Sayt test rejimida ishlamoqda

Вахобов Ботирали Михаиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фарғона водийсида анъанавий этноинтеграцион жараёнлар”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Таr456.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахриддин Шоймардонович, тарих фанлари доктори, доцент; Қаюмов Асрор Райимович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий-этнографик материаллар асосида ХIХ аср – ХХ аср бошларида этнографик гуруҳлар ва улардаги анъанавий этноинтеграцион жараёнларни Фарғона водийси мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси ҳудудида яшовчи қипчоқ, турк, юз ва қурама этник гуруҳларнинг ХIХ-ХХ асрлар оралиғида ўзбек халқи билан консолидациялашганлиги, уларнинг анъанавий ҳаётида ўтроқ аҳолига хос турмуш тарзи узил-кесил шаклланганлиги далилланган;
ХХ аср бошларида Фарғона водийсида яшаган туркларнинг барлос, калтатой, мусабозори ва турк уруғларидан ташкил топганлиги, юз қавми таркибидаги уяс уруғининг 6 бўғимга, солинларнинг 7 бўғимга, хитой-юзнинг 10 та бўғимга, қарапчиларнинг 13 та бўғимга бўлинганлиги аниқланган;
маҳаллий этномаданий муҳит таъсирида кўчманчи аҳолининг турмуш тарзида ўзгаришлар юз берганлиги, жумладан, қирғизлар ва қурамаларнинг ёғочдан кўмир тайёрлаш билан шуғулланганлиги, ғаллани махсус ишланган чуқурликдаги ўраларга кўмиб сақлаганликлари аниқланган;
фарғоналик чорвадор аҳолининг “жайдари”, “туркона”, “ҳисор”, “чуволди” каби қўй турларини боққанликлари, ўтроқ деҳқон ва ҳунарманд аҳоли учун хос бўлган доимий типдаги уй-жойлар кўпроқ “том”, “том уй” иборалари билан, кўчманчи ва ярим ўтроқ аҳолининг уй-жойлари эса “қора уй”, “ўтов”, “кигиз уй”, “қирғиз уй”, “оқ уй”, “бўз уй” деб аталганликлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийси ҳудудида яшовчи қипчоқ, турк, юз ва қурама этник гуруҳларнинг ХIХ-ХХ асрлар оралиғида ўзбек халқи билан консолидатсиялашганлиги, уларнинг анъанавий ҳаётида ўтроқ аҳолига хос турмуш тарзи узил-кесил шаклланганлиги каби маълумотлардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондини янги маълумотлар билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 16 июлдаги 02-01/2104-сон маълумотномаси). Бу мамлакатимиз аҳолиси, хусусан, ёшларнинг кундалик ҳаётида миллийлик ва замонавийлик уйғунлашувига доир жараёнларни илмий асосда ўрганиш ва миллий ғояни ривожлантириш консепцияси” тарғиботини амалга оширишда хизмат қилган;
ХIХ аср – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида яшовчи қипчоқ, қурама, турк каби этнографик гуруҳлар ўзининг турмуш тарзи, хўжалиги ва этномаданиятида анъанавийлик ҳамда локал ўзига хосликни нисбатан яхши сақлаб қолганлиги, шу билан бирга, водийнинг ўтроқ аҳолисига хос хўжалик-маданий анъаналарни ҳам ўзлаштира бошлаганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари Қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2022 йил 25 октябрдаги 14-07-1847-сон маълумотномаси). Бу эса, мамлакатимиз аҳолиси, хусусан, ёшлар онгига инсонийлик ғояларини сингдириш,  телерадиокўрсатув ва эшиттиришлари орқали анъанавий халқ маросимлари ва миллий қадриятларни тарғиб қилишга хизмат қилган;
Фарғоналик чорвадор аҳолининг “жайдари”, “туркона”, “ҳисор”, “чуволди” каби қўй турларини боққанликлари, ўтроқ деҳқон ва ҳунарманд аҳоли учун хос бўлган доимий типдаги уй-жойлар кўпроқ “том”, “том уй” иборалари билан, кўчманчи ва ярим ўтроқ аҳолининг уй-жойлари эса “қора уй”, “ўтов”, “кигиз уй”, “қирғиз уй”, ”, “оқ уй”, “бўз уй” каби номлар билан аталганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Бир қишлоқ тарихи” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 12-июндаги 02-30-934-сон маълумотномаси). Бу эса, этнографик гуруҳлар турар жойларининг ўзига хос жиҳатлари ва анъанавий жиҳатлари, таомларининг тайёрланиши, тановули, анъанавий кийимлари ва зеб-зийнат буюмлари дала этнографик материаллар асосида ёритишга, ХIХ аср – ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги анъанавий этноинтеграцион жараёнлар ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish