Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Махтумаҳон Асатуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Энергетика тармоғи корхоналарини барқарор ривожланишини таъминлашнинг иқтисодий механизмлари», 08.00.03-«Саноат иқтисодиёти».
Диссертасия мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2095
Илмий раҳбар: Турсунов Алишер Мухаммадназирович иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор в.б.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффор Аллақулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хашимова Наима Абидовна. иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  
Етакчи ташкилот: Тошкент Архитектура Қурилиш Университети
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳаси корхоналарнинг барқарор ривожланишни таъминлашнинг иқтисодий механизларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент ИЕС акциядорлик жамиятини стратегик ривожлантириш йўналишларини  ишлаб чиқариш-технологик, иқтисодий-экологик, инновация ва кадрлар таъминотига кўра мезоний кўрсаткичлар (жумладан, рентабеллик даражаси, тўловлилик қобилияти, экологик хавфсизлик, асосий фондлар янгиланиш  даражаси) асосида ички муҳит орқали шаклланиш ва айни пайтда ўзгарувчан миссия ва ташқи муҳит таъсирида фаолият юритиши шароитида циклли ёндашув бўйича белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
“Тошкент ИЕС” АЖ барқарор ривожланишини иқтисодий ва технологик жараёнларни ҳисоблаш бўйича хусусий барқарорлик индексларининг қиймат кўрсаткичларини корхона умумлаштирилган барқарор ривожланиш даражаси муайян катта қийматни олса, АЖ  барқарор ривожланиши, қиймат қанчалик юқори бўлса, барқарорлик маржаси шунчалик юқори бўлишига асосланган муаллифлик ёндашувига кўра баҳолаш таклиф этилган
 миллий энергетик хавфсизликни таъминлашда шароитида “Тошкент ИЕС” АЖ барқарор ривожланишининг ташкилий-иқтисодий жараёнини баҳолаш ва энергетик хавфсизлиги таркиби миллий ва минтақавий бозорларда фаолият юритувчи қўшни давлатлар турдош энергетика корхоналарининг фаолиятини эътиборга олишга кўра такомиллаштирилган;
“Тошкент ИЕС” АЖ фаолиятининг эконометрик модели ва уни барқарор ривожлантиришнинг истиқболли йўналиши сифатида маҳсулотни сотишдан олинган соф тушумга таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиб 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Энергетика тармоғи корхоналариниг барқарор ривожланишини таъминлашнинг иқтисодий механизмлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
   “Тошкент ИЕС” акциядорлик жамиятини стратегик ривожлантириш йўналишларини  ишлаб чиқариш технологик, иқтисодий-экологик, инновация ва кадрлар таъминотига кўра мезоний кўрсаткичлар (жумладан, рентабеллик даражаси, тўловлилик қобилияти, экологик хавфсизлик, асосий фондлар янгиланиш  даражаси) асосида ички муҳит орқали шаклланиш ва айни пайтда ўзгарувчан миссия ва ташқи муҳит таъсирида фаолият юритиши шароитида циклли ёндашув бўйича белгилаш бўйича таклиф “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил 14 сентябрги 411-сон буйруғи билан стратегик ривожлантириш дастурига киритилган (“Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил 7 декабрдаги 411-сон далолатномаси). Ушбу циклни қўллаш натижасида 2021 йилда жамиятда ишлаб чиқариш қувватлари қайта таҳлил қилиш ва товар моддий захираларнинг қийматини 1,57 % ошириш имконини берган;
   “Тошкент ИЕС” АЖ барқарор ривожланишини ҳисоблашда иқтисодий ва технологик жараёнларни ҳисоблаш бўйича хусусий барқарорлик индексларининг қиймат кўрсаткичларини муаллифлик ёндашуви бўйича таклифлар Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил  14 сентябрги 411-сон буйруғи билан стратегик ривожлантириш дастурига жорий қилинган (“Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил 7 декабрдаги 411-сон далолатномаси). Ушбу таклифларни қўллаш натижасида корхонанинг барқарорлик индексига эришиш учун кўрсаткичлар бўйича 0,32 пунктга ошириш кераклиги келтирилган;
 “Тошкент ИЕС” АЖ барқарор ривожланишининг ташкилий-иқтисодий жараёнини баҳолаш ва энергетик хавфсизлиги таркибида миллий ва минтақавий бозорларда фаолият юритувчи қўшни давлатлар турдош энергетика корхоналари фаолиятини эътиборга олиш бўйича таклифлар “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил 14 сентябрги 411-сон буйруғи билан стратегик ривожлантириш дастурига киритилган ( “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил 7 декабрдаги 411-сон далолатномаси).  Ушбу таклифларни қўллаш натижасида “Тошкент ИЕС” АЖ барқарор ривожлани-шини таъминловчи ташкилий-иқтисодий механизм ҳисобига тайёр маҳсулот яратиш имконияти ошиб, бу кўрсаткич 56 944 млн. сўмга ёки 2020 йилга нисбатан 1,3 баробарга оширига муайян даражада хизмат қилган;
   “Тошкент ИЕС” АЖ фаолиятининг эконометрик модели ва уни барқарор ривожлантиришнинг истиқболли йўналиши сифатида маҳсулотни сотишдан олинган соф тушумга таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиб 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогнози бўйича таклифлар “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил 14 сентябрги 411 -сон буйруғи билан стратегик ривожлантириш дастурига жорий қилинган (“Тошкент ИЕС” АЖнинг 2022 йил 7 декабрдаги 411-сон маълумотномаси). Ушбу прогнозни амалиётга жорий қилиш “Тошкент ИЕС” АЖнинг 2028 йилда 2021 йилга нисбатан соф тушум ҳажмини муайян миқдорга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish