Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманова Нодирахон Хуснутдиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal543.
Илмий раҳбар: Норқулов Дусмурод Тошпулатович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жуманиёзова Дилфуза Камоловна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:   Ўзбекистон давлат   санъат   ва   маданият   институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг агросоциал ҳаёти ва ҳуқуқий маданиятида содир бўлаётган ўзгаришлар, унинг ижтимоий- ҳуқуқий фаоллигини юксалтириш йўлларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқий маданиятнинг қонун ва норма ижодкорлиги, юридик регуляция, пенитенциарлик, суд-ҳуқуқ ишлари билан боғлиқ юридик функсиялари ҳамда тарбиявий, консолидация, қайта тарбиялаш каби ижтимоий-фалсафий функсиялари очиб берилган;
қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятининг этнодифференциал ва этносоциал хусусиятлари глобаллашув шароитида аҳоли дунёқарашининг ўзгариши сабабли модернизация та'сирида шаклланадиган агросоциал муносабатлар, соционормалар ва қишлоқ турмуш тарзига боғлиқ бўлган шахслараро диалогга эришиш зарурияти очиб берилган;
Янги Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятининг илмий-техникавий тараққиёт даврида малакали юридик кадрлар воситасида инновацион тизимларни илмий билимлар динамикаси асосида яратиш орқали ёш авлоднинг фаол сиёсий- ижтимоийлашувига эришишнинг демографик, когнитив, социомаданий индикаторлари асосланган;
Янги Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг тарихий, анъанавий, замонавий моделлари ва ижтимоий-психологик тайёргарликка эришиш, урбанизацион тараққиёт, локал этномаданиятни шакллантириш каби
инновацион механизмлари аниқланиб, улардан самарали фойдаланишнинг тарихий- маданий ўзгаришларга боғлиқ ижтимоий-фалсафий жиҳатлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
ҳуқуқий маданиятнинг қонун ва норма ижодкорлиги, юридик регуляция, пенитенциарлик, суд-ҳуқуқ ишлари билан боғлиқ юридик функсиялари ҳамда тарбиявий, консолидация, қайта тарбиялаш каби ижтимоий-фалсафий функсияларига оид таклиф ва тавсиялардан жорий йилнинг апрел ойида ўтқазилган Референдум муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидаги моддаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг 2023 йил 13 июлдаги 01-04/229-сон маълумотномаси). Келтирилган янгиликлардан партиянинг 2023 йилга мўлжалланган иш режасида назарда тутилган “Илмли, маърифатли хотин-қизлар-мамлакат келажагининг мустаҳкам пойдевори” ҳамда “Конституциявий ислоҳотларда хотин-қизлар ва оила хуқуқи” мавзуларида ўтказилган тарғибот ташвиқот ишлари якунларига кўра ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларда ўз аксини топган;
қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятининг этнодифференциал ва этносоциал хусусиятлари глобаллашув шароитида аҳоли дунёқарашининг ўзгариши сабабли модернизация та'сирида шаклланадиган агросоциал муносабатлар, соционормалар ва қишлоқ турмуш тарзига боғлиқ бўлган шахслараро диалогга эришиш заруриятига оид таклиф ва тавсиялардан аҳоли ўртасида ўтказилган маданий-маърифий соҳада олиб борилаётган тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 12-апрелдаги 05-12-08-2302-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши қишлоқ аҳолиси орасида бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли хуқуқий маданиятини юксалтириш, миллий, диний анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш, фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида хуқуқий онгдаги ўзгаришларни тўғри англашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятининг илмий-техникавий тараққиёт даврида малакали юридик кадрлар воситасида инновацион тизимларни илмий билимлар динамикаси асосида яратиш орқали ёш авлоднинг фаол сиёсий- ижтимоийлашувига эришишнинг демографик, когнитив, социомаданий индикаторларига оид ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора- тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган "Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи" 41-банди "Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйгуларини кучайтириш”да диссертация материалларидан фойдаланилган. Янги Ўзбекистон
 
қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятини юксалтириш поғоналари, моделлари ва инновацион механизмлари аниқланиб, улардан самарали фойдаланишга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 11апрелдаги 140-сон маълумотномаси). Илмий натижалар янги Ўзбекистон қишлоқ ахолиси хуқуқий маданиятини юксалтириш,инновацион механизмларини аниқлаш, улардан самарали фойдаланишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг тарихий, анъанавий, замонавий моделлари ва ижтимоий-психологик тайёргарликка эришиш, урбанизацион тараққиёт, локал этномаданиятни шакллантириш каби инновацион механизмлари аниқланиб, улардан самарали фойдаланишнинг тарихий- маданий ўзгаришларга боғлиқ ижтимоий-фалсафий жиҳатларига оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланган «Қишлоқ ҳаёти», «Таълим ва тараққиёт» номли дастурлар эшиттириши ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2023 йил 27 мартдаги Ўз/ху.-23-17-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, миллий, диний анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш, фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида ҳуқуқий онгдаги ўзгаришларни тўғри англаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish