Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаландаров Фарҳод Астонақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Кимёвий реакцияларни визуаллаштириш асосида талабаларнинг натуралистик интеллектини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (кимё фани мисолида), 13.00.02- Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5056.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Камолов Луқмон Сирожиддинович, кимё фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўрақулова Нигора Холматовна, педагогика фанлари бо ъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда таҳсил олаётган талабалар учун кимё фани мазмун-моҳиятини визуал шаклда тақдим этиш орқали натуралистик интеллектини ривожлантириш самарадорлигини назарий-методик жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс натуралистик интеллектининг табиатга ижобий муносабат, табиий тадқиқотларга қизиқиш, табиатга интилиш ҳамда табиатга ғамхўрлик қилиш каби специфик хусусиятлари кўп интеллектли назариядаги сенсор билиш, когнитив кўникмалар ва натуралистик қарашлар корреляцияси асосида аниқлаштирилган;
талабалар учун кимё фани мазмунини визуал тарзда тақдим этишнинг симулятив, кўргазмали ва трансформатив шакллари виртуал таълим муҳитида ўқув материалларининг консептуал ва технологик аспектларини виртуал қайта конструксиялаш асосида такомиллаштирилган;
кимё фани материалларини визуал тарзда тақдим этиш жараёни моделининг функсионал блоки органик ва ноорганик кимёдан визуллаштирилган лабораториялар мажмуини анимацион видеороликлар, график органайзерлар орқали  репрезентация қилиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар учун кимё фани  мазмунини визуаллаштирган ҳолда тақдим этиш  методикаси натуралистик интеллектни ривожлантиришинг вербал, сенсор ва визуал оқимлар узвийлигини форматив ёндашув асосида таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимёвий реакцияларни визуаллаштириш асосида талабаларнинг натуралистик интеллектини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
шахс натуралистик интеллектининг табиатга ижобий муносабат, табиий тадқиқотларга қизиқиш, табиатга интилиш ҳамда табиатга ғамхўрлик қилиш каби специфик хусусиятлари кўп интеллектли назариядаги сенсор билиш, когнитив кўникмалар ва натуралистик қарашлар корреляцияси асосида аниқлаштирилган хулосалардан “Қурулиш кимёси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган. Гувоҳнома № 68-466). Натижада, мазкур маълумотлар талабаларнинг интеллектуал ривожланишига доир хорижий тажрибалардан фойдаланиш имкониятларини оширишга хизмат қилган;
талабалар учун кимё фани мазмунини визуал тарзда тақдим этишнинг симулятив, кўргазмали ва трансформатив шакллари виртуал таълим муҳитида ўқув материалларининг консептуал ва технологик аспектларини виртуал қайта конструксиялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Қурулиш кимёси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган. Гувоҳнома № 68-466). Натижада, кимёвий реакцияларни визуаллаштириш асосида талабаларнинг натуралистик интеллектини ривожлантириш методикасини назарий жиҳатдан асосланган ва таълим жараёнига жорий этилган;
кимё фани материалларини визуал тарзда тақдим этиш жараёни моделининг функсионал блоки органик ва ноорганик кимёдан визуллаштирилган лабораториялар мажмуини анимацион видеороликлар, график органайзерлар орқали  репрезентация қилиш асосида такомиллаштирилганлигига доир тавсиялардан 2021-2022-йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтинг “Ўзбекистон олий талим муассасаларида таҳсил олаётган Қашқадарё ёшларининг “э-Портфолио” платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2023-йил 3-августдаги 04-3306-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг зарурий касбий кўникмаларини ривожлантиришга ва таʼлимнинг сифат даражасини ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish