Sayt test rejimida ishlamoqda

Межевникова Олга Петровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал жараёнларнинг ижтимоий воқелик  субъекти онгида акс этишининг ўзига хослиги”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Fal186.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нишонова Нодирахон Райимжоновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Карима Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виртуал воқелик тарқалишининг ижтимоий муҳим натижаларини, унинг инсон онгига таъсирини аниқлаш ва виртуал маконнинг янги шароитларига мослашишда жамият ва инсон салоҳиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон ва жамият ҳаётининг ҳар хил турларини ташкил этишда намоён бўладиган  виртуал ҳодисаларнинг борлиқни акс этиришига кўра индивидуал субъектив олам тасаввурини шакллантирувчи табиий ва сунъий табиатга эга эканлиги, воқеликнинг икки тури учун умумий бўлган макон, замон билан боғлиқ онтологик ва субстансионал асослари очиб берилган;
фалсафий тафаккур тараққиёти билан боғлиқ ҳолда виртуал реаллик ғоясини ривожлантиришда технопессимистик қарашларни жамият тараққиётига боғлиқликда ўзгартиришининг прагматик истиқболи, виртуал воқеликнинг категория сифатидаги илмий-техникавий жиҳатдан дунёнинг илмий манзараси билан боғлиқ онтологик моҳияти асосланган;
виртуал воқелик инсонга, унинг онги ва идрокига дунёқараш шакли сифатида намоён бўлиши сабабли таъсир кўрсатиб, реал воқеликка қараганда виртуал маконда субъектнинг мутлақо бошқача идентификацияси ва ижтимоийлашувини шакллантиришга маънавий эҳтиёт сифатида ёрдам бериши, виртуал воқеликнинг ахборотлашган жамият шароитида онгни ўзгартиришга аксиоматик, праксеологик, гносеологик жиҳатдан таъсири асосланган;
виртуализация шароитида ижтимоий жараёнларнинг инсон эҳтиёжлари асосида ривожланиши, бунинг натижасида субъектни ижтимоий воқелик шароитларига мослаштириш учун шарт бўлиб хизмат қиладиган идеал мустақил тасвирлар – симулякрлар билан алмаштиришнинг структуравий жиҳатдан имманентлекни акс эттирувчи умумий ва мавжудлигига кўра хусусий шартлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар таъсирида юзага келадиган ижтимоий жараёнларнинг фикрлаш ва хабардорлик жараёнларидаги ўзгаришларни ўрганиш натижасида:
инсон ва жамият ҳаётининг ҳар хил турларини ташкил этишда намоён бўладиган  виртуал ҳодисаларнинг борлиқни акс этиришига кўра индивидуал субъектив олам тасаввурини шакллантирувчи табиий ва сунъий табиатга эга эканлиги, воқеликнинг икки тури учун умумий бўлган макон, замон билан боғлиқ онтологик ва субстансионал асосларига оид ғоялари Республика маънавият ва маърифат Марказининг тарғибот ишларида ишлатилган (Ўзбекистон Республика маънавият ва маърифат Марказининг 2023 йил 8 майдаги 02-22/408-сон маълумотномаси). Натижалар виртуал воқелик, интернет, глобал тармоқнинг шахс ривожланишининг онги ва маънавий жараёнларига таъсири муаммолари бўйича ушбу олинган натижалар ўзларининг ижобий ва салбий тенденцияларида ёшлар онгига сезиларли таъсир кўрсатган;
фалсафий тафаккур тараққиёти билан боғлиқ ҳолда виртуал реаллик ғоясини ривожлантиришда технопессимистик қарашларни жамият тараққиётига боғлиқликда ўзгартиришининг прагматик истиқболи, виртуал воқеликнинг категория сифатидаги илмий-техникавий жиҳатдан дунёнинг илмий манзараси билан боғлиқ онтологик моҳиятига оид ғоялари “Ўзбекистон” телерадиокомпанияси эфирида кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда ишлатилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси 2023 йил 2 майдаги 04-36-669-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакатимизда ҳақиқий ахборот жамиятини барпо э  тиш мақсадида жамият ҳаётининг асосий йўналишларини янада модернизация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ва сиёсатини глобал жараёнларга интеграциялашуви учун рақамли трансформация ва виртуализация муаммоларини ҳал этишга хизмат қилган;
виртуал воқелик инсонга, унинг онги ва идрокига дунёқараш шакли сифатида намоён бўлиши сабабли таъсир кўрсатиб, реал воқеликка қараганда виртуал маконда субъектнинг мутлақо бошқача идентификацияси ва ижтимоийлашувини шакллантиришга маънавий эҳтиёт сифатида ёрдам бериши, виртуал воқеликнинг ахборотлашган жамият шароитида онгни ўзгартиришга аксиоматик, праксеологик гносеологик жиҳатдан та'сири бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги дастурларини амалга ошириш жараёнида таъсир кўрсатди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2023-йил 20-июндаги 4-13-21-1708-сон маълумотномаси). Натижада виртуал воқеликнинг инсон онгига ва унинг рақамли ижтимоий воқеликда мавжудлигига таъсирининг долзарб муаммолари, виртуал муҳитнинг субъектнинг  шахсий параметрларига таъсири бўйича тавсиялар шакллантирилган;
виртуализация шароитида ижтимоий жараёнларнинг инсон эҳтиёжлари асосида ривожланиши, бунинг натижасида субъектни ижтимоий воқелик шароитларига мослаштириш учун шарт бўлиб хизмат қиладиган идеал мустақил тасвирлар – симулякрлар билан алмаштиришнинг структуравий жиҳатдан имманентлекни акс эттирувчи умумий ва мавжудлигига кўра хусусий шартлари бўйича илмий хулосалар, таклифлар   ва   тавсиялар мамлакатда ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг моҳияти тўғрисида билимларни шакллантиришни таъминлаш мақсадида (Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг ижтимоий жараёнларни виртуализация қилиш соҳасидаги фаолиятини чуқурлаштириш учун, рақамли технологиялар ва виртуализация тизимларини жалб қилган ҳолда жамият ва давлатни ҳар томонлама ривожлантиришига ишлатилган (Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг 2023 йил 26 майдаги 01-03/183-сон маълумотномаси). Натижалар виртуаллик ва виртуал воқеликнинг келиб чиқиши, унинг хусусиятлари аниқлашга қаратилган қарашларнинг эволюцияси адолат принципини талаб этилишини аниқлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish