Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Махбуба Бахшиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Алпомиш” достонида маросимларнинг бадиий ифодаси”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil 1193.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умурзоқ, филология фанлари доктори, профессор; Ёрматов Исомиддин, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек достончилиги анъанасида муҳим ўринга эга “Алпомиш” достонининг ўзбек вариантларида маросимларнинг бадиий ифодасини аниқлаш асосида эпос ва маросим муносабатининг тарихий асосларини, достон сужет тизимида келтирилган миллий урф-одатларнинг бадиий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек достончилигида эпос ва маросим, этнос ва эпос муносабатининг ижтимоий-тарихий, маданий-маънавий асосларига кўра қадимийлиги ҳамда анъанавийлиги асосланган;
ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси “Алпомиш”да ифода этилган маросимларнинг туғилиш, хатна, уйланиш, ўлим билан боғлиқ турлари, ундаги архаик ҳамда ҳозиргача сақланиб келаётган оилавий-маиший маросимлар достоннинг сужет моделини ва морфологиясини ташкил этгани исботланган;
“Алпомиш” достонининг ўзбек вариантлари бадиий композициясидан ўрин олган архаик оилавий-маиший маросимлар бош қаҳрамоннинг мўжизавий туғилиши, қайта номланиши, сирли қобилият ва қуролга, отга эга бўлиши, эранлар ҳомийлигида юриши каби белгиларларда берилгани, унда қабилавий-уруғчилик тушунчалари идеализациялангани далилланган;
достон сужетида бола туғилиши, унга исм қўйиш, никоҳ тўйига алоқадор маросим ва урф-одатларнинг бадиий тасвир хусусиятлари, миллий ва эстетик моҳияти, уларни эпик мотивлаштирилишда реал турмуш манзараси билан эпик ҳақиқат мувофиқлигининг таъминланиш поетик қонуниятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Алпомиш” достонида маросимларнинг бадиий ифодасини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
эпос ва маросим, этнос ва эпос муносабати, достоннинг маросимдаги ҳамда маросимнинг достондаги ўрни, бу анъананинг дунё халқлари фолклорида ижтимоий-тарихий, маданий-маънавий жиҳатдан қадимийлиги асосланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017 – 2020-й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 18 январдаги 18.01/43-сон маълумотномаси). Натижада “Алпомиш” достонининг ўзбек вариантларини қиёсий ўрганиш асосида уларнинг бадиий композициясида маросимларнинг ўрни ва поетик ифодаси, турлари, миллий хусусиятларини комплекс тадқиқ этишга, достон поетик композициясини белгилашда маросимлар муҳим ўрин тутганлиги, унда туғилиш, болага исм қўйиш, оила қуриш, никоҳ тўйи билан боғлиқ қатор урф-одатлар бадиий ифодаланганини асослашга, достон ва маросим, этнос ва эпос муносабати, яъни достоннинг маросимдаги ҳамда маросимнинг достондаги, шунингдек, халқ маданий-маънавий ҳаётидаги ўрнини этнофолклористик таҳлил обекти сифатида ўрганишга эришилган. Бу эса достоннинг маросимдаги ҳамда маросимнинг достондаги ўрнини, эпос ва маросим, этнос ва эпос муносабатининг тарихий асосларини, бу анъананинг қадимийлигини далиллашга, Алпомиш” достонининг ўрганилиш босқичлари, методлари ҳамда куйлаш этоси, унинг ўзбек вариантлари сужетига миллий маросим ва урф-одатларнинг киритилиш омилларини аниқлашга, достонда ифода этилган маросимларнинг турларини, ундаги архаик ҳамда ҳозиргача сақланиб келаётган маросимларни таснифлаш ва тавсифлашда хизмат қилган;
ўзбек халқ қаҳрамонлик достони “Алпомиш”да туғилиш, хатна, уйланиш, ўлим билан боғлиқ оилавий-маиший маросимларнинг турларига оид бадиий тасвирлар поетик қонуниятларга мувофиқ эпик мотивлаштирилганига оид назарий қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017 – 2020-й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 18 январдаги 18.01/43-сон маълумотномаси). Бу жараёнда инсоният бадиий тафаккури тадрижида эпоснинг ўрни, унда этнос ҳаёти, халқнинг маросимлар ва анъанавий урф-одатларга муносабати, ахлоқий қарашлари ифодаси, уларнинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ҳақидаги фикрлар шоир ва ёзувчиларнинг Алпомиш ва Барчин образларини стилизация қилиш маҳорати, маросим ва удумлар тасвири бадиий ижодда этнографик фолклоризмни ҳосил қилиши тўғрисидаги қарашлар билан боғлаб тушунтирилиши натижасида тўгарак аъзоларининг билимини оширишга, фолклор ва адабиёт муносабатига оид қизиқишларини кучайтиришга хизмат қилган;
“Алпомиш” достони ўзбек вариантлари сужетида бола туғилиши, унга исм қўйиш, никоҳ тўйига алоқадор маросим ва урф-одатларнинг бадиий тасвири миллий ва эстетик аспектда, реал турмуш манзараси билан эпик ҳақиқатни поетик мувофиқлаштириб эпик мотивлаштирилгани, унда бош қаҳрамоннинг мўжизавий туғилиши, қайта номланиши, сирли қобилият, қурол, отга эга бўлиши, доимо эранлар ҳомийлигида юриши кабилар асосида берилиши орқали архаик эпос намунаси экани англашилиши ҳақидаги илмий хулосалардан “Бухоро” телеканалининг “Долзарб мавзу”, “Интервю плюс”, “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 13 февралдаги ą02-02-43-рақамли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish