, иссиқ харорат таъсирида пайдо бўлган (термоиндукцион) тромбози бор беморларда орал антикоагулянтлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
магистрал юза томирлар орқали рефлюксни изоляцион ликвидацияси ва супрафасциал оқимларни бартараф этишнинг кечиктирилган тактикасини шахсийлаштириш мезонлари ишлаб чиқилган ва унинг тизимли таҳлили ишлаб чиқилган;
амбулатор флебология клиникасига режалаштирилган тартибда консультацияга келган бирламчи беморларда спирал компьютер томография-флебографияга бўлган эҳтиёж баҳоланган, шунингдек муолажанинг диагностик имкониятлари аниқланган;
перивеноз тўқималарнинг инфилтрацияси ва ультратовуш текшируви остида сафен бўлмаган веналар ва/ёки тери ости веналари оқимларининг склерооблитерациясини амалга ошириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
"Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази" ДМ эксперт кенгашининг 2023 йил 21 сентябрдаги 2х/15-сонли хулосасига (Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 20 сентябрдаги 01-10/56-сонли бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида илмий қоидаларни тадбиқ қилиш тўғрисидаги "Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ҳати) кўра:
Вена деворларининг шикастланиш чуқурлигидаги аниқланган морфологик фарқлар ва кейинчалик тасдиқланган клиник самарадорлик, Оғриқсизлик ва белгиланган энергия режимларида эндовеноз лазер облитерациясининг хавфсизлиги коагуляцияланган томирларни реканализация қилишнинг паст частотаси билан техникадан фойдаланишни оптималлаштиришга ва даволанишдан кейинги даврда беморларни тез реабилитация қилишга имкон берди; Илмий янгиликни жорий етиш: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг буйруғи билан марказнинг клиник бўлимлари ва унинг ҳудудий филиалларининг амалий фаолиятига киритилди (52-сонли 20.09.2023-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: маълум оптимал энергия параметрлари термал облитерациянинг юқори самарадорлигига олиб келди ва шу билан бирга аралашувдан кейин миниал оғриқ синдромига эришишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: белгиланган режимлар такрорий операцияларга эҳтиёж камлиги ва ногиронлик гувоҳномасини талаб қилмайдиган муолажалардан кейин тез тикланиш туфайли 1 беморга 377,321 сўм миқдорида маблағ тежашга имкон берди. Ўрганилган облитерация режимларидан фойдаланмаслик реканализация эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли даволаш нархининг ошишига олиб келади, бу мақсадли томирнинг такрорий коагуляциясини ва тахминан 3,733,219 сўм харажатларни талаб қилади. Хулоса: бир йилда маълум оптимал энергия созламалари бюджет маблағларини 377,321 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 754,642 000 сўмга тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш: “Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишини кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори томонидан 20.09.2023й.; №01-10/56 сонли хат юборилган;
эндовеноз лазер облитерациясининг исботланган оптимал стандартлаштирилган энергия параметрлари, уни ҳар қандай калибрли томирларда, шу жумладан диаметри 2 см дан ортиқ ва супрафасиял ирмоқларда бажариш имконияти, қўшимча наркоз ёки седацияларсиз, анамнезида локал анестетикларга аллергик реакцияси бўлган беморларда фақат совуқ физиологик эритманинг қўлланилиши, шунингдек, турли анатомик шароитларда катетер методикасининг намоиш этилган техник салоҳияти госпитализацияни ва варикоз касаллигида очиқ хирургик амалиётларни минималлаштириш имконини беради; Илмий янгиликни жорий етиш: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг буйруғи билан марказнинг клиник бўлимлари ва унинг ҳудудий филиалларининг амалий фаолиятига киритилди (52-сонли 20.09.2023-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқларнинг варикоз кенгайиши билан хасталанган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини таҳлили шуни кўрсатдики, таклиф қилинган такомиллаштирилган ёндашувлар очиқ операциялар частотасини 40% дан 0,01% гача камайтиришга имкон берди бу эса ўз навбатида беморларни касалхонага ётқизишдан, кесмалардан, чоклардан, чандиклардан, умумий наркоз ва орқамия анестезиясидан деярли бутунлай воз кечишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: варикоз томирларини очиқ жарроҳлик амалиётига бўлган еҳтиёжнинг камайиши ва тиббий ёрдамни амбулатор шароитга ўтказиш натижасида 1 беморга умумий 1 027 504 сўмни тежалишини ташкил этди, яъни беморларни даволашнинг умумий қиймати 16,7% га камайтирилди. Ишлаб чиқилган ёндашувларни қўлламаслик шифохоналарга харажатларнинг 40 фоизга оширишга олиб келади, ва уларнинг ўртача нархи 2,568,759 сўмни ташкил этади. Хулоса: бир йилда амбулатор равишда кам инвазив эндовеноз термик облитерация муолажасига янги ёндашувлар ва кўрсатмаларнинг жорий етилиши бюджет маблағларини ўртача 1 027 504 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағларни эса  2 055 008 000 сўмга тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш: “Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишини кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори томонидан 20.09.2023й.; №01-10/56 сонли хат юборилган;
"MHP02 (Colibri) русумли нурўтказгичнинг ушлагичи" тизимининг ўрганилган, тасдиқланган самарадорлиги ва хавфсизлиги уни оёқларнинг варикоз томирларини даволаш учун катетер эндоваскуляр усуллардан фойдаланган ҳолда марказларнинг кундалик клиник амалиётига жорий этиш имконини берди ва шу билан эндовеноз лазер учун радиал толаларни сотиб олиш харажатларини ишлатиладиган толасига қараб ўртача 30-50% камайтиради. Илмий янгиликни жорий етиш: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг буйруғи билан марказнинг клиник бўлимлари ва унинг ҳудудий филиалларининг амалий фаолиятига киритилди (52-сонли 20.09.2023-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: “Colibri” тизимидан фойдаланиш варикоз томирлари касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг молиявий-иқтисодий таркибий қисмини сезиларли даражада яхшилаши мумкин, бу тиббий ёрдамнинг танланган шартларига қараб давлат ёки хусусий бюджетига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиббий хизматларнинг нархини ҳисоблаш учун С=Сп+Ск формуласи қўлланилади, бу ерда Сп тўғридан-тўғри харажатлар; Ск-билвосита харажатлар. Нурўтказгични сотиб олиш бевосита харажатларга киритилади. Шунга кўра, ўрганиш вақтидаги жорий нархлардан келиб чиқиб, стандарт толанинг нархи 1,412,817 сўмни, “Colibri” тизими учун қисқартирилган тола тўпламининг нархи эса 847,690 сўмни ташкил этди. Шундай қилиб, 1 бемор учун сарфланган харажатларнинг тежалиши 565,127 сўмни ташкил етди ва Шу кўрсатгич 430 беморга хисобланганда молиявий фойда 243.004.626 сўмни ташкил этди. Хулоса: " MHP02 (Colibri) " тизимидан бир йилда фойдаланиш бюджет маблағларини 565.127.000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1.130.254.000 сўмга тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш: “Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишини кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори томонидан 20.09.2023й.; №01-10/56 сонли хат юборилган;
термал облитерациянинг тез–тез учрайдиган асоратлари: тери ости нервларининг шикастланиши, термал индукцион тромбоз ва иккиламчи телангиектазия учун хавф омилларини таҳлил қилиш ва аниқлаш орқали эндовеноз операциялар натижаларини яхшилаш қўшимча аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга олиб келди ва термо- индукцион тромбоз аниқланган беморларда тўғридан-тўғри оғиз антикоагулянтларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги, паст молекуляр гепаринларни парентерал юборишдан, шу жумладан кичик тиббиёт ходимларини жалб қилишдан воз кечишга олиб келади; Илмий янгиликни жорий етиш: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг буйруғи билан марказнинг клиник бўлимлари ва унинг ҳудудий филиалларининг амалий фаолиятига киритилди (52-сонли 20.09.2023-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: ривожланиш частотаси ва термал облитерация асоратлари учун хавф омиллари ишончли тарзда аниқланди, уларнинг ҳаёт сифатига таъсири баҳоланди, бу операциядан олдин беморларни объектив равишда хабардор қилиш учун асос бўлди, шу жумладан ихтиёрий розиликни имзолаш асосида термо-индукцон тромбозларда, оғиз антикоагулянтларидан фойдаланиш, оғриқли бўлган тери ости пастмолекуляр гепаринлар инъекцияларидан воз кечишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: термик облитерациянинг асосий асоратлари учун хавф омилларини таҳлил қилиш ва термо- индукцион тромбоз аниқланган беморларда тўғридан-тўғри оғиз антикоагулянтларини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаш ушбу стратегияни рад этган ҳолда 1 беморга 761,413 сўм миқдорида маблағларни тежашга имкон берди. Пастмолекуляр гепаринлар билан бундай ҳолатни даволаш 1,142,120 сўмни ташкил қилади (иқтисодий самарадорлиги 1 беморга 380,707 сўмни ташкил этади). Хулоса: термик облитерация асоратлари ривожланишининг хавф омилларини ҳисобга олиш ва бир йилда термио- индукцион тромбоз билан асоратланган беморларда оғиз антикоагулянтларини қўллаш бюджет маблағларини 10 659 782 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 21 319 564 сўмга тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш: “Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишини кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори томонидан 20.09.2023й.; №01-10/56 сонли хат юборилган;
ушбу ёндашувни шахсийлаштиришнинг ишлаб чиқилган мезонларини ҳисобга олган ҳолда асосий юзаки томирларни изоляция қилинган облитерация тактикаси жорий етилди, бу еса супрафасциал ирмоқларга аралашувлар сонини камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликни жорий етиш: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг буйруғи билан марказнинг клиник бўлимлари ва унинг ҳудудий филиалларининг амалий фаолиятига киритилди (52-сонли 20.09.2023-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тақдим этилган тактикалар туфайли юзаки томирларнинг кенгайган ирмоқларини йўқ қилишнинг асоратлари ва ён таъсири хавфини камайтиришга эришилди, шунингдек муолажалар давомийлиги қисқартирилди ва беморлар учун қулайлик сезиларли даражада оширилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: 20% ҳолларда минифлебектомия ёки ЭХО-ультратовуш билан бошқариладиган микропеник склеротерапия усулларидан фойдаланган ҳолда юзаки томирларнинг кенгайтирилган ирмоқларини йўқ қилишнинг ҳожати йўқ, шундай қилиб 1 беморга ўртача 1,903,533 сўм маблағлар тежаш имконини беради. Ушбу ёндашувни қўллашдан бош тортиш 100% ҳолларда супрафасиял веналарни бир вақтда йўқ қилишга олиб келади ва битта бемор учун даволаниш нархини 380,706 сўмга ошб кетади. Хулоса: Магистрал юзаки томирларни изоляция қилинган холда йўқ қилиш тактикасининг муваффақиятли амалга оширилиши бюджет маблағларини 380.706.000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 761.412.000 сўмга тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш: “Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишини кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори томонидан 20.09.2023й.; №01-10/56 сонли хат юборилган;
амбулатор беморларда спирал компютер томографиясида-флебографияга эҳтиёж аниқланди ва унинг диагностик салоҳияти таҳлил қилинди, бу веноз тизим касалликлари билан хасталанган беморларни текшириш имкониятларини кенгайтирди. Илмий янгиликни жорий етиш: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг буйруғи билан марказнинг клиник бўлимлари ва унинг ҳудудий филиалларининг амалий фаолиятига киритилди (52-сонли 20.09.2023-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: Спирал компютер томографиясида флебографияни флебологик амалиётга фаол жорий этиш веноз тизимнинг бир қатор касалликлари учун терапевтик ёндашувларни танлашни оптималлаштиришни таъминлади ва шу билан аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: спирал компютер томографияси-флебографиянинг нархи 898,700 сўмни ташкил этади, 2,6% ҳолларда мақсадли қўлланилиши туфайли қўшимча терапевтик ва диагностик муолажаларга эҳтиёж ва (Субтракцион рентген контрастли флебография, рецидив жарроҳлик амалиётлари ва бошқалар).) камаяди, бу эса шу тартибдаги бир бемор учун тахминан 5 446 413 сўм маблағни тежаш имконини беради, шу холдаги умумий беморлар учун эса ўртача уларнинг ҳар бири учун 141,606 сўм маблағни тежалини ташкил қилади. Хулоса: амбулатор флебологик беморларда кўрсатмаларга мувофиқ спирал  компютер томографияси-флебографиядан бир йил давомида фойдаланиш ўртача бюджет маблағларини 15,576,660 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 31,153,320 сўмга тежаш имконни беради. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш: “Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишини кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори томонидан 20.09.2023й.; №01-10/56 сонли хат юборилган;
перивеноз тўқималарнинг инфилтрацияси ва ултратовуш назорати остида тери ости томирларининг сафин бўлмаган ва / ёки ирмоқларини склероблитерация қилишнинг ишлаб чиқилган усули (12.03.2019 йилдаги №2681737 РФ патенти). Киритилаётган склерозант препаратнинг ҳажми ва концентрациясини камайтиришга эришилди. Илмий янгиликни жорий етиш: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг буйруғи билан марказнинг клиник бўлимлари ва унинг ҳудудий филиалларининг амалий фаолиятига киритилди (52-сонли 20.09.2023-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: таклиф қилинган усул гиперпигментация эҳтимолини потенциал равишда камайтиришга ва склеротерапия самарадорлигини оширишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: Юборилган склерозант миқдорини камайтириш 1 беморга 125,773 сўм миқдорида маблағни тежашга олиб келди. Ушбу усулдан фойдаланмаслик ҳар бир бемор учун харажатларнинг белгиланган миқдорга ошишига олиб келади. Хулоса: перивеноз тўқималарнинг инфилтрацияси ва ултратовуш текшируви остида тери ости веналари инфилтрацияси ва/ёки инфилтрациясини склероблитерация қилиш усулининг жорий етилиши бюджет маблағларини ўртача 125.773.000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 251.546.000 сўмга тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш: “Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишини кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори томонидан 20.09.2023й.; №01-10/56 сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish