Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураҳмонов Абдуғаффор Абдуғофуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Зарафшон воҳасида босма оммавий ахборот воситалари фаолияти: ривожланиши ва муаммолари”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Таr1073.
Илмий раҳбар: Аҳмедов Тўйчи Адашевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанова Нодира Ибрагимовна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳасида босма оммавий ахборот воситаларнинг фаолияти, ривожланиши ва муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон воҳасида газеталарнинг ривожланиши учта, биринчи босқич (Чор Россияси даври) – илк газеталарнинг шаклланиши, ҳаваскор журналистлар ва жадидларнинг матбуотдаги фаолияти, жамиятнинг даврий нашрларга муносабати, иккинчи босқич (Совет ҳокимияти даври) – турли йўналишларга эга бўлган мутбуотнинг ривожланиши, газеталарнинг мафкуравий қурол воситасига айлантирилиши, журналистика мактабларининг ривожланиши, оммавий обуна тизимининг яратилиши, учинчи босқич (Мустақиллик йиллари) – давлат газеталари билан бирга хусусий газеталарнинг таркиб топиши, матбуотнинг мазмун-мундарижасидаги ўзгаришлар, интернет тармоғида электрон оммавий ахборот воситалари билан рақобатлашув жараёни фаоллашганлиги каби босқичда шаклланганлиги аниқланган;
Зарафшон воҳасида вақтли матбуотнинг ривожланиш тенденциялари хусусий газеталар билан рақобатлашиш асосида кечганлиги, бу жараёнда хусусий нашрлар (“Даракчи”, “Суғдиёна”, “Бекажон” ва ҳоказо) кенг аудиторияни қамраб олганлиги, жамоатчилик орасида “сариқ матбуот” деб ном олган бундай газеталарнинг ўқувчиларини ортиб бориши ҳисобидан расмий газеталарга нисбатан қизиқишнинг камайиб кетганлиги очиб берилган;
туман ва шаҳар газеталарнинг бозор муносабатлари шароитига мослашишига тўғри келганлиги, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш талаби қўйилганлиги сабабли уларнинг нормал фаолияти учун зарур ҳисобланган моддий-техник жиҳозлар етишмаслиги, профессионал журналистларни жалб этиш ҳолати реклама ва тадбиркорликни қанчалик йўлга қўйганлиги билан боғлиқ бўлганлиги, бу эса айрим ҳудудий газеталарнинг ўз фаолиятини тўхтатишига ҳам олиб келганлиги асослаб берилган;
Зарафшон воҳасидаги газеталарнинг жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ўрни ошиб борганлиги, фуқаролар томонидан коммунал хизматлар, судлов фаолияти, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, экологик қоидабузарликлар, бозорлардаги ҳолатлар, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдаги эътиборсизликлар билан боғлиқ танқидий чиқишлар кўп бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Зарафшон воҳасида босма оммавий ахборот воситалари фаолияти: ривожланиши ва муаммолари” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган таклиф, тавсия ва хулосалар асосида:
Зарафшон воҳасида газеталарнинг ривожланишини учта босқичда: биринчи босқич (Чор Россияси даври) – илк газеталарнинг шаклланиши, ҳаваскор журналистлар ва жадидларнинг матбуотдаги фаолияти, жамиятнинг даврий нашрларга муносабати, иккинчи босқич (Совет ҳокимияти даври) – турли йўналишларга эга бўлган мутбуотнинг ривожланиши, газеталарнинг мафкуравий қурол воситасига айлантирилиши, журналистика мактабларининг ривожланиши, оммавий обуна тизимини яратилиши, учинчи босқич (Мустақиллик йиллари) – давлат газеталари билан бирга хусусий газеталарнинг таркиб топиши, матбуотнинг мазмун-мундарижасидаги ўзгаришлар, интернет тармоғида электрон оммавий ахборот воситалари билан рақобатлашув жараёни фаоллашганлигига оид илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 19 мартдаги 02-29-588-сон далолатномаси). Натижада “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувлари сценарийсини матбуот тарихи билан боғлиқ маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
Зарафшон воҳасида босма нашрларнинг жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ўрни ошиб борганлиги, вақтли матбуотнинг ривожланиш тенденсиялари хусусий газеталар билан рақобатлашиш асосида кечганлиги, газеталарда фуқаролар томонидан коммунал хизматлар, судлов фаолияти, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, экологик қоидабузарликлар бозордаги ҳолатлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги эътиборсизликлар танқидий-таҳлилий чиқишлар ҳамда вилоят ва туман газеталари фаолияти, уларда иқтисодий-маданий мавзуларнинг ёритилиши, миллий урф-одатлар, удумлар ва улар билан кенг жамоатчиликни таништиришда босма нашрларнинг ролини кучайтириш билан боғлиқ илмий натижалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган маънавий-маърифий тараққиётни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ижросини таъминлаш ҳамда мултимедиа маҳсулотлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 13 февралдаги 03-22/114-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалардан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган маънавий-маърифий тараққиётни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ижросини таъминлаш ҳамда мултимедиа маҳсулотлари сценарийларини тайёрлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish