Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатов Қувончбек Азаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1953-1956 йилларда Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг тарғибот-ташвиқот ишлари (Фарғона водийси мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar706.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1953–1956-йилларда совет ҳукуматининг Ўзбекистонда олиб борган тарғибот ва ташвиқот сиёсати ҳамда унинг моҳиятини Фарғона водийси вилоятлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда 1953–1956-йиллардаги совет ҳокимиятининг тарғибот ва ташвиқоти сиёсат, маданий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қамраб олганлиги, натижада ҳукумат айни усуллардан Фарғона водийси вилоятларида ҳам унумли фойдаланиб, аҳолининг барча қатламлари ўртасида мавжуд тузумнинг умумий тамойилларини, ҳукмрон мафкура ғояларини кенг тарғиб этганлиги аниқланган;
советларнинг тарғибот ва ташвиқот компанияси Ўзбекистонда маҳаллий хусусиятларга, жумладан динга қарши кураш, анъана ва қадриятларни таъқиқлаш, миллий тарихга салбий муносабатда бўлиш каби кўринишларга эга бўлгани, ушбу ёндашув, айниқса Фарғона водийси вилоятларида янада кескин амалга оширилгани очиб берилган.
совет ҳукуматининг тарғибот ва ташвиқот жараёнларида даврий матбуот, радио асосий ўрин эгаллагани, айниқса Фарғона водийси вилоятларининг қишлоқларида ҳам радиолаштириш кенг йўлга қўйилгани, барча даврий матбуот нашрларига обуна бўлишнинг қулай имкониятлари яратилгани асосланган;
1953–1956-йилларда Фарғона водийси вилоятлари республикада пахта етиштириш ва унга бирламчи ишлов бериш бўйича етакчи бўлгани шароитда совет ҳокимиятининг тарғибот ва ташвиқот сиёсати янада кучайтирилгани, ҳамда унинг шакли меҳнат унумдорлигини ошириш, ўзаро мусобақа, ишлаб чиқаришда илғорликни оммалаштириш каби шиор, даъват ва чақириқларга айланиб боргани исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1953–1956-йилларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда олиб борган тарғибот ва ташвиқот сиёсати тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистонда 1953–1956-йиллардаги совет ҳокимиятининг тарғибот ва ташвиқоти сиёсат, маданий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қамраб олганлиги, натижада ҳукумат айни усуллардан Фарғона водийси вилоятларида ҳам унумли фойдаланиб, аҳолининг барча қатламлари ўртасида мавжуд тузумнинг умумий тамойилларини, ҳукмрон мафкура ғояларини кенг тарғиб этганлиги ҳамда советларнинг тарғибот ва ташвиқот компанияси Ўзбекистонда маҳаллий хусусиятларга, жумладан динга қарши кураш, анъана ва қадриятларни таъқиқлаш, миллий тарихга салбий муносабатда бўлиш каби кўринишларга эга бўлгани, ушбу ёндашув, айниқса Фарғона водийси вилоятларида янада кескин амалга оширилганига доир маълумотлардан Фарғона вилоят тарихи ва маданияти музейининг “Совет ҳукуматининг тарғибот йўналишлари” фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022-йил 23-февралдаги 01-07/470-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буйрувчиларнинг Ўзбекистонда совет ҳукуматининг олиб борган тарғибот ва ташвиқот сиёсатининг асл моҳияти, тарихига доир билим ва тасаввурларини бойишига хизмат қилган;
совет ҳукуматининг тарғибот ва ташвиқот жараёнларида даврий матбуот, радио асосий ўрин эгаллагани, айниқса Фарғона водийси вилоятларининг қишлоқларида ҳам радиолаштириш кенг йўлга қўйилгани, барча даврий матбуот нашрларига обуна бўлишнинг қулай имкониятлари яратилгани ҳамда 1953–1956-йилларда Фарғона водийси вилоятлари республикада пахта етиштириш ва унга бирламчи ишлов бериш бўйича етакчи бўлгани шароитда совет ҳокимиятининг тарғибот ва ташвиқот сиёсати янада кучайтирилгани, ҳамда унинг шакли меҳнат унумдорлигини ошириш, ўзаро мусобақа, ишлаб чиқаришда илғорликни оммалаштириш каби шиор, даъват ва чақириқларга айланиб борганига оид материаллардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган тақдимот кўрсатувининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” давлат унитар корхонасининг 2022-йил 4-октябрдаги 832/25-285-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг олиб борган тарғибот ва ташвиқот сиёсатининг асл моҳияти, тарихига доир маълумотларни қизиқарли тарзда етказишга, уларнинг бу борадаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish