Қаюмов Ҳасан Юсуф ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Экспериментал панкреатитда углеводлар гидролизи ва сўрилиши», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/В783.
Илмий раҳбар: Кучкарова Любов Салижановна. биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Шахмурова Гулнара Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Гаибов Улуғбек Гаппарович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим флавоноидларнинг ўткир панкреатитда углеводлар гидролизи ва сўрилишига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир панкреатитда меъда ости бези тўқимасида α-амилаза фаоллигининг ошиши, гемоциркулятсияда эса α-амилаза, протеазалар, триглитсеридлипаза ва ишқорий фосфатазалар фаоллигининг ошиши аниқланган;
илк бор Рт, ДГК ва Тм ларнинг ўткир панкреатитда ингичка ичак химуси ва шиллиқ қаватдаги карбогидразалар фаоллиги ингибирланишига профилактик таъсири кўрсатилган;
Л-аргининли панкреатитда ингичка ичак бўшлиғидан қонга крахмал, малтоза, сахароза, лактоза ва глюкоза эритмаларидан глюкоза сўрилишининг ингибирланиши илк бор экспериментал исботланган;
илк бор ДГК, Пл ва Тм флавоноидлар ўткир панкреатитнинг патогенезига профилактик таъсир этиши исботланган;
меъда ости бези атсинусларнинг шишиши, яллиғланиши, вакуолизатсияси ва некрозига Рт ва ДГК- кучли, Тм - сезиларли, Пл эса заиф профилактик таъсир кўрсатиши илк бор аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир панкреатитда углеводларнинг ассимилятсияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўткир панкреатитда рутин ва дигидрокверсетин каламушлар қон зардобидаги гипергликемия, гиперамилаземия ва гиперхолестеринемияга профилактик таъсирининг физиологик механизмларидан ОТ-Ф6-2-рақамли «Каламушлар бош мия митохондриялари билан айрим полифеноллар асосида бўлган супрамолекуляр комплексларнинг ўзаро таъсирларининг биокимёвий механизмларини текшириш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада супрамолекуляр комплексларнинг нейродегенератив хоссаларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги № 89-05-103-сонли маълумотномаси). Натижада флавоноидлар асосида яратилган супрамолекуляр комплекслар митохондриал бузилишларни коррексиялаш имконини берган;
Пуликарон препарати билан бўшлиқ гидролизи, мембрана гидролизи ва сўрилишини меъёрлаштириш бўйича натижалари ФА-А11-Т040 рақамли «Пулиcариа гнапҳалоидес» ўсимлиги компонентларидан антиоксидант «Пуликарон» дори воситасини яратиш» илмий лойиҳасида Пуликарон овқат ҳазм қилиш моторика кўрсаткичлари дисфунксиясини меъёрлаштириш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 19 сентябрдаги № 4/1255–2293–сонли маълумотномаси). Натижада пуликарон препарати меъда-ичак йўлининг моторикаси дисфунксияларига репрессив таъсир этиш имконини берган;
ўткир панкреатитда углеводларнинг бўшлиқ ва мембрана гидролизининг ҳамда глюкозанинг сўрилиши репрессияланиши бўйича натижалари Приднестровъе давлат университетининг «Адаптивные перестройки пищеварительной системы в различных условиях функционирования и разработка дифференцированных подходов к ратсиональному питанию» лойҳасида гипергликемия шароитида углеводлар ассимилятсиясининг қонуниятларини солиштирма таҳлил қилиш учун фойдаланилган (Приднестрове давлат университетининг 2022 йил 28 сентябрдаги №100 сонли маълумотномаси). Натижалар стресс чақирган гипергликемия шароитида ингичка ичакда дисахаридазалар фаоллиги динамикасидаги қонуниятларни аниқлаш ва углевод гомеостазини силжишларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.