Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухаликов Фирдавс Фридуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта аср Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар бадиий талқини”, 17.00.08 –Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/San222.
Илмий раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Қаршиева Гулабза Алиқуловна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ миниатюра санъатида бир неча аср давомида тарихий шахслар талқин этилишининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, миниатюра санъати намуналарининг тарихий жараёнлар, миллий маданият тарихи, тарихий шахсларнинг ҳаққоний қиёфаларини аниқлаштиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миниатюраларда кўп фигурали сюжетли композициялардаги образ, алоҳида саҳифадаги бир кишилик портрет турлари мавжуд бўлганлиги ва улар мустақил жанр сифатида қўлёзма китобларга чизилган кўп қиёфали сюжетли композициялар доирасида шаклланганлиги очиб берилган.
миниатюралардаги портретлар бадиий тимсолига инсон қиёфасининг назмда умумлаштирилган мажозий тасвиридан келиб чиққан ҳолда ёндашилганлиги ҳамда замондошларнинг шартли ва идеаллаштирилган образи таъсир кўрсатганлиги очиб берилган;
ХВИ-ХВИИ асрлардаги сафавийлар даври портрет санъатида қиёфалар ҳолатини такомиллаштириш, композицияни мураккаблаштириш, манзара фони билан бойитишга эътибор қаратилганлиги, бобурийлар даври портрет санъатида маҳаллий ҳинд ва Мовароуннаҳр тасвирий санъати уйғунлиги, Беҳзод ижодига хос кишилик ва гуруҳли портрет санъати анъаналарини ўзлаштирилганлиги, Европанинг айрим рангтасвир усулларидан фойдаланган ҳолда индивидуаллик, реалистик тасвирлар киритилганлиги, шайбонийлар ва аштархонийлар даври тарихий шахслар портретларида Темурийлар даври портрет анъаналарининг таъсири мавжудлиги очиб берилган;
ХВИ асрнинг иккинчи ярми бобурийлар даври портрет санъатида шахсларни ўзига қараб ишлашга қаратилганлиги мураққаъ учун яратилган алоҳида саҳифадаги портрет-сувратларнинг оммалашиши, ХВИИ асрнинг иккинчи ярми аштархонийлар миниатюрасида муайян шахс, унинг этник ва этнографик хусусиятларига қизиқиш кучайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта аср Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар бадиий талқинини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
миниатюраларда кўп фигурали сюжетли композициялардаги образ, алоҳида саҳифадаги бир кишилик портрет турлари мавжуд бўлганлиги ва улар мустақил жанр сифатида қўлёзма китобларга чизилган кўп қиёфали сюжетли композициялар доирасида шаклланганлиги очиб берилганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан ўтказилаётган конгрессларда, мамлакатимиз ва хорижда ушбу йўналишда ўтказилаётган медиа-ивентлар ва ташкил қилинаётган кўргазмаларда, маданий мерос намуналари хусусида чоп этилаётган китоб-албомлар ва ҳужжатли филмларда фойдаланилган (Бутунжаҳон жамиятининг 2023 йил 10 майдаги 64-сон маълумотномаси). Натижада, конгресслар, медиа-ивентлар дастурларларини такомиллаштариш, кмтоб-албомлар ва ҳужжатли филмлар мазмунини бойитилишига хизмат қилган;  
ХВИ-ХВИИ асрлардаги сафавийлар даври портрет санъатида қиёфалар ҳолатини такомиллаштириш, композицияни мураккаблаштириш, манзара фони билан бойитишга эътибор қаратилганлиги, бобурийлар даври портрет санъатида маҳаллий ҳинд ва Мовароуннаҳр тасвирий санъати уйғунлиги, Беҳзод ижодига хос кишилик ва гуруҳли портрет санъати анъаналарини ўзлаштирилганлиги, Европанинг айрим рангтасвир усулларидан фойдаланган ҳолда индивидуаллик, реалистик тасвирлар киритилганлиги, шайбонийлар ва аштархонийлар даври тарихий шахслар портретларида Темурийлар даври портрет анъаналарининг таъсири мавжудлиги очиб берилганлиги бўйича олинган илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2023 йил 29 майдаги 06-30-836-сон маълумотномаси). Натижада, миниатюра асарларида тасвирланган машҳур шахсларнинг қиёфалари, суратларнинг тасвирий ечими, колорити, тарихий маълумотларнинг илмий асосланишига хизмат қилган;
миниатюралардаги портретлар бадиий тимсолига инсон қиёфасининг назмда умумлаштирилган мажозий тасвиридан келиб чиққан ҳолда ёндашилганлиги ҳамда замондошларнинг шартли ва идеаллаштирилган образи таъсир кўрсатганлиги очиб берилганлиги бўйич олинган натижалардан “Ўзбекфилм киноконцерни” ДУК томонидан давлат тадбирлари ва байрамлар учун турли роликлар, саҳна кўринишлари, тақдимотлар тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекфилм киноконцерни” ДУКнинг 2023 йил 26 майдаги 01-10/112-сон маълумотномаси). Натижада, роликлар, саҳна кўринишлари ва тақдимотларнинг мазмуни тарихий манбаалар билан бойитилиши ва илмий асосланишига хизмат қилган;
ХВИ асрнинг иккинчи ярми бобурийлар даври портрет санъатида шахсларни ўзига қараб ишлашга қаратилганлиги мураққаъ учун яратилган алоҳида саҳифадаги портрет-сувратларнинг оммалашиши, ХВИИ асрнинг иккинчи ярми аштархонийлар миниатюрасида муайян шахс, унинг этник ва этнографик хусусиятларига қизиқиш кучайганлиги кўрсатиб берилганлиги бўйича олиган натижалардан Кинематография агентлигига қарашли Ҳужжатли ва хроникал филмлар студиясида суратга олинган “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида”, “Марко Полонинг Ўзбекистондаги саргузаштлари”, “Абу Али ибн Сино: Шарқ ва Ғарб оралиғида”, “Янги ипак йўлида”, “Алишер Навоий”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” ҳужжатли филмларида фойдаланилган (Ҳужжатли ва хроникал филмлар студиясининг 2023 йил 10 майдаги 01-15/42-сон маълумотномаси). Натижада, филмларда бобурийлар ва аштархонийлар даври тарихий шахслар қиёфасини аниқ тасвирлаш, давр маданияти ва муҳитини кенг ифодалашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish