Sayt test rejimida ishlamoqda

Калиев Наджибулла Муратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон тарихий меъморий ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/А22.
Илмий раҳбар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSC.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Ўролов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Шнекеев Жумабай Калимбетович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон тарихий меъморий ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қадимий Хоразмнинг антик даврга оид (эрамиздан олдинги VII-I асрлар) иншоотларини тикланишида тамаддунга хос барқарор меъморчилик-қурилиш анъаналарининг шаклланганлиги ва ўзига хос халқ меъморлигининг Кангуй даври, Кушон даври, Африғийлар даври кулолчилик ва қурилиш устачилик мактаблари яратилганлиги исботланган;
Қадимги Хоразмда зилзилага қарши тадбир сифатида иншоотлар асоси қум-пахса, қум-ғишт билан ишланганлиги, антик мудофаа қурилмаларининг зарур элементи курси (сокол) бўлмаганлиги, обиданинг гумбазлари турли шаклдаги қатор элементар равоқлар ҳамда ярим равоқлардан ташкил топганлиги далилланган;
Қорақалпоғистон ҳудудидаги гил хом-ашёли тарихий меъморий ёдгорликларнинг меъморлик тарихи, уларда ишлатилган ашёлар, архитектуравий тузилиши, аниқ ўлчамлари, тарихий фотосуратлари, қурилиш усуллари, қурилмалари ва обидаларининг бугунги кундаги ҳолати бўйича “Маълумотлар базаси”  яратилган;
воҳада зардуштийлик дини таъсири остида режалаштирилган қалъалар архитектураси ва режавий эчимида ибодатхоналар муҳим ўринга эга бўлганлиги, уларнинг марказида муқаддас олов доимо ёниб туриши учун оташдонлар, ён тарафларида эса супачалар, ибодат қилувчилар учун диний маросимлар ўтказиш хоналаридан иборатлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғицон меъморий ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Қадимий Хоразмнинг антик даврга оид (эрамиздан олдинги VII-I асрлар) иншоотларини тикланишида тамаддунга хос барқарор меъморчилик-қурилиш анъаналарининг шаклланганлиги ва ўзига хос халқ меъморлигининг Кангуй даври, Кушон даври, Африғийлар даври кулолчилик ва қурилиш устачилик мактаблари яратилганлиги ҳамда Қадимги Хоразмда зилзилага қарши тадбир сифатида иншоотлар асоси қум-пахса, қум-ғишт билан ишланганлиги, антик мудофаа қурилмаларининг зарур элементи курси (сокол) бўлмаганлиги, обиданинг гумбазлари турли шаклдаги қатор элементар равоқлар ҳамда ярим равоқлардан ташкил топганлиги бўйича таклиф лойиҳалари бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-ГОО1 рақамли фундаментал лойиҳанинг «Қорақалпоғистон жаҳон маданияти контекстида. Амударёнинг қўйи томонидаги шаҳарлар ва шаҳар маданиятининг тарихий истиқболлари» қисмини бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2020 йил 17 сентябрдаги 178/1-сон маълумотномаси ва 2020 йил 17 сентябрдаги далолатномаси). Олинган илмий натижаларнинг қўлланилиши халқаро сайёҳлик йўналишига киритилган ноёб меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлаб қолиш усулларини такомиллаштириш имконини берган;
Қорақалпоғистон ҳудудидаги гил хом-ашёли тарихий меъморий ёдгорликларнинг меъморлик тарихи, уларда ишлатилган ашёлар, архитектуравий тузилиши, аниқ ўлчамлари, тарихий фотосуратлари, қурилиш усуллари, қурилмалари ва обидаларининг бугунги кундаги ҳолати бўйича “Маълумотлар базаси”  яратилганлиги ҳамда воҳада зардуштийлик дини таъсири остида режалаштирилган қалъалар архитектураси ва режавий эчимида ибодатхоналар муҳим ўринга эга бўлганлиги, уларнинг марказида муқаддас олов доимо ёниб туриши учун оташдонлар, ён тарафларида эса супачалар, ибодат қилувчилар учун диний маросимлар ўтказиш хоналаридан иборатлиги бўйича таклиф лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-ГОО1 рақамли фундаментал лойиҳанинг «Қорақалпоғистон жаҳон маданияти контекстида. Амударёнинг қўйи томонидаги шаҳарлар ва шаҳар маданиятининг тарихий истиқболлари» қисмини бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2020 йил 17 сентябрдаги 178/1-сон маълумотномаси ва 2020 йил 17 сентябрдаги далолатномаси). Илмий тавсияларнинг қўлланилиши меъморий обидаларнинг бадиий кўриниши ва уларнинг турғунлик ҳолатини узайтириш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish