Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Нигина Пулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аденоиди бор болаларнинг бош ва юз-жағ соҳасининг антропометрик кўрсаткичлари солиштирма таҳлили», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3. PhD/Tib3003.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамидулла Абдуллаевич Расулов, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Светлана Александровна Калашникова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Туркия соғлиқ билимлари университети (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аденоиди бор болаларнинг бош ва юз-жағ соҳаси антропометрик параметрларини ўрганиш ва олинган маълумотларни ушбу ёшдаги соғлом болалар кўрсаткичлари билан таққослаш орқали боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаликнинг I-II даврида ҳалқум муртаги гипертрофияси бор болаларнинг бош ва юз – жағ соҳаларининг антропометрик кўрсаткичлари соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий маълумотлари аниқланган;
болаликнинг I-II давридаги аденоид гипертрофияси бор болаларнинг жисмоний ўсиш антропометрик кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили орқали аденоиди бор болаларнинг тенгдош соғлом болалардан жисмоний ривожланишда орқада қолиши исботланган;
Бухоро шаҳрида яшовчи болаликнинг I ва II даврларида болаларда гипертрофияланган ҳалқум муртаги микроархитектоникасининг ултратовушли тузилишини ташхислаш асосланган;
соғлом 3-11 ёшли болалар ва аденоид гипертрофияси бўлган болаларнинг цефалометрик параметрларининг корреляцион боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 17 апрельдаги 23-z/022-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гипертрофияланган ҳалқум муртаги бор болаларда ва соғлом болаларнинг бош ҳамда юз-жағ соҳалари кўрсаткичларининг қиёсий хусусиятлари ҳақидаги назарий билимларни кенгайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган натижалар Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.06.2022; №75), Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022; № 79) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳалқум муртаги гипертрофияси бор болаларда бош ва юз - жағ соҳаларининг морфометрик кўрсаткичлари аденоид гипертрофияси оқибатидаги юз – жағ соҳаси аномалияларини олдини олиш, аниқлаш ва даволаш учун мақбул вақт ва усулларни танлаш имкони берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипертрофияланган ҳалқум муртаги бор болаларда ва соғлом болаларнинг бош ҳамда юз-жағ соҳалари кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили ҳақидаги назарий билимларнинг кенгайиши, ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 25 000 сўмга камайтириш имконини берди. Хулоса: ҳалқум муртаги гипертрофияси бор болаларда бош ва юз - жағ соҳаларининг морфометрик кўрсаткичлари ёрдамида бирламчи бўғинларида ташхислаш болаларда касалликнинг юз – жағ соҳасида ривожланадиган нуқсонларни эрта аниқлаш сифатини яхшилаш орқали кузатилиши мумкин бўлган юз ва тишлов аномалияларини олдиндан башоратлаш ҳисобига, ҳар 1 нафар бемор бола ҳисобига буджет маблағларини 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аденоиди бор болаларнинг бош ва юз-жағ соҳасининг антропометрик кўрсаткичлари солиштирма таҳлили” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 8 июлдаги 2599-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: аденоид гипертрофияси бор болаларнинг жисмоний ўсиш кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили, ҳалқум муртагининг гиперторфияси даражаси ва унинг жисмоний ривожланишга салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жисмоний ривожланиш стандартларини ишлаб чиқиш имкони яратилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши : Олинган натижалар Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.06.2022; №75), Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022; № 79) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳалқум муртаги гипертрофияси бор болаларнинг антропометрик маълумотлари касаллик оқибатида болаларнинг жисмоний ривожланишига салбий таъсири ҳақидаги назарий билимларни кенгайтириш имкониятини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аденоид гипертрофияси бор болаларнинг жисмоний ўсиш кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили педиатрлар ва умумий амалиёт шифокорларининг ҳалқум сурункали касалликларга чалинган болаларнинг жисмоний ривожланишини баҳолаш, кузатиш, шунингдек даволаш тадбирларининг самарадорлигини динамик назорат қилиш орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 35 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса болаликнинг I-II давридаги аденоид гипертрофияси бор болаларнинг жисмоний ўсиш антропометрик кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили орқали мактабга тайёргарлик босқичидаги болаларнинг соғлиғи динамикасини аниқлаш ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг мактабга мослашиш даврида мақбул ташкилий профилактик тадбирларни кенг қамровли ишлаб чиқишга орқали ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 315 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аденоиди бор болаларнинг бош ва юз-жағ соҳасининг антропометрик кўрсаткичлари солиштирма таҳлили” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 8 июлдаги 2599-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: аденоид гипертрофиясини ташхислашнинг самарадорлиги, эрта ташхисни сезиларли даражада осонлаштиради ва даволаш сифатини яхшилайди, шунингдек ҳалқум муртаги гипертрофиянинг асоратларини прогностик эҳтимолини аниқлашга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган натижалар Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.06.2022; №75), Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022; № 79) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган маълумотлар ҳалқум муртагидаги морфометрик ўзгаришларнинг эрта ултратовуш диагностикаси сифатини янада яхшилашга, башорат қилишнинг бошқа усулларини ишлаб чиқишга ва самарали илмий асосланган даволаш тактикасини кучайтиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аденоидлар лимфоид тўқимасининг морфометрик параметрларига асосланиб, ташхислашнинг аниқлилигини ва самарадорлилигини оширади, кейинчалик эса ҳалқум муртаги патологиясини текширув давомийлигини қисқартириш ҳисобига диагностиканинг умумий харажатларини камайтириш, шу билан бир қаторда касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш орқали тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берди. Аденоиднинг органометрик кўрсаткичларини ўрганиш ҳар бир текширилган бола учун умумий харажатдан 40 000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этилиши аденоидлар лимфоид тўқимасининг морфометрик параметрларига асосланиб, ташхислашнинг аниқлилигини ва самарадорлилигини оширди, кейинчалик эса ҳалқум муртаги патологиясини текширув давомийлигини қисқартириш ҳисобига диагностиканинг умумий харажатларини камайтириш, шу билан бир қаторда касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш орқали ҳар 1 нафар бемор бола ҳисобига буджет маблағларини 650 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аденоиди бор болаларнинг бош ва юз-жағ соҳасининг антропометрик кўрсаткичлари солиштирма таҳлили” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 8 июлдаги 2599-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: 3-11 ёшли болаларнинг ёш ва жинсга мос равишда цефалометрик параметрларнинг ўзаро корреляцион боғлиги ҳар томонлама баҳолаб берилган. Ҳар бир ёш гуруҳида бош ва юз – жағ соҳалариниг антропометрик кўрсаткичларининг ўзгарувчанлиги аниқланган. Ҳар бир ёш даврида бошнинг мия ва юз қисмларининг маълум шакллари билан тавсифланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: : Олинган натижалар Бухоро вилоят Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.06.2022; №75), Қорақўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022; № 79) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бош ва юз-жағ соҳаларининг ёшга боғлиқ ўзаро корреляцион боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар бош скелети фаол ўсиш даврлари ва нисбий даврларни ҳисобга олган ҳолда амалий тиббиётда беморларни даволаш-профилактика тадбирларини режалаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган маълумотлар турли хил типологик вариантларда юз-жағ соҳасининг анатомик тузилиши қонунлари ҳақидаги мавжуд маълумотларниларни кенгайтирди ва юз соҳасидаги реконструктив операцияларда янги даволаш усулларини ишлаб чиқишда ҳамда даволаниш муддатини қисқартириши ҳисобига ҳар бир текширилган бола учун умумий харажатдан 50 000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: Цефалометрик параметрларнинг ёшга боғлиқ ва ўзаро корреляцион боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар 3-11 ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланишининг минтақавий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни сезиларли даражада тўлдирди ва амалий тиббиётда ишлатилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аденоиди бор болаларнинг бош ва юз-жағ соҳасининг антропометрик кўрсаткичлари солиштирма таҳлили” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 8 июлдаги 2599-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish