Sayt test rejimida ishlamoqda

Акимниязова Гулназ Абдинайимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анъанавий Қорақалпоқ бозори: ўзига хос хусусиятлари, ихтисослиги, савдогарлари (ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг биринчи ярми)», 07.00.07– Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
  Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1266.
Илмий раҳбарчининг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Курбанова Земфира Ибрагимовна, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.   
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Зунунова Гулчехра Шавкатовна, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим; Маткаримова Садоқат Максудовна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг биринчи ярмида анъанавий қорақалпоқ бозори моҳиятини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
қорақалпоқ бозорларида савдо муносабатлари, савдо қилиш учун закот, ўрин учун тўлов - орин пул, тарозидан солиқ - тәрези пул каби мавжуд солиқлар турлари, солиқ солишнинг ўзига хослиги, оғирлик – батпан, онсери, сийсери, ағари ва ўзунлик - шақирим, қулаш, қарис - ме'ёрларининг ўзига хослиги очиб берилган;
бозорларнинг ахборот алмашиш, мулоқот, маданий дам олиш кабилар амалга оширилган коммуникатив марказ сифатидаги муҳим ўрни асосланиб, шарбақ деб номланган ан'анавий юк ҳайвонлари жойлаштириладиган, бозорга келган кишилар дам оладиган жойнинг унга ташриф буюрганлар дам олиши, овқатланиб олиши, ўз товарларини сақлаши, шунингдек ўз от-уловли араваларини вақтича қолдириши мумкинлиги каби унинг этномаданий хусусиятлари кўрсатиб берилган;
савдогар образи ижобий ва айни вақтда салбий тавсифланган халқ оғзаки ижоди асарлари, халқнинг савдо-сотиқ ва у билан боғлиқ ишларга муносабати акс этган эртаклар, ривоятлар, матал ва мақоллар аниқланган;
саwдагер - табақаси  шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек уларнинг ички (ҳунармандчилик маҳсулотлари, чорва, кийим-кечак ва б. савдоси) ва ташқи савдо-сотиқдаги (металл, теридан тайёрланган маҳсулотлар, атторлик моллари) ўрни аниқланган.
IV.    Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ бозорининг этномаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш асосида олинган натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
саwдагер - табақаси  шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек уларнинг ички (ҳунармандчилик маҳсулотлари, чорва, кийим-кечак ва б. савдоси) ва ташқи савдо-сотиқдаги (металл, теридан тайёрланган маҳсулотлар, атторлик моллари) ўрнига оид натижалардан ПЗ-20170915198-рақамли «Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий кўрсатмаларнинг трансформасияси: тарих ва амалиёт» (2018-2020 йй.) номли амалий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар акдемиясининг Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 7 декабрдаги 503/1-сон маълумотномаси). Хусусан, жорий қилинган натижалар шаҳар бозорлари амал қилишининг тарихий дастлабки шартларини ўрганиш, уларни ўрганилаётган давр аҳоли ижтимоий ҳаётига таъсирини, шунингдек янги ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларда уларнинг ўрнини ўрганиш имконини берган;
қорақалпоқ бозорларида савдо муносабатлари, савдо қилиш учун закот, ўрин учун тўлов - орин пул, тарозидан солиқ - тәрези пул каби мавжуд солиқлар турлари, солиқ солишнинг ўзига хослиги, оғирлик – батпан, онсери, сийсери, ағари ва ўзунлик - шақирим, қулаш, қариш - ме'ёрларининг ўзига хослигига оид маълумотлар ва натижалардан ПЗ-20170915198-рақамли «Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий кўрсатмаларнинг трансформасияси: тарих ва амалиёт» (2018-2020 йй.) номли амалий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар акдемиясининг Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 7 декабрдаги 503/1-сон маълумотномаси). Хусусан, савдо-сотиқнинг ривожланиши, савдогарлар қатламининг тарқиб топиши, товарлар ассортименти, шаҳар бозорларининг ме'морий қиёфаси ҳақидаги маълумотлар шаҳарлар ҳаёти, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, қорақалпоқлар савдо муносабатларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
бозорларнинг ахборот алмашиш, мулоқот, маданий дам олиш кабилар амалга оширилган коммуникатив марказ сифатидаги ўрни; шарбақ деб номланган ан'анавий юк ҳайвонлари жойлаштириладиган, бозорга келган кишилар дам оладиган жойнинг унга ташриф буюрганлар дам олиши, овқатланиб олиши, ўз товарларини сақлаши, шунингдек ўз от-уловли араваларини  вақтича қолдириши мумкинлиги каби унинг этномаданий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон телевидениясининг «Ассалам Қарақалпақстан» теледастурини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғстон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022 йил 28 декабрдаги 05-22/04-сон маълумотномаси). Натижада улар халқ бой маънавий меросини тарғиб қилиш, савдо-сотиқ билан боғлиқ ан'ана ва одатларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish