Sayt test rejimida ishlamoqda

Хотамова Парвина Илхомовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибида посессивлик (эгалик) синтаксемаларининг қиёсий-функционал тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1870.
Илмий раҳбар: Усмонов Ўрол Усмонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибида посессивликни ифодаловчи синтактик бирликлар, уларнинг вариантларини қиёсий-функционал жиҳатдан очиб бериш ҳамда уларнинг изоморфлик ва алломорфлик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тили бадиий адабиётларида эгалик маъносини англатувчи номинатив синтаксемаларнинг парадигматик қатори аниқланиб, субстансиал посессив ва квалификатив посессив синтаксемаларнинг дистрибутив муносабатлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибидаги ядро предикатловчи компонент (кесим) ўрнида то ҳаве феълининг шахсли шакли, эгалик олмошларининг боғланган (cонжоинт) ва абсолют (абсолуте) шакллари ва бошқа воситалар ёрдамида посессивликнинг ифодаланиши қиёсий-функционал жиҳатдан очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида квалификатив категориал белги қамровида посессив нокатегориал белги вариантларининг ифодаланиши очиб берилиб, квалификатив посессив синтаксеманинг ўзбек тилида кўп миқдорда квалификатив посессив локатив [Қ1фПссЛc], квалификатив посессив темпорал [Қ1фПссТм] синтаксема вариантлари асосида намоён бўлиши исботланган;
гап таркибидаги квалификатив посессив синтаксемаларни аниқлашда эгалик категориясининг таркибидаги нарса-предметларнинг белгисини, миқдорини, ҳажмини, рангини, сифатини англатувчи лексик бирликларнинг дистрибутив муносабатларини ҳисобга олиш  зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибида посессивлик (эгаликни) ифодаловчи компонентларни лингвистик методлар асосида қиёсий тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз тили бадиий адабиётларида эгалик маъносини англатувчи номинатив синтаксемаларнинг парадигматик қатори аниқланган ҳамда синтаксем таҳлил методидан фойдаланиб субстансиал  посессив ва квалификатив посессив синтаксемаларнинг дистрибутив муносабатларига оид натижалар Эвропа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 21 июлдаги 2060/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида синтактик-семантик белгиларини аниқлашга эришилган;
инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибидаги ядро предикатловчи компонент (кесим) ўрнида то ҳаве феълининг шахсли шакли, эгалик олмошларининг боғланган (cонжоинт) ва абсолют (абсолуте) шакллари ва бошқа воситалар ёрдамида посессивликнинг ифодаланиши қиёсий-функционал хулосаларига оид ҳулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида компютер лингвистикасида татбиқ этиладиган автомат таржима дастурларида адекват таржимага эришиш, ёзма матнни мувофиқлаштириш ва идрок қилиш алгоритмини яратишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 6 июлдаги 1979/30.02.01-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш мазкур лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда ва ўқув жараёнларини ташкил этишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида квалификатив категориал белги қамровида посессив нокатегориал белги вариантларининг ифодаланиши синтаксем таҳлил ва трансформация методлари воситасида очиб берилган ва натижада квалификатив посессив синтаксеманинг ўзбек тилида кўп миқдорда квалификатив посессив локатив [Қ1фПссЛc], квалификатив посессив темпорал [Қ1фПссТм] синтаксема вариантлари асосида намоён бўлишига оид ҳулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 26 июлдаги 2108/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ва ўқув дастурларини яратишга хизмат қилган;
гап таркибидаги квалификатив посессив синтаксемаларни аниқлашда эгалик категориясининг таркибидаги нарса-предметларнинг белгисини, миқдорини, ҳажмини, рангини, сифатини англатувчи лексик бирликларнинг дистрибутив муносабатларинига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясида 2022 йил 10 июл куни эфирга узатилган “Нажот таълимда” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 27 июлдаги 01-12/270-сон маълумотномаси). Натижада расмий ва норасмий матнларни инглиз ва ўзбек тилларида ифода қилишда тўлиқ муқобилликка эришишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish