Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманова Дилдора Назаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лойиҳага асосланган ўқитиш воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4029.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Аллаярова Солиха Нарзуллоевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳага асосланган ўқитиш воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш тизимида креатив тафаккур тушунчасининг фалсафий, психологик, педагогик талқини аниқ ҳолат, воқеаларни тушуниш, фикрлаш, имманент мулоқот, янги билимларга очиқлик, когнитив ва ҳиссий мослашувчанлик, креатив муҳит яратиш, тафаккур мустақиллигини шакллантириш, интеллектнинг топқирлиги, ностандарт ғоялар, ҳаракатларни ривожлантиришга туртки бериши асосида аниқлаштирилган;
лойиҳага асосланган ўқитиш мазмуни бўлажак ўқитувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш, индивидуал хусусиятларига мослаш, когнитив имкониятлари, қобилиятлари, қизиқишларини ривожлантириш, академик стандартлар ва муваффақиятни таъминловчи кўникмаларга мослаштириш, ҳамкорлик, ўзаро таъсир, масъулият, адекват баҳолаш, креативлик, ижодий ёндашиш, ички эркинлик, ўз ҳаётининг субекти ҳиссини мужассамлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантиришда лойиҳага асосланган ўқитишнинг дидактик имкониятлари ҳаётий, реал муаммолар асосида лойиҳалаш, бажариш муддатларининг эгилувчанлиги, мустаҳкам билимни кафолатлаш, касбий ўсиш нуқталарини белгилаш, рефлексивлик, танқидий фикрлаш воситасида натижага ёʻналтириш омилларига устуворлик бериш асосида кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш шахсий сифатлар, ақлий имкониятларини фаоллаштириш, ўзига хосликларини намоён қилиш ҳамда лойиҳага асосланган ўқитиш воситасида креатив тафаккурни ривожлантириш моделининг (мақсадни белгилаш, консептуал, лойиҳалаш ва креатив жараён, диагностик) компонентлари мазмуни интеллектуаллик, креативлик, интегративлик, эмоционаллик мезонларига боғлиқликда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лойиҳага асосланган ўқитиш воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш тизимида креатив тафаккур тушунчасининг фалсафий, психологик, педагогик талқини аниқ ҳолат, воқеаларни тушуниш, фикрлаш, имманент мулоқот, янги билимларга очиқлик, когнитив ва ҳиссий мослашувчанлик, креатив муҳит яратиш, тафаккур мустақиллигини шакллантириш, интеллектнинг топқирлиги, ностандарт ғоялар, ҳаракатларни ривожлантиришга туртки бериши асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2066/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш тизимида креатив тафаккур тушунчасининг фалсафий, психологик, педагогик талқинини муайян омиллар асосида аниқлаштириш имкони яратилган;
лойиҳага асосланган ўқитиш мазмуни бўлажак ўқитувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш, индивидуал хусусиятларига мослаш, когнитив имкониятлари, қобилиятлари, қизиқишларини ривожлантириш, академик стандартлар ва муваффақиятни таъминловчи кўникмаларга мослаштириш, ҳамкорлик, ўзаро таъсир, масъулият, адекват баҳолаш, креативлик, ижодий ёндашиш, ички эркинлик, ўз ҳаётининг субекти ҳиссини мужассамлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалардан ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2066/04-сон далолатномаси). Натижада лойиҳага асосланган ўқитиш мазмунини бўлажак ўқитувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятига боғлиқ мезонларини мужассамлаштириш асосида такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантиришда лойиҳага асосланган ўқитишнинг дидактик имкониятлари ҳаётий, реал муаммолар асосида лойиҳалаш, бажариш муддатларининг эгилувчанлиги, фаол ўрганиш орқали мустаҳкам билимни кафолатлаш, касбий ўсиш нуқталарини белгилаш, рефлексивлик, танқидий фикрлаш воситасида натижага йўналтириш омилларига устуворлик бериш асосида кенгайтиришга оид тавсиялардан ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2066/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантиришда лойиҳага асосланган ўқитишнинг дидактик имкониятларини натижага ёʻналтирилган омилларига устуворлик бериш асосида кенгайтириш шакллантирилган;
бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш шахсий сифатлар, ақлий имкониятларини фаоллаштириш, ўзига хосликларини намоён қилиш ҳамда лойиҳага асосланган ўқитиш воситасида креатив тафаккурни ривожлантириш моделининг (мақсадни белгилаш, консептуал, лойиҳалаш ва креатив жараён, диагностик) компонентлари мазмуни интеллектуаллик, креативлик, интегративлик, эмоционаллик мезонларига боғлиқликда такомиллаштиришга оид таклифлардан ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2066/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда лойиҳага асосланган ўқитиш воситасида креатив тафаккурни ривожлантириш моделининг компонентлари мазмуни такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish