Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламурадов Анвар Абдирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2224.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашда рақамли технологиялар (инновацион педагогик дастурлар)дан фойдаланишнинг методик имкониятлари компютер (Леcторе, Испринг қуиз макер, Аутоплай, ҲотПотатоес) ва мобил (Андроид Апк, Боокмакер) дастурлари воситасида жараённинг репродуктивлик даражасини босқичма-босқич амалга ошириш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг кластерли модели мақсадли, жараёнли, натижавий блоклар ҳамда уч босқичли алгоритмик хаританинг компонентларини горизонтал ва вертикал йўналишлардаги қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш технологияси “АртМастер”, CАСЕ стадй ва “Смарт теачер” каби педагогик техникаларнинг аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда рақамли контент билан кооперативлик даражасини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлаш даражасининг баҳолаш жараёнлари ностандарт топшириқ (тестлар, бошқотирмалар, буюмларнинг технологик хариталари, видео топшириқ ва ҳ.к.)ларни бажаришига кўра репродуктив, продуктив ва креатив мезонларнинг рақамли компетенциялар билан идевтивлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик имкониятларини компютер (Леcторе, Испринг қуиз макер, Аутоплай, ҲотПотатоес) ва мобил (Андроид Апк, Боокмакер) дастурлари воситасида жараённинг репродуктивлик даражасини босқичма-босқич амалга ошириш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар таълим тизимида қабул қилинган “Технология” фани бўйича “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимларида ўқув дастурларининг узвийлигини таъминлаш консепция”си асосида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2022-йил 28-декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар мазмунига сингдирилган;
рақамли технологиялар асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг кластерли моделини мақсадли, жараёнли, натижавий блоклар ҳамда уч босқичли алгоритмик хаританинг компонентларини горизонтал ва вертикал йўналишлардаги қайта алоқасини таъминлаш ҳамда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш технологиясини “АртМастер”, CАСЕ стадй ва “Смарт теачер” каби педагогик техникаларнинг аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда рақамли контент билан кооперативлик даражасини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан ПЗ-2014-0912150534-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанини мазмунан модернизациялаш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари” (2015-2018-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2022-йил
28-декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлаш даражасининг баҳолаш жараёнлари ностандарт топшириқ (тестлар, бошқотирмалар, буюмларнинг технологик хариталари, видео топшириқ ва ҳ.к.)ларни бажаришига кўра репродуктив, продуктив ва креатив мезонларнинг рақамли компетенциялар билан идевтивлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан 574097-ЭПП-1-2016-1-CЙ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “РУЕCВЕТ: Европа касбий таълими учун ЭCВЕТ кредит тизимини Россия ва Ўзбекистон миллий таълим тизимида синовдан ўтказиш” (2016-2019-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ажиниёз номидаги Нукус педагогика институтининг 2023-йил 14-мартдаги 01-20-09/343-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларни тайёрлашда ва аудитория ва аудиториядан ташқари жараёнда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикаси самарадорлигининг ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish