Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапарбоева Дилшода Собир қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Ped4876.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маҳкамов Улфатжон Илҳомович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантириш мазмуни ва тизимининг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.     
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантиришга оид хусусиятлар бошланғич синф ўқувчиларида мазкур сифатларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг мазмуни, шакли ва методларини умуминсоний гуманистик ғояларга педагогик аспектда мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантириш мезонлари ўқувчиларни умуминсоний ғоялар асосида тарбиялаш механизмларини компетенсиявий ёндашув орқали тизимли такомиллаштириш ва мазкур жараённи методологик жиҳатдан субъектив, объектив ва педагогик омилларнинг таъсир этиш даражасига таълимий мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўқув-тарбия жараёни услубиятини креатив ёндашув воситасида таълим жараёнига татбиқ этишда таълим воситалари ва шаклларининг специфик хусусиятларини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига методик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантиришнинг илмий-педагогик ҳамда таълим самарадорлигини аниқлаш механизмлари ўзлаштирилган билимларнинг тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига оид жараёнларини ҳамда таълим амалиётига татбиқ этишнинг инновацион технологияларини дидактик жиҳатдан ташкилий ва методологик асосларга кўра такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида мазкур сифатларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг мазмуни, шакли ва методларини умуминсоний гуманистик ғояларга педагогик аспектда мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантиришга оид хусусиятларга оид тавсиялардан “Тарбия” фанининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг  2023 йил 20 июндаги 01/10-535-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фани илмий-методик жиҳатдан бойишига хизмат қилган;
ўқувчиларни умуминсоний ғоялар асосида тарбиялаш механизмларини компетенсиявий ёндашув орқали тизимли такомиллаштириш ва мазкур жараённи методологик жиҳатдан субъектив, объектив ва педагогик омилларнинг таъсир этиш даражасига таълимий мослаштириш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантириш мезонларига доир таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910185149-“Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 18 майдаги 01/15-09/102-сон маълумотнонаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантиришда дидактик тамойилларига риоя қилиш асосида билим ва малакалар билан қуроллантирилган;
ўқув-тарбия жараёни услубиятини креатив ёндашув воситасида таълим жараёнига татбиқ этишда таълим воситалари ва шаклларининг специфик хусусиятларини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига методик мослаштириш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларида инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, ўзлаштирилган билимларнинг тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига оид жараёнларини ҳамда таълим амалиётига татбиқ этишнинг инновацион технологияларини дидактик жиҳатдан ташкилий ва методологик асосларга кўра такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантиришнинг илмий-педагогик ҳамда таълим самарадорлигини аниқлаш механизмларига оид илмий-услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган ПЗМВ-2014-0902125611-“Мактаб педагогик жамоасини ўзини-ўзи ривожлантириши учун маданий-ижодий муҳитни яратиш ва лойиҳалаш методидан фойдаланиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 18 майдаги 01/15-09/102-сон маълумотнонаси). Натижада, дарс жараёнида болаларда инсон қадрини улуғлаш маданиятини ривожлантириш йўллари, самарали шакл ва методлари такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish