Эрназаров Зафаржон Мамуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Айрим изохинолин алкалоидлари ва уларнинг конъюгатини митохондрия функсиясига таъсири ҳамда уларнинг антистресс хоссалари», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B539.
Илмий раҳбар: Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Насиров Кабул Эркинович, биология фанлари доктори, профессор; Урманова Гулбахор Уринбаевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дигидрокверсетин, айрим изохинолин алкалоидлари ва ДКВ-11 конъюгатини жигар митохондрияси функсионал ҳолатига таъсирини аниқлаш ҳамда уларнинг антистресс хоссаларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ДГК флавоноиди, изохинолин алкалодлари ва ДКВ-11 конъюгати жигар мПТПнинг Cа2+-га боғлиқ очилишини ингибирлаши ҳамда митоКАТФ-каналига фаолловчи таъири аниқланган;
ин витро тажрибаларда митохондрия мембранаси ЛПОда кислород сарфи ортишини ДГК ва ДКВ-11 конъюгати меъёрий даражага келтирганлиги аниқланган;
организмнинг ПбCл2 интоксикатсияси билан боғлиқ ОС шароитида ДГК ва ДКВ-11 конъюгати жигар мПТПни ингибирлаши ҳамда митоКАТФ-каналини фаоллаштириши аниқланган;
ПбCл2 интоксикатсиясига боғлиқ ОС шароитида ДГК ва ДКВ-11 конъюгати жигар митохондрияси мембраналарида Фе2+/ситратга боғлиқ ЛПОни ингибирлаши ҳамда ОФ самарадорлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ДГК ва айрим изохинолин алкалоидлари ҳамда ДКВ-11 конъюгатини ОС шароитида жигар митохондрияси дисфунксиясини коррексиялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
1,2,3,4-тетрагидроизохинолин ҳосилалари ва ДГК флавоноиди асосида синтез қилинган бирикмаларнинг антистресс хоссалари бўйича натижалардан МУК-2021-42 рақамли «Бир вақтнинг ўзида аналгетик ва маҳаллий анестетик фаоллиги бўлган, янги антиаритмик препаратни яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада 1-арил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин қатори тузилишга эга моддаларни синтез қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 27 январдаги №4/1255-194 – сон маълумотномаси). Натижада мембрана фаол бирикмаларни янги вакилларини синтез қилиш имконини берган;
ДГК флавоноиди, Ф - 18 изохинолин алкалоиди ва улар асосида олинган ДКВ - 11 конъюгатни каламуш жигар митохондриясини функсионал ҳолатига таъсири бўйича натижалардан «Тҳе прожеcт оф Медиcал Cентер ат Траининг & Ресеарч Институте - Жерамба Илму Суксес» лойиҳасида янги антистресс хоссага эга моддаларни танлаб олишда фойдаланилган (Университй оф Готҳенбург Ресеарч Cентер оф Молеcулар анд Cлиниcал медиcине, Сwеден 2022 йил 21 октябрдаги маълумотномаси). Натижада изохинолин алкалоидлари асосида митопротектор ва ситопротектор дори воситалар яратишда янгича ёндашувни ишлаб чиқиш имконини берган.