Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Дилноза Бекпўлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

  I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилотлари инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2866.
Илмий маслаҳатчи: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хошимова Дилноза Рихсибоевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа таълим босқичларидаги инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсия ва касбий маҳоратининг малака талаблари асосида фарқли жиҳатларини асослаш ҳамда барча таълим босқичлари типологиясини шакллантириш орқали уларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш тамойиллари ички, (рсихологик-редагогик омиллар, ўқув-методик омиллар, ташкилий-редагогик омиллар) ва ташқи ((ижтимоий-редагогик омиллар) омиллар асосида аниқланган;
мактабгача таълим ташкилотлари инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш тамойилларига эмоционал интеллектни ривожлантириш, функсионал кўникмаларини шакллантириш, рационал ва иррационал фикрлаш ҳамда акмеологик қобилиятларини ривожлантириш каби тамойилларни қўшиш орқали уларнинг ўз устида ишлаш тизими узлюксизлиги такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантирувчи юзма-юз мулоқат, он-лайн мулоқат, конструктив режалаштириш, мотивацион баҳолаш ва ВАКМ-ўқитиш методикалари ўқитувчилар компетенсиясини ривожлантирувчи тизимли-функсионал моделини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
педагогларнинг инглиз тили машғулотларини сифатли ва мазмунли ташкил этишдаги билим, кўникма ва малакалари шахсга йўналтирилган ёндашув асосида марказларга бўлиш технологиясининг педагогик жараёнларга мослигини асослаш орқали таълим бериш жараёнидаги психологик-тизимли ўқитиш методикаси ривожлантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа таълим босқичларидаги инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсия ва касбий маҳоратининг малака талаблари асосида фарқли жиҳатларини асослаш ҳамда барча таълим босқичлари типологиясини шакллантириш орқали уларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш тамойиллари ички, (рсихологик-редагогик омиллар, ўқув-методик омиллар, ташкилий-редагогик омиллар) ва ташқи ((ижтимоий-редагогик омиллар) омиллар асосида аниқланганлигига оид ҳулосалардан Ўзбекистон Миллий университетининг А-ОТ-2021-419 сонли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 17 апрелдаги 04/11-2194-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг ташкилий-педагогик, психолигик-педагогик, ижтимоий-педагогик, ўқув-методик компетенсияларини ривожланишига хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш тамойилларига эмоционал интеллектни ривожлантириш, функсионал кўникмаларини шакллантириш, рационал ва иррационал фикрлаш ҳамда акмеологик қобилиятларини ривожлантириш каби тамойилларни қўшиш орқали уларнинг ўз устида ишлаш тизими узлюксизлиги такомиллаштирилганлиги ҳақидаги илмий маълумотлардан фойдаланилган Ўзбекистон Миллий Университетининг А-ОТ-2021-419 сонли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2023 йил 17 апрелдаги 04/11-2194-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг ўз илмий фаолиятини, иш жараёнини давлат талаблари асосида тавсия этилган тамойиллар, ўз устида ишлаш тизими узлюксизлиги орқали режалаштиришга ҳамда тақсимлашга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилоти инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантирувчи юзма-юз мулоқат, он-лайн мулоқат, конструктив режалаштириш, мотивацион баҳолаш ва ВАКМ-ўқитиш методикалари ўқитувчилар компетенсиясини ривожлантирувчи тизимли-функсионал моделини жорий этиш орқали такомиллаштирилганлигига оид ҳулосалардан Ўзбекистон Миллий Университетининг А-ОТ-2021-419 сонли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2023 йил 17 апрелдаги 04/11-2194-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг ташкилий-педагогик, психолигик-педагогик, ижтимоий-педагогик, ўқув-методик компетенсияларини ривожланишига хизмат қилган;
педагогларнинг инглиз тили машғулотларини сифатли ва мазмунли ташкил этишдаги билим, кўникма ва малакалари шахсга йўналтирилган ёндашув асосида марказларга бўлиш технологиясининг педагогик жараёнларга мослигини асослаш орқали таълим бериш жараёнидаги психологик-тизимли ўқитиш методикаси ривожлантирилганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 апрелдаги 04-36-766-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилини ўргатишда касбий компетентлик даражасини оширишга қаратилган инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш муаммолари тўғрисидаги берилган тавсиялар мактабгача таълим ташкилоти инглиз тили ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўқитиш методикаси соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва уларни мазмунан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish