Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Мавлуда Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Функсионал ёндашув асосида талабаларни биология фанидан методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5059.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззокович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Жўрақулова Нигора Холматовна, педагогика фанлари бо ъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади функсионал ёндашув асосида талабаларни биология фанидан методик тайёргарлигини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг биология фанидан методик тайёргарлигининг ғоявий (когнитив, конструктив, специфик) аспектлари функсионал ва тизимли таркибий қисмларининг интегратив ресурсларини стратегик моделлаштиришга функсионал жиҳатдан ёндашишга кўра аниқлаштирилган;
талабаларни биология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини амалга ошириш жараёнининг технологик модели биологияни ўқитишни функсионаллик нуқтаи назаридан маълумотларни график ва анимацион визуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг биология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси эвристик, виртуал ва кооператив таълим парадигмалари орқали эмпирик билиш методларига детализация, консентрация элементларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни биология фанидан методик тайёргарлигини амалга ошириш механизмлари диагностик, технологик, методологик ва методик модулларни таълим стратегиясининг индивидуаллик, виртуаллик ва функсионаллик тамойилларига устуворлик бериш орқали дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни биология фанидан методик тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг биология фанидан методик тайёргарлигининг ғоявий (когнитив, конструктив, специфик) аспектлари функсионал ва тизимли таркибий қисмларининг интегратив ресурсларини стратегик моделлаштиришга функсионал ёндашув асосида аниқлаштирилганлигига доир амалий тавсиялар “Возрастная физиология и гигиена” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан 68-842-сон гувоҳномаси). Натижада функсионал ёндашувнинг фалсафий жиҳатларини таҳлил қилиш асосида таълим жараёнида фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
талабаларни биология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини амалга ошириш жараёнининг технологик модели биологияни ўқитишни функсионаллик нуқтаи назаридан маълумотларни график ва анимацион визуаллаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023 йил 16 июндаги 55-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни таълимий фаолият юритишлари учун методик тайёргарлигини амалга оширишни янада ривожлантириш имконини берган;
талабаларнинг биология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси эвристик, виртуал ва кооператив таълим парадигмалари орқали эмпирик билиш методларига детализация, консентрация элементларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Жиззах политехника иститути илмий-тадқиқот ишлари режасининг ОТ-Ф1-049 рақанли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Жиззах политехника институнинг 2023 йил 31-июлдаги № 03-1867-1854-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида  талабаларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish