Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Дилноза Дилшатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудларида суғурта бозорини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш», 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”, 08.00.13 - “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3PhD/Iqt2488
Илмий раҳбар: Содиқов Авазбек Мадаминович, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Маматкулов Абдурашид, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раҳимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда суғурта хизматлари минтақавий бозорини тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мажбурий суғуртанинг янги турини, шу жумладан, давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулкни суғурталаш мақсадида ҳар бир ҳудуд учун ягона тариф ва суғурта шартлари ҳамда суғуртанинг мақбул даражасини қабул қилишни назарда тутувчи инновасион (инклюзив) суғурта турини жорий этиш механизми таклиф этилган;
бозор эҳтиёжлари, суғурта салоҳияти ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини микросуғурталашнинг янги инновасион гуруҳли суғурта турини жорий этиш зарурати асосланган;
ҳудудий суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва суғурта мукофоти даромадлари ўртасидаги коррелясия-регрессия муносабати асосида 2027 йилгача ҳудудий суғурта бозорининг кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
суғурталанган шахс пенсия ёшига етганида суғурта шартномасида белгиланган ойлик рента ёки бир марталик тўлов шаклида суғурта суммаларини тўлашни узоқ муддатли ихтиёрий суғурта мукофоти асосида суғурталанган шахс ўртача иш ҳақининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа суғурта бадалини таъминлайдиган узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
мажбурий суғуртанинг янги турини, шу жумладан, давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулкни суғурталаш мақсадида ҳар бир ҳудуд учун ягона тариф ва суғурта шартлари ҳамда суғуртанинг мақбул даражасини қабул қилишни назарда тутувчи инновасион (инклюзив) суғурта турини жорий этиш механизми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 15-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 32-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф республика аҳолисининг турли қатламларига суғурта хизматлари таннархини пасайтириш, хизмат кўрсатишни кенгайтириш, рискларни самарали бошқариш ва ҳудудий суғурта бозорининг аҳамиятини ошириш имконини беради;
бозор эҳтиёжлари, суғурта салоҳияти ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини микросуғурталашнинг янги инновасион гуруҳли суғурта турини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 30-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 32-сон маълумотномаси). Бу ҳудудларни янада мутаносиб ривожлантириш учун аҳоли жон бошига ЯҲМ, саноат маҳсулоти ва даромадлар, аҳоли даромадлари ва харажатлар таркиби кўрсаткичларини яхшилайди;
минтақавий суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва суғурта мукофоти даромадлари ўртасидаги коррелясия-регрессия муносабати асосида 2027 йилгача ишлаб чиқилган минтақавий суғурта бозорининг кўп вариантли прогноз параметрлари Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 32-сон маълумотномаси). Мақсадли прогноз кўрсаткичларининг қўлланилиши мамлакатда суғурта мукофотлари миқдорини 2,7 марта ошириш имконини беради;
суғурталанган шахс пенсия ёшига етганида суғурта шартномасида белгиланган ойлик рента ёки бир марталик тўлов шаклида суғурта суммаларини тўлашни узоқ муддатли ихтиёрий суғурта мукофоти асосида суғурталанган шахс ўртача иш ҳақининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа суғурта бадалини таъминлайдиган узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртасини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон фармони ҳамда «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарори)”ги Қарорининг 20 (а)-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 32-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши кекса ёшдаги аҳоли қатламларига қўшимча даромад олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish