Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззакова Гузал Кадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик йилларида Хоразм воҳаси халфачилиги”, 07.00.07-Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tar169.
Илмий раҳбар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент; Атаханов Рафикжон Сотволдиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Хоразм воҳаси халфачилиги ва ундаги ўзгаришларни тарихий-этнографик материаллар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразмлик ижрочи ва ижодкор халфаларнинг “шомон халфа”, “янга халфа”, “достончи-қиссахон халфа”, “хонанда халфа”, “шоира халфа” каби турларга бўлиниши, халфачиликда учта босқич мавжудлиги, халфаларнинг севги-муҳаббат, меҳнат ва тарихий жанрларда қўшиқ куйлаганликлари аниқланган;
халфачиликни эгаллаётган шогирднинг ўз уйига етти касб эгаси – темирчи, ўлик ювувчи, сартарош, дастурхончи, тикувчи ёки табиб, мусиқачи ва устозини меҳмонга чақириб, улардан дуо олиш маросимини ўтказишлари,  порхон-халфаларнинг касал киши баданига кириб қолган ёмон руҳларни қувиш ишларини бажарганликлари далилланган;
Хоразмда бешик тўйи маросими билан боғлиқ “чаман” одатининг мавжудлиги, уни тайёрлаб олиб келувчилар ва ўрнатувчилар “чаманчилар” деб юритилиши, “палов”, “барак”, “гўмма”, “қорма” каби овқатлар суннат тўйининг анъанавий таомномасини ташкил этганлиги, бола тарбияси билан боғлиқ “қўндоқ бичар” ва “тўшак кесиш” маросимларини ўтказганликлари далилланган;
никоҳ тўйининг Хоразмда “муборак тўй” деб ҳам аталиши, 12, 24, 25, 63 ёшга кирган хотин-қизларга нисбатан “лачак тўй” ўтказилганлиги ва бу маросимни халфалар бошқарганликлари, мустақиллик йилларида 1-синфга бораётган болалар учун янги “папка палов тўй” вужудга келганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси халфачилиги мустақиллик йилларида мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразмлик ижрочи ва ижодкор халфаларнинг “шомон халфа”, “янга халфа”, “достончи-қиссахон халфа”, “хонанда халфа”, “шоира халфа” каби турларга бўлиниши, халфачиликда учта босқич мавжудлиги, халфаларнинг севги-муҳаббат, меҳнат ва тарихий жанрларда қўшиқ куйлаганликлари, халфачиликни бўйнига олаётган шогирднинг ўз уйига етти касб эгаси – темирчи, ўлик ювувчи, сартарош, дастурхончи, тикувчи ёки табиб, мусиқачи ва устозини меҳмонга чақириб, улардан дуо олиш маросимини ўтказишлари,  порхон-халфаларнинг касал киши баданига кириб қолган ёмон руҳларни қувиш ишларини бажаришлари тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 мартдаги 02-40-404-сон маълумотномаси). Бу эса, Хоразм воҳасида халфачилик ривожи, маҳаллий ижрочилар томонидан яратилган ижод намуналарига оид  тархшунослик манбаларидан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
 
Хоразмда бешик тўйи маросими билан боғлиқ “чаман” одатининг мавжудлиги, уни тайёрлаб олиб келувчилар ва ўрнатувчилар “чаманчилар” деб юритилиши, “палов”, “барак”, “гўмма”, “қорма” каби овқатлар суннат тўйининг анъанавий таомномасини ташкил этганлиги, бола тарбияси билан боғлиқ  “қўндоқ бичар” ва “тўшак кесиш” маросимларини ўтказишлари, никоҳ тўйининг Хоразмда “муборак тўй” деб ҳам аталиши, 12, 24, 25, 63 ёшга кирган хотин-қизларга нисбатан “лачак тўй” ўтказилганлиги ва бу маросимни халфалар бошқарганликлари, мустақиллик йилларида 1-синфга бораётган болалар учун янги “папка палов тўй” вужудга келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 27 майдаги 01-10-27/05-22-сон далолатномаси). Натижалар ёш авлодни юртсеварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг дунёқараши ва тафаккурини юксалтиришда номоддий маданий мерос намуналаридан кенг фойдаланишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish