Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Дилшод Абдухалил оғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Илк ўрта асрларда Марказий Суғд ва унинг тарихий географияси.   07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1112.
Илмий раҳбар: Эшов Баходир Жўраевич., тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Раимқулов Абдусабур Аззамович, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим; Бобоёров Ғайбулло Боллиевич, тарих фанлари доктор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ўрта асрларда Марказий Суғд тарихий географияси орқали минтақа халқлари тарихининг ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнларини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк ўрта асрларда Марказий Суғднинг тарихий-географик ҳудудлари орасида сиёсий ва этномаданий алоқалар тиғизлашгани, бунга ҳар бир вилоятнинг ўша даврда минтақада йирик сиёсий куч бўлган дастлаб Эфталийлар давлати кейинчалик Турк хоқонлиги таркибида бўлиши ва натижада минтақада миграцион жараёнларнинг жадаллашувига олиб келган бу каби жараёнлар айниқса, воҳа-туманларнинг алоҳида ажралиб чиқиши, тарихий-географик жойлашувнинг яққоллашуви, ҳудудда туркий ва суғдий тилли этнослар орасида ўзаро алоқалар кучайиши, этногеографик маконларнинг шаклланиши учун омил бўлганлиги очиб берилган;
“Марказий Суғд” тушунчасининг шаклланишига таъсир кўрсатган бош омиллар аниқланиб, Суғд воҳасининг сиёсий-маъмурий жиҳатдан 3 та йирик қисмга – Марказий Суғд (Самарқанд ва унинг атрофлари), Жанубий Суғд (Кеш ва Нахшаб) ҳамда Ғарбий Суғд (Бухоро Суғди) каби алоҳида-алоҳида географик тушунчага айланишида улар орасида дашт ва чўллар, тоғ, дарё каби табиий географик омиллар сабаб бўлганлиги далилланган;
Марказий Суғд таркибида бўлган Самарқанд, Маймурғ, Панч, Кабудон, Фай, Иштихон, Кушония, Абғар каби тарихий-географик ҳудудларнинг ижтимоий-сиёсий ҳолатига кўра улар орасида Самарқанд Марказий Суғднинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази вазифасини  бажарганлиги исботланган;
ижтимоий-сиёсий ва этномаданий муносабатларнинг давлатчилик, шаҳарлар тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётга таъсири, санъат ва бадиий ҳунармандчиликда ўз аксини топиши, Марказий Суғдда диний ва дунёвий бағрикенгликнинг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
илк ўрта асрларда Марказий Суғднинг тарихий-географик ҳудудлари орасида сиёсий ва этномаданий алоқалар тиғизлашгани, бунга ҳар бир вилоятнинг ўша даврда минтақада йирик сиёсий куч бўлган дастлаб Эфталийлар давлати кейинчалик Турк хоқонлиги таркибида бўлиши ва натижада минтақада миграцион жараёнларнинг жадаллашувига олиб келган бу каби жараёнлар айниқса, воҳа-туманларнинг алоҳида ажралиб чиқиши, тарихий-географик жойлашувнинг яққоллашуви, ҳудудда туркий ва суғдий тилли этнослар орасида ўзаро алоқалар кучайиши, этногеографик маконларнинг шаклланиши учун омил бўлганлиги ҳамда “Марказий Суғд” тушунчасининг шаклланишига таъсир кўрсатган бош омиллар аниқланиб, Суғд воҳасининг сиёсий-маъмурий жиҳатдан 3 та йирик қисмга – Марказий Суғд (Самарқанд ва унинг атрофлари), Жанубий Суғд (Кеш ва Нахшаб) ҳамда Ғарбий Суғд (Бухоро Суғди) каби алоҳида-алоҳида географик тушунчага айланишида улар орасида дашт ва чўллар, тоғ, дарё каби табиий географик омиллар сабаб бўлганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали томонидан эфирга узатилган “Мозийга саёҳат” кўрсатувида тадқиқотнинг илмий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 1 майдаги  02-06-660-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувни мазмунан бойитишга, томошабинларга  Марказий Суғдда (Самарқанд Суғд) тарихий-маданий туманлар ўртасидаги турли алоқаларнинг хусусиятлари  ҳамда тарихий-маданий жараёнларнинг ўзгарувчанлик ҳолати, тарихий-географик жойлашувнинг маҳаллий маданият ривожига ва этник тарихи ҳақида маълумотлар билан кенгроқ танишиш имконияти мавжуд бўлган;
Марказий Суғд таркибида бўлган Самарқанд, Маймурғ, Панч, Кабудон, Фай, Иштихон, Кушония, Абғар каби тарихий-географик ҳудудларнинг ижтимоий-сиёсий ҳолатига кўра улар орасида Самарқанд Марказий Суғднинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази вазифасини  бажарганлиги ҳамда ижтимоий-сиёсий ва этномаданий муносабатларнинг давлатчилик, шаҳарлар тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётга таъсири, санъат ва бадиий ҳунармандчиликда ўз аксини топиши, Марказий Суғдда диний ва дунёвий бағрикенгликнинг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалиши аниқланганлиги юзасидан таклифлар Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан тадқиқотнинг илмий хулосаларидан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 22 сентябрдаги 01-33/01.09.22-сон маълумотномаси). Натижада Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди мазмунан бойитилган, ёш авлодларга Марказий Суғдда юз берган тарихий-географик жойлашув ва этномаданий жараёнлар, маданиятлар ёйилиши ва алмашинуви масалаларига доир илмий адабиётларнинг катта гуруҳи ўрганилиб, қиёсий таҳлиллар асосида турли назария ва ёндашувлар тадқиқ  этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish