Sayt test rejimida ishlamoqda

Норкузиев Дадахон Рахмонжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси экологияси ҳолати ва унинг ижтимоий муаммолари (1991–2021-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1118.
Илмий раҳбар: Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор; Давлетов Санжар Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991–2021-йилларда Фарғона водийси экологияси ҳолати ва унинг ижтимоий муаммаларини комплекс таҳлил қилиш ҳамда ушбу соҳадаги ижтимоий-сийосий жараёнларни ўзига хос тадқиқот усуллари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида совет ҳокимияти йилларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал этишда бошқарув органларининг устувор мақсадлари бўлмаганлиги, ХХ асрнинг 90-йилларига келиб ҳукуматнинг экологик сиёсати тубдан қайта ташкил этилгани сабабли атмосферани ифлосланиши ва чиқинди сувлар ҳажмини камайишига олиб келгани, мустақиллик йилларида тегишли идоралар, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳаракатлари самараси сифатида мавжуд саноат корхоналарнинг шаҳар (Андижон, Марғилон, Наманган, Фарғона, Қўқўн) ташқарисига кўчириланганлиги далилланган;
Фарғона водийси атроф-муҳитининг аҳоли саломатлигига таъсири, жумладан саноат ривожланган ҳудудлари (Андижон, Марғилон, Наманган, Фарғона, Қўқўн, Тошлоқ, Ўзбекистон)да нафас йўли билан боғлиқ ва аллергик касалликларга чалиниш кўрсаткичлари юқори бўлганлиги, шунингдек қишлоқ хўжалигида ДДТ (дихлордифенилтрихлоретан)нинг, ҳосилдорликни ошириш мақсадида бошқа кимёвий моддалар қўлланилганлиги оқибатида ижтимоий муаммолар ортгани аниқланган;
2002–2012-йиллар оралигиъда Фарғона водийси шаҳарлари марказидаги экологик муаммоларни ҳал этиш юзасидан бир қатор саноат корхоналари (Наманган 3-4-пахта тозалаш заводи, Қўқон нефтъ базаси”, “Фарғона пахта тозалаш заводи”, “Асфалт бетон заводи”, “Қўқон 1-пахта тозалаш заводи”, “Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи”, “Фарғона ёғ мой” АЖ, “Фарғона энерго маркази”, “Фарғона газ аппаратлари заводи”, “Шарқ тонги”, Наманган йўғ-мой заводлари)нинг фаолияти тўхтатилгани ёки бошқа соҳага йўналтирилгани, атроф-муҳит муҳофазаси учун маблағлар ажратилгани, ҳудудда муқобил энергия манбаларини ҳамда чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилинганлиги асосланган;
Фарғона водийсида табиатни муҳофаза қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари ҳал этиш юзасидан аҳоли зич, ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалари жойлашган ҳудудларда мевали ва манзарали кўчатларнинг кўплаб экилиши, парвариш қилиниши йўлга қўйилгани, чиқиндиларнинг қайта ишлаш кластерларини барпо этилгани, улардан иккиламчи хомашё сифатида фойдаланилишни, рекультивация ишларининг йўлга қўйилгани аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси экологияси ҳолати ва унинг ижтимоий муаммалари бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқотлар натижаси асосида:
Фарғона водийсида совет ҳокимияти йилларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал этишда бошқарув органларининг устувор мақсадлари бўлмаганлиги, ХХ асрнинг 90-йилларига келиб ҳукуматнинг экологик сиёсати тубдан қайта ташкил этилгани сабабли атмосферани ифлосланиши ва чиқинди сувлар ҳажмини камайишига олиб келгани, мустақиллик йилларида тегишли идоралар, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳаракатлари самараси сифатида мавжуд саноат корхоналарнинг шаҳар (Андижон, Фарғона, Қўқўн, Наманган) ташқарисига кўчириланганлигига оид материаллардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Тарих” бўлими экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022-йил 3-ноябрдаги 02-01/3635-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюрувчиларнинг мустақиллик йилларда Фарғона водийси атроф-муҳити муҳофазаси борасида билим ва тасаввурларини янада бойитилишига хизмат қилган;
Фарғона водийси атроф-муҳитининг аҳоли саломатлигига таъсири, жумладан саноат ривожланган ҳудудлар (Андижон, Фарғона, Қўқўн, Наманган, Тошлоқ)да нафас йўли билан боғлиқ ва аллергик касалликларга чалиниш кўрсаткичлари юқори бўлганлиги, шунингдек қишлоқ хўжалигида ДДТ (дихлордифенилтрихлоретан)нинг, ҳосилдорликни ошириш мақсадида бошқа кимёвий моддалар қўлланилганлиги оқибатида ижтимоий муаммолар ортганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси тадбирларини амалга ошириш учун дастур ва тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022-йил 21-ноябрдаги 11/101-сон далолатномаси). Натижада, ўтказилган тадбирларнинг ташкилий-услубий асослари мустаҳкамланиб, бугунги кунда фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга қаратилган таргибот самарадорлигига хизмат қилган;
Фарғона водийсида табиатни муҳофаза қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари ҳал этиш юзасидан аҳоли зич, ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалари жойлашган ҳудудларда мевали ва манзарали кўчатларнинг кўплаб экилиши, парварич қилиниши ёлга қўилгани, чиқиндиларнинг қайта ишлаш кластерларини барпо этилгани, улардан иккиламчи хомашё сифатида фойдаланилишни, рекультивация ишларининг ёлга қўйилганига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси шунингдек, унинг соҳа бошқармаларида маъруза ва семинар-тренинглар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022-йил 28-ноябрдаги 03.02/7-3328-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ривожлантиришга қаратилган таргибот ишларининг мазмунан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish