Sayt test rejimida ishlamoqda

Лапасов Охунжон Аваз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Базал ҳужайрали тери саратонининг эрта босқичида клиник-морфологик ва дифференциал-диагностик хусусиятлари”, 14.00.11 - Дерматология ва венерология, 14.00.15 - Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD./Tib1832.
Илмий рахбарлар: Азизов Баходир Садыкович, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Сидиков Акмал Абдикахарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSс.04/30.12.2019.Tib.29.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нишанов Данияр Анарбоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади базал ҳужайрали тери саратонининг клиник, дерматоскопик, патогистологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эрта диагностик мезонларни ишлаб чиқиш ва оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
БҲТСнинг дастлабки босқичида эрта ташхисни тасдиқлашда патогистологик: ўсимта периферияси бўйлаб базал кератиноцитлар “палисад”и 88,75% (71/80) ва ўсимта ретракция феномени мавжудлиги дифференциал диагностик белгилари исботланган;
базал ҳужайрали тери саратони билан оғриган беморларда эпидермис ва ўсма тузилмаларида  Hif-1 маркерининг аниқ мусбат натижа билан ифодаланиши, ясси хужайрали тери саратонида ва актиник кератоз ташхисли беморларда манфий ифодаланиши, podoplanin маркерларининг эса аниқ неоплазма учун ўзига хос белгига эга эмаслиги, аммо ўсманинг инвазион шаклида касалликнинг салбий динамикасини кўрсатгичлари дифференциал диагностик мезонлар сифатида баҳоланиши исботланган;
дастлабки босқичда базал ҳужайрали тери саратонини аниқлаш учун ишлаб чиқилган янги диагностик тестни қўллаш, ўсимта юзасига криомуолажа амалиёти бажарилишидан олдин ва кейин дерматоскопик текширувни ўтказиш орқали ўсимта периферияси бўйлаб шаффоф/марварид папулалар шаклланганлиги аниқланган ва тестнинг ўзига хослиги мос равишда ижобий натижаси 88,89%ни ташкил этиши исботланган;
базал ҳужайрали тери саратонида гистологик ва дерматоскопик текширувлар орқали ўсимта периферияси бўйлаб аниқланган базал кератиноцитлар “палисад”и, ўсимта ретракция феномени, шаффоф/марварид папулалар белгилари ёрдамида базал ҳужайрали тери саратонига ўхшаш ўсма касалликлари ва бир қатор дерматозлар билан оғриган беморларни қиёсий баҳолаш чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 20 августдаги 12-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институтининг 2023 йил 08 октябрдаги №03-1483- сон хати юборилган).
биринчи илмий янгилик БҲТСнинг дастлабки босқичида эрта ташхисни тасдиқлашда патогистологик: ўсимта периферияси бўйлаб базал кератиноцитлар “палисад”и 88,75% (71/80) ва ўсимта ретракция феномени мавжудлиги дифференциал диагностик белгилари исботланган бўлиб, Республика Тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси 2022 йил 29 августдаги №38-П-сонли буйруғи  хамда Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг 2022 йил 13 сентябрдаги №53-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дастлабки босқичда янги клиник-морфологик, дифференциал белгиларнинг жорий қилиниши, беморнинг дастлабки ташрифи ва терапевтик чора-тадбирларни амалга ошириш ўртасидаги вақтни камайтиради, касалликни хавфли босқичга ўтиши, ривожланиши мумкин бўлган оғир асоратларни олдини олади, даволаш давомийлигини қисқартиради, беморнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: базал ҳужайрали тери саратонининг эрта даврларидаги эритематоз-доғли шаклида, криоген таьсир қилиш натижасида, дерматоскоп ёрдамида эрта клиник-морфологик, дифференциал ташхислаш ҳамда мақсадли давони эрта бошлаш имконини берган, клиникада гистологик ва лаборатор диагностика қилиш учун 80 нафар бемор ҳисобидан 36 240 000 сўм харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: базал ҳужайрали тери саратонини  дастлабки босқичда янги диагностика усулларидан фойдаланиш орқали клиник-морфологик белгилар аниқланган ва 1 нафар бемор ҳисобидан 453 000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган..
иккинчи илмий янгилик: базал ҳужайрали тери саратони билан оғриган беморларда эпидермис ва ўсма тузилмаларида Hif-1 маркерининг аниқ мусбат натижа билан ифодаланиши, ясси хужайрали тери саратонида ва актиник кератоз ташхисли беморларда манфий ифодаланиши, podoplanin маркерларининг эса аниқ неоплазма учун ўзига хос белгига эга эмаслиги, аммо ўсманинг инвазион шаклида касалликнинг салбий динамикасини кўрсатгичлари дифференциал диагностик мезонлар сифатида баҳоланиши исботланган бўлиб, Республика Тери-таносил клиник шифохонаси 2022 йил 29 августдаги №38-П-сонли буйруғи  хамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг 2022 йил 13 сентябрдаги №53-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иммуногистокимёвий кўрсаткичлар ёрдамида  Hif-1 ва podoplanin маркерларини қўллаш, гистологик тўғри ташхисланмаган беморларда, базал ҳужайрали тери саратонини ривожланиш даражасини эрта босқичда аниқлаш имконини беради, бу эса  ишга лойиқатсизликни камайтиради, жамоада ижтимоий алоқаларнинг тикланиши, беморнинг руҳий ҳолатига таъсири ва оғир асоратларнинг келиб чиқишини бартараф этилиши орқали ижтимоий ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гистологик ва умумклиник текширувлардан сўнг айрим беморларда ташхис тўғри қўйилмаслиги натижасида, қайта текширув ва назорат учун 2 ой давомида бемор 4 маротаба шифокор қабулида бўлиши, текширувлардан қайта ўтиши харажати 2 400 000 сўмни ташкил қилган, қўлланилган иммуногистокимёвий текширувларда ҳаражатлар 1 765 000 сўмгача камайтирилган, 33 нафар бемор учун 20 955 000 сўм харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: дастлабки босқичда базал ҳужайрали тери саратонини эрта ташхислаш учун иммуногистокимёвий маркерларни аниқлаш 1 бемор ҳисобидан 635 000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: дастлабки босқичда базал ҳужайрали тери саратонини аниқлаш учун ишлаб чиқилган янги диагностик тестни қўллаш, ўсимта юзасига криомуолажа амалиёти бажарилишидан олдин ва кейин дерматоскопик текширувни ўтказиш орқали ўсимта периферияси бўйлаб шаффоф/марварид папулалар шаклланганлиги аниқланган ва тестнинг ўзига хослиги мос равишда ижобий натижаси 88,89%ни ташкил этиши исботланган бўлиб, Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси 2022 йил 29 августдаги №38-П-сонли буйруғи  хамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг 2022 йил 13 сентябрдаги №53-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: базал ҳужайрали тери саратонига ташхис қўйишда қўлланилган янги усул касалликнинг дастлабки босқичларида эрта ташлайди, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, касаллик кечишининг давомийлигини қисқартиради, асоратларни келиб чиқишини олдини олади ва даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гистологик ва умумклиник текширувлар, қайта текширувлар ўтказиш зарурати сабабли беморни 4 маротабагача шифокор қабулида бўлишини талаб қилган ва 2 400 000 сўм маблағни ташкил этган, тавсия қилинган янги криоген таъсир орқали дерматоскопик диагностика усулидан фойдаланиш ушбу ҳаражатни 2 048 500 сўмгача камайтирган, 80 нафар бемор ҳисобидан 28 120 000 сўм харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: базал ҳужайрали тери саратонини эрта ташхислаш мақсадида ишлаб чиқилган янги қулай ва оддий диагностик тест  касалликнинг дастлабки эритематоз шаклида 1 нафар бемор ҳисобидан 351 500 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: базал ҳужайрали тери саратонида гистологик ва дерматоскопик текширувлар орқали ўсимта периферияси бўйлаб аниқланган базал кератиноцитлар “палисад”и, ўсимта ретракция феномени, шаффоф/марварид папулалар белгилари ёрдамида базал ҳужайрали тери саратонига ўхшаш ўсма касалликлари ва бир қатор дерматозлар билан оғриган беморларни қиёсий баҳолаш чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган бўлиб, Республика Тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси 2022 йил 29 августдаги №38-П-сонли буйруғи  хамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг 2022 йил 13 сентябрдаги №53-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўхшаш неоплазмалар ва турли дерматозлар билан базал ҳужайрали тери саратонининг дастлабки эритематоз доғ шаклида касалликнинг дифференциал-диагностик белгилари тери саратони касалликларини тўғри ҳамда эрта аниқлаш имконини беради, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: базал ҳужайрали тери саратонини бошқа неоплазмалар ва ўхшаш дерматозлар билан қиёсий таққослашда гистологик ва умумклиник текширувлар, қайта текширувлар ўтказиш зарурати сабабли беморни 4 маротабагача шифокор қабулида бўлишини талаб қилган ва 2 400 000 сўм маблағни ташкил этган, тавсия қилинган янги иммуногистокимёвий ва криоген таъсир орқали дерматоскопик диагностика усулидан фойдаланиш ушбу ҳаражатни 2 048 500 сўмгача камайтирган, 80 нафар бемор ҳисобидан 28 120 000 сўм харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: дифференциал-диагностик белгилар ишлаб чиқилиши тери саратонининг аниқ клиник белгилар номоён бўлмаган дастлабки босқичида эрта ташхислаш имконини бериб, 1 нафар бемор ҳисобидан 351 500 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish