Sayt test rejimida ishlamoqda

Сувонова Лобархон Ислом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Битирувчиларнинг педагогик техникасини СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантириш (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2497.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик техникасини СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
битирувчиларнинг педагогик техникасини СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантириш имкониятлари ҳаётий вазиятга барқарор мослашиш мобиллигини оширишга қаратилган таянч ва таълимий компетенсияларнинг креативлик, ижодкорлик, танқидийлик сифатлари ривожланишига алоқадорлигини аниқлаш омилларини факторли текшириш асосида такомиллаштирилган;
битирувчиларнинг педагогик техникасини СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантириш жараёни психофизиологик ҳолат, ҳиссиёт, мимика, пантомимика, педагогик таъсир кучи вербал ва новербал нутқ унсурларини СТЕАМ технологияларининг мазмун-моҳиятига босқичма-босқич киритиш ҳамда ўзаро ҳисобдорлик муҳитида интенсив фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
битирувчиларнинг педагогик техникасини СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантириш модели битирувчиларда педагогик техникани ривожлантиришга мўлжалланган интегратив ўқитилишга йўналтирилган ўқув адабиётлари, электрон илова каби дидактик таъминот воситаларининг мазмунини СТЕАМ технологияларини ривожлантириш имкониятларига типик рационаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
битирувчиларнинг педагогик техникасини СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантириш самарадорлиги тил конструксияларига таянилган интегратив ёндашувнинг когнитив-рефлексив, башоратловчи-алгоритмик босқичларига устуворлик бериш ҳамда таълим маркетингига кўра иш берувчиларнинг таклифларига пропорсионал жиҳатдан богʻлиқлигини аниқлашнинг дидактик тамойилларини прогнозлаштириш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларида педагогик техникани СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасалари битирувчиларида педагогик техникани СТЕАМ технологиялари асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан, илмий асосланган маълумотлар, тақдим қилинган методлар, технологиялар ҳамда тадқиқот давомида ишлаб чиқилган дастур, модел ва тавсиялардан педагог кадрларни тайёрлаш жараёни мазмунини такомиллаштиришда А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йилнинг 3-июлдаги 02-07-2063/04-сон маълумотномаси). Натижада, давлат талабларининг жорий қилиниши “Педагогика ва психология” таълим йўналиши бакалавр талабаларида педагогик техника: коммуникативлик, ташкилотчилик каби сифатларини ҳамда педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ алоқаларни ташкил этишни ўзлаштирилишини таъминлайдиган умумий педагогик ва психологик маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилган;
битирувчиларда педагогик техникани СТЕАМ технологияларига устуворлик бериш асосида ривожлантиришга мўлжалланган моделга оид маълумотлар А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йилнинг 3-июлдаги 02-07-2063/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда касбий педагогик техника-билим, кўникма, малака, компетенсиялар мажмуасини психофизиологик инструментарий асосида тақдим этиш қобилияти ва коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кенгайишига хизмат қилган;
олий таълим муассасалари битирувчиларида педагогик техникани ривожлантиришнинг илмий асосланган босқичлари юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар “Олий таълим дидактикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 27-августдаги 1/1-сон Кенгаши баённомаси билан чоп этишга тавсия этилган гувоҳнома). Натижада, такомиллаштирилган дидактик таъминотнинг жорий қилиниши замонавий машғулотларда ўқув ахборотини узатиш технологияларини тизимлаштириш ва битирувчи босқич талабаларида эгалланган билимларни ҳаётда қўллай олиш имконини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish