Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоева Мадина Хайдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилида предлогли сўз бирикмаларининг лингвистик хусусиятлари ва уларнинг ўзбек тилига таржимаси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3140.
Илмий раҳбар: Жураева Ирода Ахмедовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, доцент; Асқарова Шаҳноза Камолитдиновна, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот:Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили предлогли сўз бирикмаларининг матн таркибида қўлланилишининг мантиқий, маъновий-структур жиҳатларини ва уларнинг ўзбек тилига таржимасининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тили деривация жараёнида “сўз бирикмаси синтаксиси”нинг энг кўп тарқалган схемаси от+предлог+от (Н1+пр+Н2), ўзбек тилида от+от+ёрдамчи сўз қолиплари синтактик шаклланишнинг янги босқичи учун зарурий хомашё – “операнд”, синтактик деривациянинг сўнги натижаси – “дериват (ҳосила)” тушунчалари орқали аниқланган;  
инглиз тилида сўз бирикмалари таркибидаги предлогларнинг дастлабки ва ясама маънолари ўртасидаги алоқалар кўпмаънолилик перефериясида идиоматизация жараёнини, ўзбек тилида сўз бирикмасининг маъно кўчиши эса мантиқий-семантик нутқнинг имплицит белгиларини юзага келтириши асосланган;
инглиз тили сўз бирикмасининг турли контекстларда бажарадиган вазифаси унинг предлогли ва предлогсиз конструксияларда ифодаланиши, Буюк Британия ва Америка инглиз тилларида предлогларнинг фарқлари минтақа, нутқ услуби ва маълум бир контекстга боғлиқ бўлиши мумкинлиги далилланган;  
инглиз тили предлогли сўз бирикмаларини ўзбек тилига таржима қилишда учрайдиган муаммолар предлогли сўз бирикмаларнинг кўп маънолилиги, таржимада аниқ муқобилга эга эмаслиги, инглиз тили предлогли сўз бирикмасининг ўзбек тилида келишик қўшимчасига ўтиши, аслият ва таржима тилининг қурилиши ва рамзий ифодасининг  лисоний-маданий ўзига хослиги асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилида предлогли сўз бирикмаларининг лингвистик хусусиятлари ва уларнинг ўзбек тилига таржимаси муаммоларини тадқиқ этиш асосида:
инглиз тили деривация жараёнида “сўз бирикмаси синтаксиси”нинг энг кўп тарқалган схемаси от+предлог+от (Н1+пр+Н2), ўзбек тилида от+от+ёрдамчи сўз қолиплари синтактик шаклланишнинг янги босқичи учун зарурий хомашё – “операнд”, синтактик деривациянинг сўнги натижаси – “дериват (ҳосила)” тушунчалари хусусидаги хулосалардан “Ўзбекистон” радиоканалининг дастурларида инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишга оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2023-йил 6-февралдаги Ўз/Ру.23.08-сон маълумотномаси). Натижада радио дастурларининг бойитилишига эришилган;
инглиз тилида сўз бирикмалари таркибидаги предлогларнинг дастлабки ва ясама маънолари ўртасидаги алоқалар кўпмаънолилик перефериясида идиоматизация жараёнини, ўзбек тилида сўз бирикмасининг маъно кўчиши эса мантиқий-семантик нутқнинг имплицит белгиларини юзага келтиришига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида 2021-2022-йилларда бажарилган  “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари учун “Чет тиллари” фан дастурини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 24- февралдаги 10/366-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг илмий методологияси ва асосий лисоний материалининг бойишига эришилган;
инглиз тили сўз бирикмасининг турли контекстларда бажарадиган вазифаси унинг предлогли ва предлогсиз конструксияларда ифодаланиши, Буюк Британия ва Америка инглиз тилларида предлогларнинг фарқлари минтақа, нутқ услуби ва маълум бир контекстга боғлиқ бўлиши мумкинлигига оид хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2020-2023-йилларда бажарилган МУ-ФЗ-201912073 рақамли “Ал-Жомеʼ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларининг замонавий талқинини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2023-йил 28-апрелдаги 05-572-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили предлогли сўз бирикмаларига полифунксионал бирлик сифатида турли вазифалар ва ифода хусусиятларининг ўзбек тили сўз бирикмалари тузилиши ва мазмуни билан чоғиштирма  таҳлил қилинганлиги ҳамда матнда қўлланишига доир илмий-методологик тавсиялар ишлаб чиқилганлиги чоғиштирма тилшунослик дастур ва ишланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;   
инглиз тили предлогли сўз бирикмаларини ўзбек тилига таржима қилишда учрайдиган муаммолар предлогли сўз бирикмаларнинг кўп маънолилиги, таржимада аниқ муқобилга эга эмаслиги, инглиз тили предлогли сўз бирикмаларининг ўзбек тилида келишик қўшимчасига ўтиши, аслият ва таржима тилининг қурилиши ва рамзий ифодасининг  лисоний-маданий ўзига хослигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришда компетент ёндашув” амалий илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 30-мартдаги 04/11-1691-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши таржимонларнинг касбий компетенсиясини ошириш ва ривожлантиришга доир услубий кўрсатмаларни такомиллаштириш ҳамда амалий дарсларни ўтказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish