Sayt test rejimida ishlamoqda

 Мухаммаджонова Дурдона Мухаммаджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар церебрал фалажлиги бўлган болаларда когнитив бузилишларнинг клиник неврологик тавсифи», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1703.
Илмий раҳбар: Мажидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, прфессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Иваново давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Андижон вилоятида болалар церебрал фалажлиги бўлган беморларда когнитив бузилишларни касалликнинг турли  шаклларига кўра хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар церебрал фалажлигининг турли шаклларида вербал ва новербал когнитив бузилишлар  намоён бўлиши асосланган;
 болалар церебрал фалажлигининг турли шаклларида нейровизуализацион, нейрофизиологик ва когнитив бузилишларнинг ҳаракат танқислиги билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;
сенсор тизимнинг периферик ва марказий қисмларининг  функциялари   болалар церебрал фалажлигининг турли шаклларида когнитив бузилишлари бўлган болаларда когнитив чақирилган потенциал Р 300 ташхисот усули билан аниқланган;
болалар церебрал фалажлигининг турли шаклларида когнитив бузилишларни коррекциялашда мемантин гидрохлорид ва транскраниал магнитли стимуляция сеанслари билан оптималлаштирилган  давонинг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 06/8-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 16 январдаги 8и-з/38-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: Андижон вилоятида церебрал фалажлиги бўлган болаларда когнитив бузилишларнинг клиник неврологик тавсифини ўрганиш касллик шаклларига кўра БЦФ беморларда вербал ва новербал когнитив бузилишлар хақида маълумот олишга ёрдам берди. Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.03.2023 йил; № 27 сонли буйруғи, Андижон шахар болалар шифохонаси 17.03.2023 йил; №14- 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БЦФ беморларда когнитив бузилишларнинг кассаллик шаклларига кўра клиник неврологик  тавсифидан фойдаланиш  БЦФ беморларда когнитив бузилишга олиб келувчи олиб келувчи асосий омиллар ташхисоти сифатини ошириш,  когнитив бузилиш даражаси  аниқланган беморларни ташхислаш ва даволашни сезиларли яхшиланишига 60%га имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БЦФ билан боғлиқ когнитив муаммолар замонавий ҳолатининг комплекс тавсифи харакат етишмовчилигининг оғирлик даражалари, хавф омилларининг борлиги  сингари мезонлардан фойдаланиш, ўз навбатида ташхисотга бўлган ёндашувни соддалаштиради ва соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини шифокорлари томонидан минимал тайёргарлик билан ёки ҳеч қандай тайёргарликсиз фойдаланиш мумкин, шунинг учун тежаш билан янги тиббий ходимни ўқитиш зарурати бўлмаслиги ҳисобига бундай 60%гача иқтисодга эришилади.  Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш профилактика муассасаларида хамда бирламчи бўғинида БЦФда когнитив бузилишларнинг комплекс ташхисоти бюджет ҳисобидан бир бемор учун 720 000   сўмни тежашга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: БЦФнинг турли шаклларида нейровизуализацион, нейрофизиологик ва когнитив бузилишларни харакат танқислигиги билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш. Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.03.2023 йил; № 27 сонли буйруғи, Андижон шахар болалар шифохонаси 17.03.2023 йил; №14- 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БЦФ турли шаклларида нейровизуализацион, нейрофизиологик ва когнитив бузилишларни харакат танқислигиги билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш  ёрдамида когнитив мақомга тўғри тавсиф бериладаи, бу эса ўз навбатида кейинги даво режаларини тузиш ва даво муддатини қисқаришига сабаб бўлади. Ўз вақтида қилинган ташхисот жараёнини тезлаштириш, соддалаштириш, оптималлаштиришга имкон беради,  шу билан бирга, юқори малакали мутахассислар юкламасини 70%гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  БЦФда когнитив фаолият даражаси ташхисоти ва ўтказилган зарур текширувлар учун сарфланадиган шифокор вақти қисқаради, невролог-шифокорга қатновлар камаяди, уларнинг юкламаси қисқаради, ҳар бир БЦФ   бемор учун ташхисот ҳамда даволаш энг сифатли жараён 88%гача бўлиб қолади. Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида БЦФда когнитив бузилишларнинг комплекс ташхисоти бюджет ҳисобидан бир нафар беморга 1 курс учун 599330 сўмни ташкил этади, бунда бир йилда (2 курс) иқтисодий самарадорлик 1198660 сўмни ташкил этади.
учинчи илмий янгилик: БЦФнинг турли шаклларида сенсор тизимнинг периферик ва марказий қисмлари фаолиятини когнитив чақирилган потенциал Р300 ёрдами билан ўрганишга имкон беради. Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.03.2023 йил; № 27 сонли буйруғи, Андижон шахар болалар шифохонаси 17.03.2023 йил; №14- 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Церебрал фалажга чалинган болалардаги  когнитив чақирилган потенциалларни тадқиқ этиш когнитив танқислик даражаси ва аралашув муддатини аниқлаш, медикаментоз ва номедикаментоз терапиянинг тўғри схемасини танлашга 80% гача имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БЦФ турли шаклларида когнитив фаолият танқислигини когнитив чақирилган Р300 текширув усулида текшириб бўла оладиган беморларда ўтказиш натижасида, аниқланган мезонларга кўра  тўғри  ташхислаш мумкин,   ҳамда касалхона (стационар) шифокорлари  буларни  билган ҳолда, ташхисот ва даволаш масалаларига малакали, аниқ ёндашади.  БЦФ когнитив фаолият даражаларини  ўрганиш эрта босқичда ақлий ортда қолиш ва уларнинг ривожланишини ташхислашга 50%гача имкон беради. Хулоса: Шундай қилиб, соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш профилактика муассасаларида ва бирламчи бўғинида БЦФда когнитив бузилишларнинг комплекс ташхисоти бюджет ҳисобидан бир бемор учун 320 000   сўмни тежашга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: БЦФнинг турли шаклларида когнитив бузилишлар терапиясини мемантин гидрохлорид ва транскраниал магнитли стимуляция сеанслари билан оптималлаштирилган даво самарадорлигини баҳолаш.  Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.03.2023 йил; № 27 сонли буйруғи, Андижон шахар болалар шифохонаси 17.03.2023 йил; №14- 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Мемантин препарати ва транскраниал магнитли стимуляция (ТМС) сеансларини киритган ҳолда реабилитация усулларини тадбиқ этиш таянч билан туриш ва юриш имконияти, юриш сифати, мувофиқлаштирувчи функциянинг яхшиланишини ўз ичига олувчи ҳаракат фаоллиги яхшиланган болалар ҳиссасини орттиришга имкон берди, бунинг ҳисобига эса боланинг ҳаёти ва шахслараро ўзаро муносабатларининг сифати ошди. Церебрал фалажга чалинган болалардаги когнитив мақом дисфункциясини ташхислаш ва мемантин препарати ва транскраниал магнитли стимуляция (ТМС) сеансларини киритган ҳолда даволаш алгоритмини жорий  этиш болаларнинг церебрал фалаж билан касалланиш даражасини 2 марта камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Реабилитацион усулларнинг иқтисодий самарадорлиги медикаментоз юкламани камайтириш ҳисобига даволаш нархини пасайтириш, шунингдек, ўз навбатида шифокорга мурожаатлар сонининг камайишига олиб келувчи соматик мақомни яхшилашдан иборат. Шундай қилиб, мазкур услубий кўрсатманинг қоидаларини тадбиқ этишдаги иқтисодий самарадорлик 1 нафар беморга 1 курс учун 599330 сўмни ташкил этади, бунда бир йилда (2 курс) иқтисодий самарадорлик 1198660 сўмни ташкил этади. Хулоса: Шундай қилиб, ТМС сеанслари ва мемантин препарати билан биргаликда реабилитация ўтказилганда харакат фаоллиги сезиларли ортди,  ёрдамларсиз тик туриш ва юриш имконияти, юриш сифати, мувозанатни сақлаш яхшиланди.  Буларнинг хисобига эса беморда хаёт сифати ва ўзаро боғлиқликлар мукаммаллашади. Бир нафар бемор комплекс реабилитациясининг 1 курсига кетадиган харажатлар 3 273 295 сўмни ташкил этади, стандарт курс эса 3 872 625 сўмга тушади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish