Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойханов Шухратжон Машраповичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили амалий курсида талабаларининг паремилогик компетенсиясини ривожлантириш ”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1642.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мамадалиев Абдумажит Мамасолиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдуназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Қўйсин Давлатовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили амалий курсида талабаларнинг паремиологик компетенсиясини ривожлантириш метод ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек мақолларининг контрастив муносабатининг лингвистик хусусиятлари паремиологик бирликларнинг мазкур тиллар ифодасидаги мазмунини этимологик нуқтаи назардан таълимий аспектга кўра аниқлаштириш ҳамда паремиологик минимум тузиш, уларни мазмун ва шакл жиҳатидан таснифий белгиларга мувофиқ тақсимлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг паремиологик компетенсиясини ривожлантириш технологиялари инглиз тили амалий курсида табақалаштирилган таълим шаклини тизимли қўллаш, паремияларни ўқитишнинг назарий асосларини қиёсий тилшуносликнинг илмий ва таълимий тамойилларига кўра ўқув жараёнини эстетизациялаш орқали ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили амалий курсида талабалар мақолларни ўрганишда дуч келадиган интра ва интер провебиал қийинчиликларни бартараф этиш методикаси инглиз мақол ва маталларининг лингводидактик типологияси тил спесификаси нуқтаи назаридан аниқлаштириш ҳамда мазкур қийинчиликларни бартараф этиш учун табақалаштирилган машқлар системасини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига мувофиқ ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида инглиз тилидаги мақол ва маталларни ўрганишнинг дидактик асослари ўқитишнинг ташкилий-дидактик компонентларини талабаларнинг индивидуал таълим траекториясига мувофиқ таълимий мослаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган таълим  технологиясидан реал таълимий шароитда амалий фойдаланиш механизмини методик жиҳатдан кучайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили амалий курсида талабаларининг паремилогик компетенсиясини ривожлантириш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
паремиологик бирликларнинг мазкур тиллар ифодасидаги мазмунини этимологик нуқтаи назардан таълимий аспектга кўра аниқлаштириш ҳамда паремиологик минимум тузиш, уларни мазмун ва шакл жиҳатидан таснифий белгиларга мувофиқ тақсимлаш асосида такомиллаштирилган инглиз ва ўзбек мақолларининг контрастив муносабатининг лингвистик хусусиятларига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-197 рақамли  “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-январ 02-07-34-сон далолатномаси). Натижада, турли қийинликдаги мақолларни ўқитишга оид методларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
инглиз тили амалий курсида табақалаштирилган таълим шаклини тизимли қўллаш, паремияларни ўқитишнинг назарий асосларини қиёсий тилшуносликнинг илмий ва таълимий тамойилларига кўра ўқув жараёнини эстетизациялаш орқали ривожлантириш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг паремиологик компетенсиясини ривожлантириш технологияларига оид тавсиялар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот-таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-январ 02-07-34-сон далолатномаси). Натижада, ўқув материалини табақалаштирилган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
инглиз мақол ва маталларининг лингводидактик типологияси тил спесификаси нуқтаи назаридан аниқлаштириш ҳамда мазкур қийинчиликларни бартараф этиш учун табақалаштирилган машқлар системасини таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига мувофиқ ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган инглиз тили амалий курсида талабалар мақолларни ўрганишда дуч келадиган интра ва интер провебиал қийинчиликларни бартараф этиш методикасига оид тавсиялардан А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-январ 02-07-34-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг билим ва кўникмаларини табақалаштирилган ҳолда назорат қилиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish