Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаева Шоирахон Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг “Назм ул-жавоҳир” асари поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3PhD/Fil507.
Илмий раҳбар: Зоҳидова Дурдона Лутфуллаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Назм ул-жавоҳир” асарининг ижодий тарихини ва унда акс этган исломий маърифат ғояларининг бадиий талқинини, Навоий адабий-эстетик қарашларининг асардаги ифодасини очиб бериш, бадиий ғоя ва шакл муносабатларини ва шоир ижодининг поетик ўзига хос жиҳатларини илмий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ адабиётида мавжуд бўлган Ҳазрат Али ҳикматларини бадиий талқин этиш анъанаси ва “Назм ул-жавоҳир”нинг майдонга келиш тарихи натижасида мазкур асарнинг кўплаб илмий манбаларда келтирилганидек Ҳазрат Алининг “Наср ул-лаолий” асари таржимаси эмас, балки ўзига хос бадиий талқини ва шарҳи эканлиги далилланган;
асарнинг 15, 20, 10 жилдлик нашрлари ва илмий-танқидий матни ўзаро қиёсланиб, нашрлардаги камчиликлар, асосан, улардаги арабий ифодалар – Қуръони карим оятлари, ҳадиси шариф ва Ҳазрат Али ҳикматларининг табдили билан боғлиқлиги аниқланган;
“Назм ул-жавоҳир” ғоявий-бадиий мундарижасининг характерли жиҳатларини тайин этиш орқали унинг туркий дидактик шеъриятнинг бетакрор намунаси бўлган оригинал асар эканлиги асосланиб, ушбу асарни ёзиш орқали қўлга киритилган ҳикматларни бадиийлаштириш тажрибаси шоир умрининг сўнгида “Маҳбуб ул-қулуб” асарининг яратилишига ҳам муайян даражада асос бўлгани аниқланган;
 “Назм ул-жавоҳир” асаридаги бадиий ғоя ва асарнинг шаклий унсурлари бўлмиш бадиий санъатлар, вазн ва қофия сатҳи ўртасидаги боғлиқлик асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг “Назм ул-жавоҳир” асари поетикаси мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Шарқ адабиётида мавжуд бўлган Ҳазрат Али ҳикматларини бадиий талқин этиш анъанаси ва “Назм ул-жавоҳир”нинг майдонга келиш тарихини ўрганиш натижасида мазкур асарнинг кўплаб илмий манбаларда қайта-қайта айтиб келинганидек Ҳазрат Алининг “Наср ул-лаолий” асари таржимаси эмас, балки ўзига хос бадиий талқини ва шарҳи эканлиги хусусидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 18-апрелдаги 186/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида Қорақалпоқ адабиётшунослиги тарихини ўрганиш йўналиши бўйича бажарилган ишлар мазмуни бойитилган;
“Назм ул-жавоҳир” ғоявий-бадиий мундарижасининг характерли жиҳатларини тайин этиш орқали унинг туркий дидактик шеъриятнинг бетакрор намунаси бўлган оригинал асар эканлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳамда ушбу асарни ёзиш орқали қўлга киритилган ҳикматларни бадиийлаштириш тажрибаси шоир умрининг сўнгида “Маҳбуб ул-қулуб” асарининг яратилишига ҳам муайян даражада асос бўлгани аниқланганлиги хусусидаги ҳулосалар Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022 йилларда амалга оширилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002355) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 29-майдаги 143-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ташкилланган семинар-тренинглар материаллари диисертация хулосалари билан бойитилган;    
“Назм ул-жавоҳир” асарининг ғоявий-бадиий хусусиятлари ва унинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳақидаги хулосалардан Қўқон шаҳар телевиденияси дастурларидан жой олган кўрсатув ва радиоешиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Мулоқот” телевидениясининг 2023-йил 10-февралдаги 004/1-рақамли маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва радиоешиттиришларни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish