Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагиндиков Бахитжан Абдижановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «1917-1941 йиллардаги Қорақалпоғистон маданияти: муаммо ва эчимлар», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar987.
Илмий раҳбарчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Айтмуратов Жалғас, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат унвиерситети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ходжаметова Гулшийра, тарих фанлари номзоди, профессор; Нуржанов Сабит Узақбаевич, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Урганиш давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1917-1941-йилларда Қорақалпоғистон халқи маданиятига коммунистик мафкура таъсирининг излари ва унинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет мустабид тузуми томонидан Қорақалпоғистонда амалга оширилган ишлар моҳиятига кўра, миллий қадриятлар, қорақалпоқ халқининг табиатига хос бўлган эволюцион тараққиёт қонуниятларини тубдан ўзгартириш, уни ўзининг маданий негизларидан бегоналаштириш, халқ маънавий ҳаётини ҳам таркибан, ҳам мазмунан қайта қуриш асосида юз берганлиги натижасида халқнинг ижтимоий-руҳий ҳолатига катта зарар етказилганлиги очиб берилган;
1917-1941-йиллардаги Қорақалпоғистон маданияти тарихи мустабид совет тузумига хос бўлган мафкуравий тазйиқлар – Қорақалпоғистонда олиб борилган маданий жараёнлар тараққиётида “маданий инқилоб” мафкурасининг оқибатлари диний ва маънавий маданият муносабатлари доирасида эски мафкуранинг янги коммунистик мафкура билан кураши асосида аниқланган;
миллий маданиятга маъмурий-сиёсий буйруқбозлик тизимининг салбий таъсири, жамият маънавий ҳаётида советлаштириш жараёнидаги совет ҳукуматининг миллий маданиятлар ривожи тўғрисидаги шиорлари ўзининг ижтимоий-сиёсий заминини мустаҳкамлаш эканлиги далилланган;
Қорақалпоғистондаги аксарият кутубхоналар халқнинг маданий ҳаётида уларнинг саводхонлигини оширишда катта аҳамиятга эга бўлса ҳам халқнинг кўп асрлик маънавий хазинаси бўлган араб тилида ёзилган китобларни эскилик қолдиқлари сифатида кутубхона фондларидан олиб ташланиб, унинг ўрнига совет ҳокимияти талабига кўра рус ва жаҳон адабиёти китоблари билан тўлдирилиши қорақалпоқларнинг асрий анъаналаридан бегоналашувига олиб келганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: мустабид тузумнинг маъмурий-буйруқбозлик сиёсати даврида Қорақалпоғистон маданияти тарихини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган хулосалар ва амалий тавсиялар асосида ишлаб чиқилган:
совет мустабид тузуми томонидан Қорақалпоғистонда амалга оширилган ишлар моҳиятига кўра, миллий қадриятлар  қорақалпоқ халқининг табиатига хос бўлган эволюцион тараққиёт қонуниятларини тубдан ўзгартириш, уни ўзининг маданий негизларидан бегоналаштирган ҳолда, халқ маънавий ҳаётини ҳам таркибан, ҳам мазмунан қайта қуриш асосида юз берганлиги натижасида халқнинг ижтимоий-руҳий ҳолатига катта зарар етказилганлигига оид натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат телерадиокомпанияси ижодий жамоаси томонидан тайёрланган “Тарихимизни ўрганамиз”, “Адабиёт ва замон”, “Таълим ва ислоҳот” телекўрсатувлари ва радио эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 11- ноябрдаги 05-22/655-сон маълумотнома). Натижада телетомашбинлар яқин ўтмишдаги ўлка маданияти аҳволи, маданий – жараёнлар, ғоявий курашлар тўғрисида маълумотлар олиш имконияти яратилган;
Қорақалпоғистондаги аксарият кутубхоналар халқнинг маданий ҳаётида уларнинг саводхонлигини оширишда катта аҳамиятга эга бўлса ҳам халқнинг кўп асрлик маънавий хазинаси бўлган араб тилида ёзилган китобларни эскилик қолдиқлари сифатида кутубхона фондларидан олиб ташланиб, унинг ўрнига совет ҳокимияти талабига кўра рус ва жаҳон адабиёти китоблари билан тўлдирилиши қорақалпоқларнинг асрий анъаналаридан бегоналашувига олиб келганлиги бўйича натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат тарих ва маданият музейи фондларида сақланаётган нодир нашрлар ва қўлёзмалар экспозициясини ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 1-ноябрдаги 2-02/1454-сон далолатномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларнинг 1917-1941-йиллардаги Қорақалпоғистон аҳолиси маданияти, тафаккури, менталитети ва билими тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
Қорақалпоғистонда мустабид тузумнинг мустаҳкамланиши даврида сиёсий мафкура халқ маънавиятидаги барча миллийликни, қадриятларни эскилик қолдиқлари сифатида чеклашга қанчалик урунмасин ижодий халқ маданияти ва саънати намуналарининг ўзига хослигини сақлаб қолганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон санъат ва маданият институти Нукус филиали Илмий бўлими ташкил қилган Амет Тариханов таваллудининг 100 йиллик юбилейига бағишланган анжуманда кўргазма дастурлар тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 13-апрелдаги 2-01/489-сон далолатномаси). Натижада 1917-1941-йиллардаги Қорақалпоғистон давлат маданият арбоблари тўғрисидаги кўргазмали воситаларни мазмунан бойтишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish