Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелиқулов Ғайрат Абдуғаффарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарихий ёдгорликлар асосида ҳудудларнинг туризм имкониятларини ошириш йўллари (Қашқадарё вилояти мисолида)», 18.00.01-Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/А82.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSC.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Акрам Мўминович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилояти ёдгорликлари архитектурасини очиб бериш ҳамда туризм инфраструктурасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё воҳасида жойлашган тарихий манзилгоҳ-шаҳарларнинг вужудга келиш ва шаклланиш босқичлари аниқланиб, замонавий Қарши шаҳрининг қадимги ва антик даврларда Ерқўрғон (мил.авв. В-ИВ аа.), Қалъаи Заҳоки Морон (мил.авв. ИИ а.), Шуллуктепа (мил. ИИИ-ИВ аа.) каби ҳудудларда, ўрта асрларда Қарши қалъаси (мил. ХИВ асрнинг охири) ҳудудида ривожланганлиги ҳамда ўрта аср шаҳарлари 5 та турда шаклланганлиги далилланган;
Қашқадарё вилоятида жойлашган тарихий ёдгорликлар (масжидлар, мақбаралар, мадрасалар, работлар, хонақоҳлар, мажмуалар, сардобалар)нинг қурилиш даври, жойлашган жойи, меъморий-режавий ечими, типологик тузилиши юзасидан маълумотлар базаси яратилиб, мадрасалар типологиясидаги фарқли жиҳатлар уларнинг қурилиш даврлари билан бевосита боғлиқ эканлиги, Қарши шаҳридаги ХИХ асрда бунёд этилган Қиличбой, Абдулазиз, Бекмир мадрасалари типологик жиҳатдан бир-бирига ўхшашлиги, уарнинг ҳовлилари ўрта аср мадрасалари типологиясидан фарқли равишда саккиз бурчакли тарзда шакллантирилганлиги аниқланган;
Қашқадарё ҳудудида жойлашган Хитой ва Лангар ота масжидлари типологияси ўзига хос бўлиб, уларнинг қишги зал (ҳонақоҳ)лари бошқа масжидлардан фарқли равишда беш устунли тарзда режалаштирилганлиги аниқланган;
Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарлари тарихий марказларида ва уларга яқин ҳудудларда жойлашган архитектура объектлари ва улар ҳақидаги маълумотлар (архив маълумотлари, фотосуръатлар, объектлар ҳақида ёзма маълумотлар, чизмалар)ни, шунингдек сайёҳлик йўналиши учун зарур бўлган инфратузилмани ўзида қамраб олган самарадор туристик маршрутлар таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий ёдгорликлар асосида ҳудудларнинг туризм имкониятларини ошириш йўллари (Қашқадарё вилояти мисолида) мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Қашқадарё воҳасида жойлашган тарихий манзилгоҳ-шаҳарларнинг вужудга келиш ва шаклланиш босқичлари аниқланиб, замонавий Қарши шаҳрининг қадимги ва антик даврларда Ерқўрғон (мил.авв. В-ИВ аа.), Қалъаи Заҳоки Морон (мил.авв. ИИ а.), Шуллуктепа (мил. ИИИ-ИВ аа.) каби ҳудудларда, ўрта асрларда Қарши қалъаси (мил. ХИВ асрнинг охири) ҳудудида ривожланганлиги ҳамда ўрта аср шаҳарлари 5 та турда шаклланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2023 йил 1 июндаги 02-05/1781-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё воҳасидаги тарихий шаҳарлар ҳақидаги илмий маълумотларнинг бойишига, уларнинг шаклланиш босқичлари юзасидан аниқ қарашларнинг юзага келишига имконият яратилган;
Қашқадарё вилоятида жойлашган тарихий ёдгорликлар (масжидлар, мақбаралар, мадрасалар, работлар, хонақоҳлар, мажмуалар, сардобалар)нинг қурилиш даври, жойлашган жойи, меъморий-режавий ечими, типологик тузилиши юзасидан маълумотлар базаси яратилиб, мадрасалар типологиясидаги фарқли жиҳатлар уларнинг қурилиш даврлари билан бевосита боғлиқ эканлиги, Қарши шаҳридаги ХИХ асрда бунёд этилган Қиличбой, Абдулазиз, Бекмир мадрасалари типологик жиҳатдан бир-бирига ўхшашлиги, уарнинг ҳовлилари ўрта аср мадрасалари типологиясидан фарқли равишда саккиз бурчакли тарзда шакллантирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2023 йил 1 июндаги 02-05/1781-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида қурилган меъморий ёдгорликларнинг типологияси ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти ошган;
Қашқадарё ҳудудида жойлашган Хитой ва Лангар ота масжидлари типологияси ўзига хос бўлиб, уларнинг қишги зал (ҳонақоҳ)лари бошқа масжидлардан фарқли равишда беш устунли тарзда режалаштирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2023 йил 1 июндаги 02-05/1781-сон маълумотномаси). Натижада тарихий аҳамиятга эга бўлган ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклаш имконияти яратилган;
Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарлари тарихий марказларида ва уларга яқин ҳудудларда жойлашган архитектура объектлари ва улар ҳақидаги маълумотлар (архив маълумотлари, фотосуръатлар, объектлар ҳақида ёзма маълумотлар, чизмалар)ни, шунингдек сайёҳлик йўналиши учун зарур бўлган инфратузилмани ўзида қамраб олган самарадор туристик маршрутлар таклиф лойиҳаларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2023 йил 1 июндаги 02-05/1781-сон маълумотномаси). Натижада тарихий шаҳарлар ҳудудларида қулай имкониятларга эга туристик маршрутларни тузиш ва ҳудудда туризм инфраструктурасининг бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish