Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Нилуфар Ғуломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Уилям Фолкнер илк ижодида жанр хилма-хиллиги», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1119.
Илмий раҳбар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, профессор; Жалилова Лола Жалиловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Уилям Фолкнер ижодининг жанр хилма-хиллиги ва уларнинг бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср Америка адабиётида жанрлар хилма-хиллигининг юзага келишида реализм, модернизм ва постмодернизм йўналишларининг роман жанридаги янгиланишлар автобиографик, готик, фантастик, экспериментал романлар орқали намоён бўлганлиги далилланган;
Уилям Фолкнер илк ижоди давомида ёзилган шеър, ҳикоя ва қиссаларининг бадиий концепцияси, г'оявий-ахлоқий моҳияти воқелик дискурси, муаллиф эстетик стратегияси, тафаккури, лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятлар орқали воқеланиши аниқланган;
Уилям Фолкнер романлари сюжети ривожида символизмнинг намоён бўлиши образлар, мотивлар, ижтимоий муҳит, рамзлар орқали ва универсализмнинг хронотоп, воқеа-ҳодисалар баёни, роман персонажлари умумийлиги, аёллар образидаги мотивлар универсаллиги, қора танлиларга муносабат масаласи, замон ва макон мутаносиблиги билан белгиланиши исботланган;  
Уилям Фолкнернинг дастлабки “Аскар мукофоти” романида уруш даври воқеалари, урушдан кейинги ижтимоий ҳолат ва инсон қадри, тақдири масаласи, “Шовқин ва ғазаб” романида ижтимоий-психологик муносабатлар талқини, “Абсалом, Абсалом!” романида детектив ва готик услубнинг устиворлиги ва уларга индивидуал ёндашув тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уилям Фолкнер илк ижодидаги жанрий хилма-хиллик муаммосини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ХХ аср Америка адабиётида жанрлар хилма-хиллигининг юзага келишида реализм, модернизм ва постмодернизм йўналишларининг роман жанридаги янгиланишлар: автобиографик, готик, фантастик, экспериментал романлар орқали намоён бўлганлигига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 1-декабрдаги  17.01/224-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезисларнинг ҳамда Уилям Фолкнер ижодидаги жанр хилма-хиллиги тадқиқи ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга эришилган;
Уилям Фолкнер илк ижоди давомида ёзилган шеър, ҳикоя ва қиссаларининг бадиий концепцияси, г'оявий-ахлоқий моҳияти, воқелик дискурси, муаллиф эстетик стратегияси, тафаккури, лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятлари орқали намоён бўлганлигига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021 йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 19-октябрдаги  04/1-2860-сон маълумотномаси). Натижада инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятларини ифодаловчи электрон поетик луғатини яратишда муваффақ бўлган;
Уилям Фолкнер романлари сюжет ривожида символизмнинг намоён бўлиши образлар, мотивлар, ижтимоий муҳит, рамзлар орқали ва универсализмнинг хронотоп, воқеа-ҳодисалар баёни, роман персонажлари умумийлиги, аёллар образидаги мотивлар универсаллиги, қора танлиларга муносабат масаласи, замон ва макон умумийлиги билан боғлиқ хулосалардан Қарши давлат университетида С-УЗ800-20-ГР-0044-рақамли Аccесс Миcро Счоларшип Програм хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022-йил 16-декабрдаги 04-5127-сон маълумотномаси). Натижада иштирокчиларнинг Америка адабиётшунослик асосларидан билим ва кўникмалари оширилган ҳамда таълим тизими  жараёни мустаҳкамлаштирилган;
Уилям Фолкнернинг дастлабки “Аскар мукофоти” романида уруш даври воқеалари, урушдан кейинги ижтимоий ҳолат ва инсон қадри, тақдири масаласи, “Шовқин ва ғазаб” романида ижтимоий-психологик муносабатлар талқини, “Абсалом, Абсалом!” романида детектив ва готик услубнинг устиворлиги ва уларга индивидуал ёндашув тамойиллари билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида “Файзли кун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 21-ноябрдаги 17-05/306-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг ХХ аср Америка адабиётида  Уилям Фолкнер  ижодида жанрлар хилма-хиллиги ва адиб асарларида модернизм, символизм, универсализм ҳодисасининг намоён бўлиши ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар кўрсатув мазмунини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish