Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмуродова Дилнора Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Параректал оқма яраларни хирургик даволашда лазер технологияларининг имкониятлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3413.
Илмий раҳбар: Садиков Рустам Аброрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хамраев Абдурашид Жўракулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажанов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий фотосенсибилизация ўтказиш билан биргаликда лазерли мукозэктомия усулини такомиллаштириш орқали параректал оқмаларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқма йўлининг облитерация ва чандиқланиш жараёнларини тезлашишини таъминловчи, оқма канали шиллиқ қаватининг лазерли деструкцияси ҳамда фотосенсибилизация таъсиридан фойдаланиш билан тавсифланувчи параректал экстрасфинктер оқмаларни хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
тўғри ичакнинг экстрасфинктер оқмасини каламушларда шакллантиришнинг таклиф этилган экспериментал моделидан фойдаланилганда ҳосил бўлган оқма канали тўғри ичак бўшлиғи билан алоқадорлиги ҳамда шиллиқ эпителий ва грануляциялар билан қопланганлиги, шиллиқ-йирингли ажралмали бўлиши исботланган;
ФарГАЛС эритмасининг кислотали муҳити ҳисобига оқма каналининг кимёвий куйиши лазер коагуляцияси таъсирини кучайтириши, унинг ёруғликни ютиш қобилияти юқори бўлганлиги сабабли қизил спектрда нурлантирилганда, кислород ионларининг ажралиши туфайли маҳаллий микрофлорага комплекс таъсир кўрсатишни таъминлангани ҳамда йирингли жараёнларнинг қайта ривожланишини бартараф этгани ҳолда унинг антисептик хусусиятларини ошириши аниқланган;
параректал оқма йўлининг шиллиқ қаватини лазерли деструкция қилиш билан бирга таъсир кўрсатишдан аввал ва кейин фотосенсибилизация ўтказиш қалин чандиқли тўқима шаклланиши билан оқма каналининг тўлиқ ёпилишини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 30 августдаги 2х/12-сон хулосасига кўра («Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 30 августда 751-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: тўғри ичак оқмаларининг анатомик-топографик хусусиятлари ҳисобга олиниб, параректал экстрасфинктер оқмаларни жарроҳлик йўли билан даволаш усули техник жиҳатдан такомиллаштирилган бўлиб, бу жаррохлик амалиётининг травматик омили камайиб, соғайиш жараёни тезлашишига олиб келади (Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги IAP 07258-сонли ихтиро учун патенти). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган параректал оқмаларни хирургик даволаш усули Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (09.08.2023; №70) билан  бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: параректал оқмаларни хирургик даволашда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони камайди; операциядан кейинги реабилитация сифати яхшиланди; беморлар хаёт сифати ошди; такрорий хирургик аралашувлар  частотаси 15,4% дан 3,6% гача камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  янги хирургик усулнинг жорий этилиши ҳисобига 1 нафар беморда 2 200 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди (тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, 15,4% беморлар такрорий жарроҳлик амалиётига мухтож бўлади). Такрорий операциялар кўрсаткичи 15,4% дан 3,6% гача камайди (1 нафар беморга  2 200 000 сўм тежаб қолинса, йилига 56 нафар бемордан қайта операция бўлувчилар сони  8 нафардан 2 нафаргача қисқарди, бу эса бир нафар беморга  2 200 000 сўм иқтисод қилиниши ҳисобга олиниб, йиллик 13 200 000 сўм ( 6 нафар бемор учун) ни ташкил этди. Хулоса:  янги хирургик усулдан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 13 200 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди, шундан 11 000 000 сўм бюджет маблағлари, 2 200 000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Параректал оқма яраларни хирургик даволашда лазер технологияларининг имкониятлари”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 30.08.2023й.; № 751- сонли хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: тажрибалар давомида инсонларникидек шиллиқ қаватга эга оқма моделидан фойдаланиш лазер нурлантиришнинг оптимал кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш имконияти коагуляция чегараси тарқалишини кўз билан кўриш натижасида қониқарсиз натижалар хавфини олдини олиш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган параректал оқмаларни хирургик даволаш усули Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (09.08.2023; №70) билан  бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик даволаш пайтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сони минималлаштирилди; асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар операциядан кейинги реабилитациядан тезроқ ўтадилар ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтадилар; ушбу касалликка чалинган беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Лазерли мукозэктомия ёрдамида анал сфинктер етишмовчилигининг олдини олиш мумкин. Беморларга сфинктеропластика операцияси талаб этилмайди, яъни ҳар бир бемор учун тежамкорлик 2 750 000 сўмни ташкил этади, касалхонага ётқизиш ва даволаниш харажатларини камайтиради, жами 11 000 000 (4 нафар бемор учун) тежалади. Хулоса: ҳар бир беморга янги жарроҳлик техникасини жорий этиш йилига 11 000 000 сўм иқтисод қилинади, шундан 6 000 000 сўм бюджет маблағларини ва 5 000 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни касалхонага ётқизиш ва даволашни тежайди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Параректал оқма яраларни хирургик даволашда лазер технологияларининг имкониятлари”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 30.08.2023й.; № 751- сонли хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: оқма йўли шиллиқ қаватини деструкция фотосенсибилизация билан биргаликда деструкция қилиш оқманинг тез битишига олиб келиб, жарроҳлик амалиёти натижаларини башоратлашни такомиллаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган параректал оқмаларни хирургик даволаш усули Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (09.08.2023; №70) билан  бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; ушбу операциялардан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Кенг микробларга қарши фотосенсибилизатор ёрдамида лазерли мукозэктомия ўтказиш касалхонадан чиққандан кейин ва 1 нафар беморни даволашдан кейин реабилитация харажатларини тежашга олиб келди, шу жумладан: қайта кўрикдан ўтказиш – 49 000 сўм; боғлов материаллари харажатлари - 32 000 сўм; дори-дармонларга сарфланган харажатлар - 50 000 сўм (жами иқтисодий самарадорлик 1 беморга 131 000 сўм, йиллик рецидивлар сони 6 та, умумий иқтисодий самарадорлик 786 000 сўм). Хулоса: Ҳар бир беморга янги жарроҳлик техникасини жорий этиш натижасида 1 йилда умумий иқтисодий самарадорлик 786 000 сўм, шундан 393 000 сўм бюджетдан ташқари маблағ иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Параректал оқма яраларни хирургик даволашда лазер технологияларининг имкониятлари”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 30.08.2023й.; № 751- сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: лазерли мукозэктомияни фотосенсибилизация эффекти билан  биргаликда қўлланилиши операциядан кейинги эрта реабилитация курсининг сифатини яхшилади, касалхона босқичининг давомийлигини 4,5 ± 1,5 (анъанавий операциялар билан) ва 3,9 ± 1,3 кундан (лазер операциялари билан) 3,4 ± 0 ,9 кун (p <0,05), гача қисқартирди, узоқ муддатли асоратлар частотасининг 25,7% ва 15,3% дан 3,6% гача камайиши, оқма битиш даврининг қисқариши 45,2±15,8 ва 36,8±17,2 кундан 27,6±11,5 кунгача (p <0,001) қисқариши кузатилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган параректал оқмаларни хирургик даволаш усули Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (09.08.2023; №70) билан  бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амалиётдан кейинги реабилитация сифатини ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат фаолиятига қайтариш; узоқ муддатли кузатув даврида салбий ҳодисалaрни камайиши. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагича: касалхонада бир беморга тўғри келадиган иқтисодий кўрсаткич: беморнинг стационарда бўлиш муддатини 6,2 кундан 3,4 кунгача (3 кун) қисқартириш, стационарда ётиш учун тўлов миқдорини 661 500 сўмга камайтириш (касалхона прейскуранти бўйича 220 500 сўм);  касалхонада бўлиш муддати 3 кунга қисқарганлиги муносабати билан 300 000 сўмга кам дори-дармонлар талаб қилинмоқда (кунига ўртача 100 000 сўмлик дори-дармон сарфланади);  Касалхонада қолиш муддатини 3 кунга қисқартириш ҳисобига 96 000 сўмга камроқ боғлаш талаб қилинади (ўртача бир кунлик боғлаш материали истеъмоли 32 000 сўм).  Юқоридагиларга кўра йиллик умумий иқтисодий самарадорлик 59 220 000 сўм (56 та операция бўйича 1 057 500 х 56 = 59 220 000 сўм, соғломлаштириш харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағлари 29 565 000 сўм ва бюджетдан ташқари жамғармалар 29 655 000 сўм). Жами: 59 220 000 сўм). Хулоса: янги жарроҳлик усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 59 220 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди, ҳар бир беморга янги жарроҳлик техникасининг жорий этилиши 29 565 000 сўм сўм бюджет маблағлари ва 29 655 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Параректал оқма яраларни хирургик даволашда лазер технологияларининг имкониятлари”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 30.08.2023й.; №751-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish