Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Марҳабо Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактаб ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“технология” фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5288.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Облоқуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Бойметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор; Маматов Дилмурод Нармуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида “Технология” фанини ўқитиш орқали ўқувчиларда креативлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг назарий аспектлари компетенсия тушунчасининг тадрижий ривожланишини таълимга оид илғор педагогик парадигмаларни витаген таълим технологияларига прагматик ва эмпирик жиҳатдан мослаштириш ҳамда таққослаш методлари орқали конструктив ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш технологияси ўқувчиларнинг назарий ва амалий креативлик даражасини оширишни шахсга йўналтирилган таълим имкониятлари билан инвариант қўллаш ҳамда амалиётга жорий этиш механизмларини лойиҳалаштириш ва моделлаштириш усули орқали ташкилий-педагогик жиҳатдан оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш тузилмаси ўқувчиларда креативлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига объектив баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик омиллари воситасида мослаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда креативлик компетенсиясиини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш омиллари ва педагогик шарт-шароитлари ўқувчиларнинг креативлик даражасини ошириш технологияларини таълим жараёнининг ўзига хос хусусиятларини узвийлаштиришга қаратилган  функсионал вазифаларини креативлик мезонлар ва синергетик тамойилларнинг интеграл тизимларига мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаб ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
компетенсия тушунчасининг тадрижий ривожланишини таълимга оид илғор педагогик парадигмаларни витаген таълим технологияларига прагматик ва эмпирик жиҳатдан мослаштириш ҳамда таққослаш методлари орқали конструктив ривожлантириш асосида аниқлаштирилганумумтаълим мактаблари ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг назарий аспектлари, ўқувчиларнинг креативлик даражасини ошириш технологияларини таълим жараёнининг ўзига хос хусусиятларини узвийлаштиришга қаратилган  функсионал вазифаларини креативлик мезонлар ва синергетик тамойилларнинг интеграл тизимларига мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган ўқувчиларда креативлик компетенсиясиини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш омиллари ва педагогик шарт-шароитлари бўйича методик тавсиялар “Креатив педагогика” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 241-рақамли гувоҳномаси). Натижада, умумтаълим мактаб ўқувчиларида креатив компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг назарий ва амалий креативлик даражасини оширишни шахсга йўналтирилган таълим имкониятлари билан инвариант қўллаш ҳамда амалиётга жорий этиш механизмларини лойиҳалаштириш ва моделлаштириш усули орқали ташкилий-педагогик жиҳатдан оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган умумтаълим мактаблари ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш технологияси, педагогик фаолиятнинг таҳлилий-прогностик ва фаолиятли-услубий механизмлари, креатив фикрлашни ривожлантириш мазмуни, ўқитиш тизимини ташкил этишнинг инновацион, мотивацион, интеллектуал, ҳиссий, иродавий, амалий имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар “Креатив педагогика” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи билан тасдиқланган 241-рақамли гувоҳномаси). Натижада, замонавий таълим технологияларини қўллаб, ўқувчиларда креативлик компетенсиясини ривожлантиришни ривожлантириш такомиллаштирилган;
ўқувчиларда креативлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига объектив баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик омиллари воситасида мослаштириш асосида ишлаб чиқилган умумтаълим мактаблари ўқувчиларида креативлик компетенсиясини ривожлантириш тузилмаси, креатив фикрлашни кучайтириш, креатив қобилиятни ривожлантириш, умумтаълим мактаб ўқувчиларида халқ ҳунармандчилиги асосида креатив компетенсиясини ривожлантиришни такомиллаштириш методикаси, ўқувчиларда креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикаси, ўқувчиларда халқ ҳунармандчилиги асосида креатив компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган методлар тизими ҳамда уни баҳолаш кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган А1-ҲТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида ма'навий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 20-июлдаги 165-сон маълумотномаси.) Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда ахборотлаштирилган таълим муҳитини яратиш орқали таълим жараёнининг кўргазмалилигини ва таълимни ташкил этишни оптималлашган тезкор муҳитини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish