Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиева Дилноза Аминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда олий таълим тизимининг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши (Қарши давлат университети мисолида, 1945 – 2020 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tar582.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Васиева Дилором Ибрагимовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида олий таълим тизимининг йўлга қўйилиши ва бу соҳада амалга оширилган ислоҳотларни Қарши давлат университети мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятида 1945-1956-йилларда олий таълимнинг илк босқичи ва мустақил педагогика институтининг барпо этилиши (1956-1958-йиллар), институтда илмий-тадқиқот ишларининг ривожланиши (1973-1985-йиллар), ихтисослаштирилган олий таълимнинг ривожланиши ҳамда хорижий давлатлар билан қўшма дастур асосида кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши (1991-2021-йиллар) каби босқичларда шаклланганлиги асосланган;
совет даврида, бир томондан, Қарши давлат педагогика институтида олий маълумотли ўқитувчи кадрларни етиштириш йўлга қўйилган бўлса, иккинчи томондан кадрлар тайёрлаш ишидаги нооқилона сиёсат туфайли умумтаълим мактабларини айниқса, қишлоқ мактабларида кадрлар етишмаслиги ва уларнинг қўнимсизлиги юқори бўлгани аниқланган;
Қарши давлат университетида талабалар ва  профессор-ўқитувчилар сони динамикаси тарихий даврларга бўлинган ҳолда аниқланиб, мустақилликни дастлабки йилларида таълим соҳасини ислоҳ қилишда консерватив йўналишнинг танланиши, ижтимоий ривожланиш муаммоларининг ечимини топиш муддатларини кечиктириш сиёсатининг илгари сурилиши, ўқув режаларида мажбурий фанлар улушининг юқорилиги каби самарасиз механизмлар таъсирида кадрларнинг замон талабидан ортда қолиш омиллари кўрсатиб берилган;
олий таълим муассасаларида маънавий ва маърифий соҳада ташкил этилган тадбирларнинг баркамол авлодни тарбиялашда муҳим ўринга эгалиги, талабалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тадбирларининг кенг миқёсда амалга оширилиши, олий ўқув юртлари талабаларининг маҳаллий, халқаро ҳамда олимпиада мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаши учун замин яратганлиги Қарши давлат университети мисолида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан   ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қашқадарё вилоятида 1945-1956-йилларда олий таълимнинг илк босқичи ва мустақил педагогика институтининг барпо этилиши (1956-1958-йиллар), институтда илмий-тадқиқот ишларининг ривожланиши (1973-1985-йиллар), ихтисослаштирилган олий таълимнинг ривожланиши ҳамда хорижий давлатлар билан қўшма дастур асосида кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши (1991-2021-йиллар) каби босқичларда шаклланганлиги ҳамда совет даврида, бир томондан, Қарши давлат педагогика институтида олий маълумотли ўқитувчи кадрларни етиштириш йўлга қўйилган бўлса, иккинчи томондан кадрлар тайёрлаш ишидаги нооқилона сиёсат туфайли умумтаълим мактабларини айниқса, қишлоқ мактабларида кадрлар етишмаслиги ва уларнинг қўнимсизлиги юқори бўлгани каби маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йилнинг 23-сентябрдаги 02-29-1579-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгига олий таълим тизимида ўқув-тарбиявий, илмий-тадқиқот, маънавий – маърифий йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини вилоят ОТМлари мисолида асослашга хизмат қилган;
Қарши давлат университетида талабалар ва  профессор-ўқитувчилар сони динамикаси тарихий даврларга бўлинган ҳолда аниқланиб, мустақилликни дастлабки йилларида таълим соҳасини ислоҳ қилишда консерватив йўналишнинг танланиши, ижтимоий ривожланиш муаммоларининг ечимини топиш муддатларини кечиктириш сиёсатининг илгари сурилиши, ўқув режаларида мажбурий фанлар улушининг юқорилиги каби самарасиз механизмлар таъсирида кадрларнинг замон талабидан ортда қолиш омиллари ҳамда олий таълим муассасаларида маънавий ва маърифий соҳада ташкил этилган тадбирларнинг баркамол авлодни тарбиялашда муҳим ўринга эгалиги, талабалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тадбирларининг кенг миқёсда амалга оширилиши, олий ўқув юртлари талабаларининг маҳаллий, халқаро ҳамда олимпиада мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаши учун замин яратганлиги Қарши давлат университети мисолида далиллангани тўғрисидаги натижаларидан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (237-125) 2022-йил 9-сентябрдаги  302-сонли  буйруғи ва Қарши давлат университетининг 2023-йил 3-июндаги 04/2060-сон маълумотномаси). Бу эса Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий шаклланиш шароитида олий таълим тизимнини ривожланиш консепсиясини амалга оширишга ва маънавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлигига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish