Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Асқар Жонғобоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт олий таълим муассасаларида ядро технологиялари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3214.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Илмий раҳбар: Бозоров Эркин Хожиевич, физика-математика фанлар доктори, профессор.
    Расмий оппонентлар: Зайнобидинов Сирожиддин, физика-математика фанлари доктори, академик; Даминов Мирзохид Исломович, педогогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педогогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим муассасаларида “Ядро технологиялари” фанининг соҳавий ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ядро технологиялари” фанини ўқитишнинг умумдидактик тамойиллари бўлажак тиббиёт кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг процессуал ҳамда рефлексиён фаолият самарадорлигини оширишда таълимнинг эргономик талабларини рационаллик ва эмоционаллик, назарий ва эмпирик билимлар асосида реал таълим шароитида компаративистик татбиқ этиш орқали аниқлаштирилган;
“Ядро технологиялари” фанини ўқитишнинг ташкилий-функсионал модели тиббиёт олий таълим муассалари талабаларининг ижодий фаолиятини таъминловчи тиббий-диагностик муаммоларни ечишга йўналтирилган ўқитиш методикасини виртуал лабораторияларни қамраб олган дастурий таълим жараёнига татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Ядро технологиялари” фанини соҳавий ўқитиш методикаси диагностик ускуналарни қамраб олган визуал намойишли ўқитишнинг методик таъминотини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Ядро технологиялари” фанининг дидактик ва ўқув-методик таъминотини  ривожлантириш механизмлари тиббиёт олий таълим муассасаларида мазкур фанни визуал ўқитишда таълим жараёнининг ташкилий ва амалий босқичларининг дидактик ва ўқув-методик таъминотини тиббиёт соҳаси билан амалий интеграсиялашнинг  заруратини прагматик ва эмпирик омиллар воситасида асослаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тиббиёт олий таълим муассасаларида ядро технологиялари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ядро технологиялари” фанини ўқитишнинг умумдидактик тамойиллари бўлажак тиббиёт кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг процессуал ҳамда рефлексиён фаолият самарадорлигини оширишда таълимнинг эргономик талабларини рационаллик ва эмоционаллик, назарий ва эмпирик билимлар асосида реал таълим шароитида компаративистик татбиқ этиш орқали аниқлаштиришга оид маълумотлар “Даволаш иши факултети талабалари учун лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 4-апрелдаги 237-сонли буйруғи, 237-800 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, тиббиёт олий таълим муасассалари талабаларининг тиббий диагностик лаборатория ускуналар билан ишлаш кўникмалари ривожлантирилган;
“Ядро технологиялари” фанини ўқитишнинг ташкилий-функсионал модели тиббиёт олий таълим муассалари талабаларининг ижодий фаолиятини таъминловчи тиббий-диагностик муаммоларни ечишга йўналтирилган ўқитиш методикасини виртуал лабораторияларни қамраб олган дастурий таълим жараёнига амалий татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид назарий маълумотлар “Стоматология факултети талабалари учун лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 4-апрелдаги 237-сон буйруғи, 237-799 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак тиббиёт мутахассисларни инновацион тиббий фаолиятга тайёрлашга қаратилган тасаввурларини ривожланиришга эришилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Ядро технологиялари” фанини соҳавий ўқитиш методикаси диагностик ускуналарни қамраб олган визуал намойишли ўқитишнинг методик таъминотини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар “Ядро технологиялари” ИВ том “Ядро энергетикаси” номли дарслик мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-1190 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ядро технологияларининг жиҳозлари билан тиббиётга оид методик таъминотни амалий интеграциялаш орқали тиббиёт олий таълим муасассалари талабаларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish