Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминова Дилнавоз Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Рақамлаштириш таълим муҳитида бўлажак “Технология” фани ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3883.
Илмий раҳбар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамлаштириш таълим муҳитида бўлажак “Технология” фани ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муасаасаларида рақамлаштириш таълим муҳитида бўлажак  “Технология”  фани ўқитувчиларининг замонавий алоқа видео воситалари (Скапе, зоом) билан ишлай олиш, админстратив сайтлар яратиш ва улар билан ишлаш, матн таҳрирлаш ва ахборот хавфсизлигини билиш каби муҳим касбий сифатларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари “Педагог - таълим олувчи” интерактив коммуникациясининг ривожланганлиги даражасини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
рақамлаштириш таълим муҳитида бўлажак “Технология” фани ўқитувчисининг муҳим касбий сифатларини ривожлантириш модели мотивацион эҳтиёжли мезон, гностик мезон, жараёнли, ўз-ўзини баҳолаш мезонлари таркибига рақамлаштириш таълим муҳитида ишлашга муносабат, доимий малакасини ошириб боришга бўлган қизиқишини ривожлантириш, рақамлаштириш таълим муҳитида назарий ва амалий ўқув материали интеграциялаш кўникмаларини сингдириш натижасида такомиллаштирилган;
ўқитувчи ушун “технологик жиҳозлар” фанини ўқитишда керакли шарт-шароитларни ташкил этиш, ўқув мақсадларини ва ўқитиш тамойилларини белгилашда ўқув жараёнидаги ўқитувшининг фаолияти ва талабаларнинг фанни ўзлаштиришларини доимий назорат қилиш,  баҳолаш каби функсияларини инновационлик тамойили асосида чуқурлаштириш орқали рақамли таълим ресурслар  комплекси мантиқий тузилмаси мазмуни такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини рақамлаштириш таълим муҳити масофадан туриб билимларни эгаллашда “Тикувчилик жиҳозлари” модулини ўқитиш методикасини таълим жараёнига адекват қўллаш асосида такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида  рақамлаштириш таълим муҳитида бўлажак  “Технология”  фани ўқитувчиларининг муҳим касбий сифатларини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
рақамлаштириш таълим муҳитида бўлажак “Технология” фани ўқитувчиларининг педагогик касбий фаолиятини самарали ташкил этишга ундовчи педагогик эрудиция, сезгирлик, зийраклик, кузатувчанлик, педагогик тасаввур, ташхис қилиш, башоратлаш, ижодкорлик, педагогик фикрлаш, юқори педагогик маҳорат даражасига эгалик, замонавий техника ва технологиялар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш билан боғлиқ мотивацион касбий сифатларини илмий, методик, акмеологик ёндашувлардан Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Инновацион таълим методлари” номли дидактик таъминотни ишлаб чиқишда фоқдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Инновацион ривожланиш агентлигининг 01-01/1716-сон 2023-йил 15-июндаги маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг рақамлаштириш таълим муҳитида муҳим касбий сифатларини  ривожлантиришда "Тикувчилик жиҳозлари" модули  мазмуни такомиллаштирилган;
рақамлаштириш таълим муҳитида бўлажак “Технология” фани ўқитувчиларининг касбий сифатларини ривожлантириш таълим модели танқидий фикрлаш, ижодий жараёнда рефлекция қила олиш, ўз интелектини узлюксиз ошириб боришга асосланган педагогик жараёнларни амалга оширишнинг Флиппед cлассроом, Cоачинг, Тренинг, Cонсултинг, Прожеcт-Басед Леарнинг, Cооперативе Леарнинг, Гамифиcатион, Проблем – БЛ, Десигн Тҳинкинг методлари, амалий топшириқлар, тренинг машқлари ва методлари, "Технологик жиҳозлар" фанини ўқитиш методикаси мазмунига  “Онлине” маърузалар, тренинглар, вебинар, “Онлине” лаборатория орқали  Флиппед cлассроом, Cоачинг, Тренинг, Cонсултинг, Прожеcт-Басед Леарнинг, Гамифиcатион, Проблем-БЛ, Десигн Тҳинкинг методларини сингдиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Инновацион ривожланиш агентлигининг 01-01/1716-сон 2023- йил 15-июндаги маълумотномаси). Натижада, “Технологик таълим” йўналиши бўйича "Технологик жиҳозлар" фанини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
рақамлаштириш муҳитида бўлажак “Технология” фани ўқитувчисининг  муҳим касбий сифатларини ривожлантиришга қаратилган “Инновацион таълим методлари” методик қўлланмаси, "Технологик таълим" таълим йўналиши  "Технологик жиҳозлар" фанининг  "Тикувчилик жиҳозлари" модули бўйича рақамли таълим ресурслар ҳамда “Тикувчилик жиҳозлари” модули бўйича рақамли таълим ресурслари комплекси ва  дастурий методик таъминоти учун “Технологик таълим” йўналишининг "Тикувчилик жиҳозлари" модули бўйича рақамли таълим ресурслари комплекси ва мобил иловани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва иновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-мартдаги 02/01-39/448-сон маълумотномаси).Натижада “Тикувчилик жиҳозлари” модулининг ахборот методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish