Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Жахонгир Базаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Низомий Арузий Самарқандий фалсафий-илмий дунёқарашининг фалсафий фикр тарихидаги ўрни”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fal638.
Илмий раҳбар: Давронов Зиет, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жафар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, доцент; Каримов Рахмат Рахмонович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Низомий Арузий Самарқандийнинг шахс-жамият-давлат муносабатларида илм ва фан уйғунлигини ўрганиш, муроса маданиятини шакллантиришга оид ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий қарашларининг замонавий шахс шаклланишидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Арузий Самарқандий ижтимоий-фалсафий қарашларининг онтологик ва гногеологик моҳияти, Марказий Осиё Илк Ренессансининг илмий-маърифий йўналишини хусусиятлари, ривожланиши ва кейинги тараққиётига таъсири ҳамда Учинчи ренессанснинг пойдеворини яратишда шахс-жамият диалектикасига эришишда манбавий асос сифатидаги аҳамияти очиб берилган;
Арузий Самарқандийнинг «Мажмаъ ан-наводир» асарида илгари сурилган ижтимоий-фалсафий ва инсонпарварлик ғоялари, жамият синовидан ўтган, ўзак қадриятларга таянган, инсоннинг ижтимоий-ахлоқий моҳиятини белгилайдиган, субъект-объект муносабатларини тартибга соладиган таянч ахлоқий қоидалари асосланган;
Арузий Самарқандийнинг борлиқ, унинг қонунларини билишга рационал ёндашганлиги, тасаввуфий иррационализмни, шунингдек, «Иҳвон-ус-сафо» чилар космологияси, космографияси, астрологиясидаги баъзи мистик-иррационал қарашларни илмий далиллар асосида инкор қилганлиги янги давр нужум илми тараққиётига футурологик жиҳатдан ворисий таъсири асосланган;
мутаффакирнинг амалий сиёсий фаолияти, бой тажрибаси ва  илмий-фалсафий мероси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви, кадрлар сиёсати ва уларнинг компитенсияларини шакллантиришда,  бошқарувни малакали, салоҳиятли кадрлар билан таъминлашда интеграцияга эришишда назарий ҳамда ғоявий аҳамиятга эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Низомий Арузий Самарқандийнинг фалсафий-тарихий дунёқараши ва фалсафий фикр тарихидаги ўрни моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Арузий Самарқандий ижтимоий-фалсафий қарашларининг онтологик ва гногеологик моҳияти, Марказий Осиё Илк Ренессансининг илмий-маърифий йўналишини хусусиятлари, ривожланиши ва кейинги тараққиётига таъсири ҳамда Учинчи ренессанснинг пойдеворини яратишда шахс-жамият диалектикасига эришишда манбавий асос сифатидаги аҳамияти очиб берилганлигига оид хулосалардан Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши, республика маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 1 майдаги 02-22/379-сон маълумотномаси). Натижада, марказ томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларнинг мазмун-моҳияти, сифат самарадорлиги яхшиланишига эришилган;
Арузий Самарқандийнинг «Мажмаъ ан-наводир» асарида илгари сурилган ижтимоий-фалсафий ва инсонпарварлик ғоялари, жамият синовидан ўтган, ўзак қадриятларга таянган, инсоннинг ижтимоий-ахлоқий моҳиятини белгилайдиган, субъект-объект муносабатларини тартибга соладиган таянч ахлоқий асосланган қоидаларидан Хоразм Маъмун академиясининг А-ФА-2019-9 рақамли «Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2023 йил 1 майдаги 71/1-23-сон маълумотномаси) Натижада, академия томонидан тузилган библиографик рўйхатни янги фалсафий маълумотлар билан бойитишга эришилган;
Арузий Самарқандийнинг борлиқ, унинг қонунларини билишга рационал ёндашганлиги, тасаввуфий иррационализмни, шунингдек, «Иҳвон-ус-сафо» чилар космологияси, космографияси, астрологиясидаги баъзи мистик-иррационал қарашларни илмий далиллар асосида инкор қилганлиги янги давр нужум илми тараққиётига футурологик жиҳатдан ворисий таъсирига оид ғояларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси томонидан 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот тадбирлари режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2023 йил 30 майдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, ўтказилган тадбирларнинг мазмун-моҳияти, сифати яхшиланиши ва бойишига эришилган, аллома мероси ҳақидаги билимларнинг кенг халқ оммаси орасида ёйилишига хизмат қилган;
мутаффакирнинг амалий сиёсий фаолияти, бой тажрибаси ва  илмий-фалсафий мероси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви, кадрлар сиёсати ва уларнинг компитенсияларини шакллантиришда,  бошқарувни малакали, салоҳиятли кадрлар билан таъминлашда интеграцияга эришишда назарий ҳамда ғоявий аҳамиятга эгалигига оид илмий янгиликлардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сирдарё телеканалида эфирга узатилган «Минбар» кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сирдарё телеканалининг 2023 йил 10 мартдаги 01-01/49-сон маълумотномаси). Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси эфирга узатган «Минбар» кўрсатувининг ссенарийси мазмунини илмий асосланган маълумотлар билан бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish