Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Ғайрат Келдибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида қизилўнгач патологик ҳолатларини хирургик даво тактикаларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1967.
Илмий раҳбар: Гуламов Олимжон Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббий маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каминвазив технологиялар ва лазерли нурлантиришни жорий этиш орқали қизилўнгачдаги патологик ўзгаришлар билан асоратланган гастроэзофагеал рефлюкс касаллигига чалинган беморларни ташхисот тактикаси ҳамда хирургик даволаш усулини танлашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гастроэзофагеал рефлюкс асоратларини ташхислашда эндоскопик диагностиканинг максимал маълумот берувчи, саратон олди касаллиги ҳисобланувчи Барретт қизилўнгачини аниқлашни уч баробар ошириш имконини берувчи энг яхши режими аниқланган;
экспериментал ва морфологик тадқиқотлар орқали қизилўнгачнинг шиллиқ қаватига ИҚ-диодли лазерли таъсир кўрсатишнинг самарадорлиги тасдиқланган ҳамда шиллиқ қават регенерациясига ижобий таъсир қилиши ва битишини тезлаштириши исботланган;
қизилўнгачнинг шиллиқ қаватига лазер билан таъсир кўрсатишнинг гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг асоратлари бўлган беморларда айнан эрозив-диспластик ўзгаришларни нурлантириш мумкин бўлган, нурлантиришнинг атроф тўқималарга ножўя таъсирини бартараф этишга ҳамда амалиёт давомийлигини камайтиришга имкон берувчи эндоскопик интраэзофагеал усули ишлаб чиқилган;
қизилўнгач шиллиқ қаватининг патологик ўзгаришлари билан асоратланган гастроэзофагеал рефлюкс касаллигига чалинган беморларни ИҚ-диодли лазердан фойдаланган ҳолда эндоскопик ва хирургик комплекс даволашда асоратлар оғирлик даражаси ва сонини пасайтиришга имкон берган даволаш-ташхисот алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 30 августдаги 2х/13-сон хулосасига кўра («Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 29 августда 748-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг асоратларини ташхислашда максимал ахборот берувчи эндоскопик текшириш усулларининг энг яхши режими - тор спектрли (NBI) режим бўлиб, ишлатишнинг ихчамлиги, қўшимча дори воситалари ва асбоб-ускуна талаб қилмаслиги, шунингдек, қизилўнгачда хавфли онкологик касалликларга олиб келувчи Барретт қизилўнгачини эрта аниқлаш имкониятининг уч баробарга оширилиши катта аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (29.08.2023й.; №747)  билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоскопик текширишларнинг ўз вақтида, кўп ахборот берувчи ва самарали бўлиши натижасида кейинги мумкин бўлган асоратлар ва унинг натижасида мажбурий қўшимча аралашувларни олди олинади, айниқса, Баррет қизилўнгачи каби хавфли онкологик касалликларига ўтувчи патологияларни эрта аниқлаш 1,95% дан  6,49% га (уч баробарга) оширилди, натижада тўғри ва вақтида аниқланган патологияларнинг (айниқса, онкологик касалликларга олиб келувчи) умумий давосига ва кейинги даволаниш учун кетадиган иқтисодий харажатлар камайишига катта таъсир қилади.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  мазкур патологияларда эндоскопик текширув усулларидан фойдаланиш ҳисобига: 1 нафар беморда қайта амалиёт ўтказишдан 203 400 сўм, шунингдек, биопсия олиш амалиёти бир вақтда бажарилса 133 300 сўм миқдорда харажатлар сарфланса, шунда умумий 336 700 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) сарфланади.  Олиб борилган қайта эндоскопик аралашувлар даражаси тадқиқот даврида 12,5% дан 3,4% гача камайган, бу эса тадқиқот давридаги 58 нафар беморлар орасида  қайта аралашувларни 5 нафардан 1 нафаргача камайишига олиб келди. Шундан келиб чиқиб 1 нафар бемордан 336 700 сўм иқтисод қилинса, бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 1 346 800 сўмни ташкил этади (4 нафар бемор учун). Хулоса: эндоскопик усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 1 346 800 сўмни (4 нафар бемор учун), шундан 444 444 сўм бюджет маблағларини, 902 356 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 29.08.2023 й.;  №748 сонли хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: қизилўнгач шиллиқ қаватидаги турли эрозив-яллиғланишли патологияларни эрта ва самарали даволаш мақсадида ИҚ-диодли лазерли нурларнинг таъсири турли тажриба ҳайвонларида ўрганилиб, лазернинг оптимал таъсир қуввати, таъсир экспозицияси ва тўқимага нисбатан йўналганлик масофаси аниқланди. Бу олинган натижалар асосида эса ўз навбатида беморларда қизилўнгач шиллиқ қавати эрозив-диспластик жараёнларини даволаш амалиётини бажариш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (29.08.2023й.; №747) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан беморларда таклиф қилинган комплекс (хирургик, лазерли ва консерватив) даволаш усули касаллик асоратларини эрта аниқлаш ва даво натижаларини яхшилашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган комплекс даволаш усули билан беморларнинг стационар шароитда даволаниши одатда умумий ўртача 9 724 000 сўмни (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) ташкил этади. Бу сумма ичига беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишлари, ўрин кунлари (бўлимда ва бир кун реанимация бўлимида бўлиши) дори-дармон ва операцияга кетган харажатлари киради. Агарда беморда гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (онкологик) асоратлари, хусусан, Барретт қизилўнгачининг аденокарциномага ўтиши ҳолати кузатилса, бундай ҳолатда ҳар бир беморнинг қўшимча олиб бориладиган комплекс давоси натижасида стационарда даволанишнинг умумий қиймати ўртача 12 316 000 сўмни ташкил этади. Эндоскопик текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, қизилўнгач шиллиқ қаватидаги рефлюкс-эзофагит даражаларининг учраш кўрсатгичи ҳар иккала гуруҳ (асосий ва назорат) беморларида деярли фарқ қилмади (p>0,05). Таклиф қилинган ИҚ-диодли лазерли нурлантириш усули орқали беморларда рефлюкс-эзофагитнинг асоратлари (Баррет қизилўнгачи) 12.5% дан 3.4% га ишонарли тушганлиги (p≤0,05) қайд этилди, бунда демак 1 нафар бемордан 2 592 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 7 776 000 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун). Хулоса: гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини тавсия қилинган комплекс (оператив, лазерли, консерватив) даво усулини амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 7 776 000 сўмни, шундан 2 566 080 сўм бюджет маблағлари, 5 209 920 бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 29.08.2023 й.; №748 сонли хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: қизилўнгач шиллиқ қаватидаги эрозив-диспластик ўзгаришларига қизилўнгач ичидан аниқ нурлантирувчи эндоскопик лазерли таъсир қилиш усули натижасида атрофдаги соғлом тўқималар нурланишининг ножўя таъсирини йўқотади ва ўтказиладиган муолажа вақтининг камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (29.08.2023й.; №747) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоскопик текширув усулларидан фойдаланиш ҳисобига 1 нафар беморда қайта амалиёт ўтказишдан 203 400 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) иқтисод қилинди (клиник тавсия этилган стандарт бўйича ҳар бир беморларда қайта эндоскопик аралашувлар йилига икки марта ўтказилади). Гастроэзофагеал рефлюкс касаллик билан кечган беморларда қизилўнгач патологияларини нурлантириш тери устидан ўзказилганда ўртача 16±0,22 минут вақт сарфланса, тавсия қилинган эндоскопик қизилўнгач ичидан нурлантириш муолажасига ўртача 1,05±0,16 минут вақт кетади. 58 нафар беморда ўтказилган муолажалар вақти 16 минутдан 1,05 минутгача камайтирилди (15 марта ўтказилиш вақти қисқарди). Шунда мазкур патологияли 1 нафар бемордан 203 400 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 2 847 600 сўмни ташкил этади (14 нафар бемор учун). Хулоса: эндоскопик усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши мазкур патологияли беморлрада, 1 йилда 2 847 600 сўмни, шундан 939 709 сўм бюджет маблағлари, 1 907 892 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 29.08.2023 й.; №748 сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: ИҚ-диодли лазер ёрдамида эндоскопик ва хирургик комплекс даволаш-диагностик алгоритми орқали  гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги беморларни қизилўнгач  шиллиқ қаватидаги патологик ўзгаришларни, шунингдек, хавфли онкологик касалликларга олиб келувчи патологияларни эрта аниқлаб, вақтида самарали даволашга эришилади ва         юзага келиши мумкин бўлган асоратларни ривожланишининг олди олинади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (29.08.2023й.; №747)  билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лазер терапиясининг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги асоратлари билан беморларда консерватив ва хирургик комплекс даволаш билан биргаликда қўллаш умумий даво натижаларини яхшилади ва асоратларни 12.5% дан 3.4% гача камайтирди. Шунингдек, тавсия қилинган даволаш усулидан кейин асосий шикоятлар: жиғилдон қайнаши 32,4% дан 12,8% га (p≤0,05), кекириш 35,2% дан 15,1% га (p≤0,05), эпигстрал оғриқлар 21,8% дан 6,3% га (p≤0,05) ишонарли тушганлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагича: таклиф қилинган комплекс даволаш усули билан беморларнинг стационар шароитда даволаниши одатда умумий ўртача 9 724 000 сўмни (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) ташкил этади. Бу сумма ичига беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишлари, ўрин кунлари (бўлимда ва бир кун реанимация бўлимида бўлиши) дори-дармон ва операцияга кетган харажатлари киради. Агарда беморда гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (онкологик) асоратлари билан даволанганда, қўшимча текшириш усуллари, ўрин кунларининг кўпайиши ва операция хажмининг ошиши хисобига, умумий ўртача 12 316 000 сўм сарфланади. Таҳлил натижасида мазкур тадқиқотнинг илмий-амалий натижаларини жорий қилиш ҳисобига 1 нафар беморда мазкур патологияларда ўртача 2 592 000 сўм тежаб қолинди. Таклиф қилинган даволаш-диагностик алгоритм натижасида гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги асоратларидан бўлган Баррет қизилўнгачи 10 нафар беморда аниқланган бўлиб, 12.5% дан 3.4% га, яъни 4 нафар бемордан бир нафаргача камайтирилди, демак мазкур ҳолатда ҳар бир нафар бемордан 2 592 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 7 776 000 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун). Хулоса: гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини тавсия қилинган комплекс (оператив, лазерли, консерватив) даво усулини амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 7 776 000 сўмни, шундан 2 566 080 сўм бюджет маблағлари, 5 209 920 бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 29.08.2023 й.; №748 сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish